bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 15
2 Kings 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 16 →
1
Ёрубом Исроилда ҳукмронлик қилаётганига йигирма етти йил бўлганда, Уззиё Яҳудо шоҳи бўлди. Уззиё Эмозиёнинг ўғли эди.
2
Уззиё шоҳ бўлганда, ўн олти ёшда эди. У Қуддусда эллик икки йил ҳукмдорлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёхолиё эди.
3
Уззиё ҳам, отаси Эмозиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.
4
Лекин саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ ўша жойларда ҳали ҳам қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди.
5
Эгамиз Уззиёни жазолаб, тери касаллигига йўлиқтирди. Умрининг охиригача бир уйда ёлғиз яшади. Юрт халқини ҳам, шоҳ саройини ҳам ўғли Йўтом бошқарарди.
6
Уззиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
7
Уззиё оламдан ўтиб, Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Йўтом шоҳ бўлди.
8
Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз саккиз йил бўлганда, Закариё Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва олти ой ҳукмронлик қилди. Закариё Ёрубомнинг ўғли эди.
9
У ҳам, оталари каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.
10
Шаллун деган одам Закариёга қарши фитна уюштирди. Шаллун Ёбош деганнинг ўғли эди. Ҳамманинг олдида Закариёни ўлдириб, ўрнига ўзи шоҳ бўлди.
11
Закариёнинг бошқа ишлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
12
Шундай қилиб, Эгамизнинг Ёҳуга: “Сенинг наслинг тўртинчи авлодигача Исроил тахтида ўтиради”, деб айтган ваъдаси амалга ошди.
13
Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз тўққиз йил бўлганда, Шаллун Исроил шоҳи бўлди ва Самарияда бир ой ҳукмронлик қилди.
14
Манахим деган одам Тирзадан Самарияга келиб, Шаллунга суиқасд уюштирди. Манахим Гади деганнинг ўғли эди. Манахим Шаллунни ўлдириб, ўрнига ўзи шоҳ бўлди.
15
Шаллуннинг бошқа ишлари ва у қилган фитна ҳақида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
16
Ўшанда Тифсах аҳолиси таслим бўлмагани учун, Манахим Тирзадан тортиб Тифсах шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни қирди. Ҳатто ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёриб ташлади.
17
Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз тўққиз йил бўлганда, Манахим Исроил шоҳи бўлган ва Самарияда ўн йил ҳукмдорлик қилган эди.
18
У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга умри бўйи эргашди.
19
Шундан кейин Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар Исроил ерларига ҳужум қилди. “Тиғлатпиласар мени қўллаб–қувватласин, ўзим шоҳ бўлиб қолай”, деган мақсадда Манахим унга 2140 пуд кумуш берди.
20
Манахим Исроилдаги ҳамма бойларни одам бошига эллик кумуш тангадан тўлашга мажбур қилиб, Оссурия шоҳига берилган кумушнинг ўрнини қоплади. Шундан сўнг Оссурия шоҳи Исроил ерларидан чиқиб, юртига қайтиб кетди.
21
Манахимнинг бошқа ишлари, унинг бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
22
Манахим оламдан ўтгач, ўрнига ўғли Пакахиё шоҳ бўлди.
23
Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига эллик йил бўлганда, Пакахиё Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва икки йил ҳукмронлик қилди. Пакахиё Манахимнинг ўғли эди.
24
Пакахиё Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.
25
Пеках деган лашкарбоши Пакахиёга қарши фитна уюштирди. Пеках Рамалиё деган одамнинг ўғли эди. Пеках ёнига Гиладлик элликта одамни олиб, Самариядаги шоҳ саройининг қалъасида Пакахиёни, Аргоб ва Орейни ўлдирди. Унинг ўрнига Пекахнинг ўзи шоҳ бўлди.
26
Пакахиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
27
Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига эллик икки йил бўлганда, Пеках Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва йигирма йил ҳукмронлик қилди.
28
У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.
29
Исроил шоҳи Пеках даврида Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар бостириб келиб, Исроилнинг Ийхон, Овил–Байт–Махо, Ёнох, Кедеш, Хазор шаҳарлари билан бирга Гилад, Жалила ва бутун Нафтали ҳудудларини қўлга киритди ҳамда бу ерлардаги халқни Оссурияга асир қилиб олиб кетди.
30
Яҳудо шоҳи Йўтом ҳукмронлигининг йигирманчи йилида Хўшея Пекахга фитна уюштириб, уни ўлдирди ва ўрнига ўзи шоҳ бўлди. Хўшея Элох деганнинг ўғли эди.
31
Пекахнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
32
Исроил шоҳи Пеках ҳукмронлик қилаётганига икки йил бўлганда, Йўтом Яҳудо шоҳи бўлди. Йўтом Уззиёнинг ўғли эди.
33
Йўтом йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди.
34
Йўтом, отаси Уззиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.
35
Аммо саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ ўша саждагоҳларда қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди. Йўтом Эгамиз уйининг ҳовлисида Юқори Дарвозани қурди.
36
Йўтомнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
37
Ўша кунларда Орам шоҳи Ратан билан Исроил шоҳи Пеках Яҳудога ҳужум қилишларига Эгамиз йўл қўйиб берди.
38
Йўтом оламдан ўтиб, бобоси Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Охоз шоҳ бўлди.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25