bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 19
2 Kings 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 20 →
1
Шоҳ Ҳизқиё юз берган воқеаларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртиб, қанорга ўраниб, Эгамизнинг уйига борди.
2
Бош вазир Элияқимни, котиб Шавнани ва оқсоқол руҳонийларни Омиз ўғли Ишаё пайғамбар ҳузурига юборди. Ҳаммалари қанорга ўраниб олган эдилар.
3
Улар Ишаёнинг ҳузурига бориб, шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, жазо оляпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз кўзи ёриётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз.
4
Барҳаёт Худони таҳқирлаш учун Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Мулозимнинг сўзларини кошкийди Эгангиз Худо эшитса–ю, ўша сўзлари учун уларни жазоласа. Энди қолганлар учун илтижо қил.”
5
Шоҳ Ҳизқиёнинг аъёнлари Ишаё ҳузурига келгач,
6
Ишаё уларга шундай деди: — Шоҳингизга шу гапларни етказинглар: “Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Оссурия шоҳининг қуллари Мени ҳақоратлаб айтган сўзлардан қўрқма.
7
Унинг ичига бир руҳ юборганимдан кейин, у бир миш–мишни эшитиб, ўз юртига қайтиб кетади. Унга ўз юртида ажал келтираман.’”
8
Оссурия шоҳи Санхаривнинг Лахиш шаҳридан қайтиб кетганини эшитиб, шоҳнинг мулозими ҳам орқасига қайтди. Шоҳни Либна шаҳрига қарши уришаётган ерида топди.
9
null
10
Санхарив: “Ҳабашистон шоҳи Тирхоқо сен билан уруш қилгани отланди” деган хабарни эшитди. У Ҳабашистонга қарши жанг бошлашдан олдин Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга яна одамлари орқали шу гапни етказди: “Умид қилган худойинг: ‘Қуддус Оссурия шоҳига таслим бўлмайди’, деб сени алдамасин.
11
Оссурия шоҳлари бутун юртларни ер билан яксон қилиб, уларни қандай аҳволга солганини эшитгансан. Энди сен қутулиб қолмоқчи бўляпсанми?!
12
Оталарим қанча халқларни хонавайрон қилган эди, лекин уларни худолари сақлаб қолмади–ку! Гозан, Хорон, Разаф аҳолисини, Талассарда яшаган Эден халқларини ўзларининг худолари сақлаб қола олдими?!
13
Қани, айт–чи, Хомат шаҳрининг шоҳи қани энди?! Арпад, Сефарвайим, Хана, Иввах шаҳарларининг шоҳлари қаерда?!”
14
Ҳизқиё хабарчиларнинг қўлидан мактубни олиб ўқигач, Эгамизнинг уйига кирди. Мактубни Эгамизнинг олдида очиб, ерга ёйди ва
15
ёлвориб ибодат қилди: “Эй, икки каруб орасида тахт қурган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Бутун ер юзидаги шоҳликларнинг танҳо Худоси Сенсан. Осмонни ва ерни Сен яратгансан.
16
Эй, Эгам! Қулоқ солиб, эшит, кўзларингни очиб, қара. Санхарив нималар айтганини, у барҳаёт Худони қандай ҳақоратлаганини билиб қўй.
17
Эй, Эгамиз! Биз биламизки, Оссурия шоҳлари бир қанча халқларни ва уларнинг юртларини вайрон қилганлар.
18
Ўша халқларнинг худоларини оловда ёқиб, йўқ қилганлар. Чунки ўша нарсалар худолар эмас, балки инсон қўли билан ёғочдан, тошдан ясалган нарсалар эди.
19
Эй, Эгамиз Худо! Энди Сен бизни Санхаривнинг қўлидан қутқаргин, токи бутун ер юзидаги шоҳликлар Сенинг танҳо Худо эканингни билишсин, эй, Эгамиз!”
20
Ҳизқиёга Ишаё пайғамбар шундай хабар юборди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: ‘Оссурия шоҳи Санхарив ҳақида қилган илтижоларингни эшитдим.’
21
Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди: ‘Бокира қиз Қуддус сендан нафратланар, Устингдан кулар. Қиз Қуддус орқангдан масхара қилар, Бошини чайқар.
22
Кимни ҳақорат қилдинг ўзи? Кимни таҳқирладинг? Кимга қўрс гапирдинг? Киборларча боқдинг, ҳей? Исроилнинг ҳақиқий Худосига!
23
Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: «Жанг аравалари билан Забт этдим тоғ чўққиларини. Етиб бордим Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга. Қўпордим энг баланд садр дарахтларини, Ҳам энг сара сарв дарахтларини. Етиб бордим Лубноннинг энг кимсасиз масканларига, Ҳатто ўрмондаги энг қалин дарахтзорларига.
24
Бегона юртларда қудуқлар қазидим, Сувларидан шимирдим, чанқоғим қонди. Қуритдим Мисрнинг ҳамма дарёларин Оёғим кафти билан.»
25
Эшитмаганмисан, эй, Санхарив, Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим буни. Азалдан режа қилган эдим буни. Энди амалга оширдим буни. Вайронага айлантиргиздим Мустаҳкам шаҳарларини.
26
Қўл, қаноти қирқилди шаҳар аҳлининг. Ваҳимага тушиб, бўлдилар шарманда. Далада ўсган ўтга, Янги майсаларга, Томларда ўсган майсаларга ўхшаб, Ўсмасдан олдин қуриб қолдилар.
27
Лекин сени биламан: қандай ўтирасан, Қачон келиб, қачон кетасан. Биламан: Мендан ғазабдасан.
28
Мендан ғазабланган эдинг, Манманлигинг етиб келди қулоғимга, шу боис Ўтказаман бурнингдан ҳалқамни, Оғзингдан сувлиғимни. Қайтариб олиб кетурман сени Келган йўлингдан.’
29
Сен учун аломат шу бўлади, эй, Ҳизқиё: бу йил ўзича ўсиб чиқиб пишган нарсани тановул қиласизлар, иккинчи йил — ўрнидан ўсиб чиққанини. Учинчи йил уруғ экиб ҳосил ўрасиз, узумзорлар барпо қилиб, мевасин тановул қиласиз.
30
Яҳудо халқининг қутулиб қолганлари яна қуйига илдиз отажак ва юқорида мева беражак.
31
Халқнинг қолгани Қуддусдан келар, қутулганлари — Сион тоғидан. Сарвари Олам бунинг юз беришини қатъий қилиб қўйган.
32
Оссурия шоҳи тўғрисида Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Санхарив бу шаҳарга киролмас, ўқлар отолмас, шаҳарга яқинлашмас қалқони билан, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдирмас.
33
Келган йўлидан қайтиб кетар, шаҳарга кирмас, — деб айтмоқда Эгамиз.
34
— Ўзим учун, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун бу шаҳарни сақлайман, қўриқлайман.’”
35
Ўша кечаси Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди.
36
Оссурия шоҳи Санхарив қароргоҳни ташлаб, орқага қайтди. Найнавога келиб, ўша ерда тўхтади.
37
Санхарив ўз худоси Нисрохнинг уйида сажда қилаётганда, ўғилларидан Одраммалек билан Саризар унга бир қилич урган эдилар, у ўлди. Иккови ҳам Арарат юртига қочиб кетди. Санхаривнинг ўрнига ўғли Исархаддўн шоҳ бўлди.
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25