bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 16
2 Kings 16
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 17 →
1
Исроил шоҳи Пеках ҳукмронлик қилаётганига ўн етти йил бўлганда, Охоз Яҳудо шоҳи бўлди. Охоз Йўтомнинг ўғли эди.
2
Охоз йигирма ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. У бобоси Довуддан намуна олмади, Эгаси Худо олдида тўғри ишлар қилмай,
3
Исроил шоҳларининг йўлидан кетди. Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, ҳатто ўз ўғлини оловда куйдириб қурбонлик қилди.
4
Саждагоҳларда, дўнгликларда ва ҳар қандай яшил дарахт остида қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди.
5
Орам шоҳи Ратан билан Исроил шоҳи Пеках Қуддусни босиб олиш учун юриш қилдилар. Шаҳарни қамал қилиб турсалар–да, Охозни енга олмадилар.
6
Шунда Орам шоҳи Ратан Элет шаҳрини олиб, у ердаги Яҳудо халқини ҳайдаб чиқарди. Элетга жойлашган Орам халқи ҳозир ҳам ўша ерда истиқомат қиладилар.
7
Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласарга: “Мен сизга қарамман, қулингизман, келинг, менга ҳужум қилаётган Орам ва Исроил шоҳларининг қўлидан мени қутқаринг”, деб элчилар жўнатди.
8
Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройининг хазиналаридаги олтину кумушларни Оссурия шоҳига ҳадя қилиб юборди.
9
Оссурия шоҳи Охознинг илтимосига рози бўлди. Дамашққа ҳужум қилиб, бу шаҳарни босиб олди. Шаҳар аҳолисини Хирга суриб чиқарди ва шоҳ Ратанни ўлдирди.
10
Шоҳ Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар билан учрашиш учун Дамашққа борганда, у ердаги қурбонгоҳни кўрди. Қурбонгоҳнинг режасини ҳамма икир–чикирларигача чизиб, тайёрлаб, руҳоний Уриёга юборди.
11
Шоҳ Охоз Дамашқдан қайтгунга қадар, руҳоний Уриё, у юборганлари бўйича, айнан ўшандай қурбонгоҳ қурди.
12
Шоҳ Дамашқдан қайтгач, янги қурбонгоҳни кўриб, унинг устида қурбонликлар келтириш учун борди.
13
Куйдириладиган қурбонлигини ва дон назрини адо этди, янги қурбонгоҳ устига шароб назрини қуйди, тинчлик қурбонлигининг қонини қурбонгоҳга сепди.
14
Эгамизга бағишланган олдинги бронза қурбонгоҳ янги қурбонгоҳ билан Эгамизнинг уйи орасида эди. Охоз бронза қурбонгоҳни бир четга — ўзи қурган янги қурбонгоҳнинг шимол томонига кўчиртириб ташлади.
15
Сўнгра шоҳ Охоз руҳоний Уриёга шундай фармон берди: “Эрталабки куйдириладиган қурбонлик билан кечқурунги дон назрини, шоҳнинг куйдириладиган қурбонлигини ва унинг дон назрини, бундан ташқари, юрт халқининг куйдириладиган қурбонлигини, дон назрини ва шароб назрини мана шу катта қурбонгоҳ устида адо эт. Куйдириладиган қурбонлик билан бошқа қурбонликларнинг қонини шу қурбонгоҳга сеп. Келажакда нима бўлиши менга аён бўлиши учун эса бронза қурбонгоҳни сақла.”
16
Руҳоний Уриё шоҳ Охознинг ҳамма фармонини бажарди.
17
null
18
Шоҳ Охоз Оссурия шоҳини мамнун қилиш учун қуйидаги ишларни қилди: Худонинг уйидаги араваларнинг ён тўсиқларини кўчиртириб ташлади, буларнинг устидаги тоғораларни ҳам олдирди. Бронзадан қилинган буқаларнинг устидан ҳовузни олиб, тошдан ясалган тўшама устига жойлаштирди. Эгамизнинг уйи ичкарисида қурилган ва Шаббат куни шоҳ фойдаланадиган жойни, шоҳ ташқаридан кирадиган йўлакни олдириб ташлади.
19
Охознинг бошқа ишлари “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
20
Охоз оламдан ўтиб, Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн этилди. Ўрнига ўғли Ҳизқиё шоҳ бўлди.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 17 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25