bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 22
2 Kings 22
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 23 →
1
Йўшиё саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўттиз бир йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Ёдидо бўлиб, Бозхатлик Одаёнинг қизи эди.
2
Йўшиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмасдан, бобоси Довуднинг йўлидан юрди.
3
Йўшиёнинг Шофон деган котиби бор эди. Шофон Машуллом деган одамнинг набираси, Озалиё деганнинг ўғли эди. Йўшиё ўз шоҳлигининг ўн саккизинчи йилида Шофонни Эгамизнинг уйига юбораётиб, унга шу гапларни айтди:
4
“Олий руҳоний Хилқиёнинг ҳузурига бор. Дарвозабонлар халқдан тўплаб, Эгамизнинг уйига келтирган кумушларни у ҳисоблаб чиқсин.
5
null
6
Сўнгра кумушларни Эгамизнинг уйида меҳнат қилаётган ишбошиларга берсин. Ишбошилар эса кумушларни олиб, Эгамизнинг уйидаги бузилган жойларни тузатаётганларга, дурадгорларга, бинокорларга, тош терувчиларга берсинлар. Уйнинг тузатилиши учун лозим бўлган ёғочни, йўнилган тошни ҳам ўша кумушга сотиб олишсин.
7
Уларга берилган кумушнинг ҳисоби сўралмасин, чунки улар ҳалол ишлашяпти.”
8
Олий руҳоний Хилқиё котиб Шофонга: “Эгамизнинг уйидан Таврот китоби топиб олдим”, деб китобни Шофонга берди. Шофон китобни ўқиди.
9
Кейин шоҳнинг ҳузурига бориб: “Хизматкорларингиз Эгамизнинг уйидаги кумушларни олиб, ўша ердаги ишбошиларга бердилар”, деб ҳисобот берди.
10
Кейин у шоҳга: “Руҳоний Хилқиё менга китоб берди”, деди–да, овоз чиқариб шоҳга китобни ўқиб берди.
11
Шоҳ Тавротда ёзилган сўзларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртиб ташлади.
12
Кейин руҳоний Хилқиёга, Шофон ўғли Охихамга, Михиё ўғли Ахборга, котиб Шофонга ва ўзининг мулозими Осоёҳга шундай фармон берди:
13
“Боринглар, топилган бу китобдаги сўзларга мувофиқ, мен тўғримда ҳам, бутун Яҳудо халқи тўғрисида ҳам Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билинглар. Оталаримиз бу китобдаги сўзларга қулоқ солмаганлари, ҳаммамиз учун ёзилган бу сўзларга риоя қилмаганлари учун, Эгамизнинг даҳшатли ғазаби бизга қарши ғоятда аланга олган.”
14
Руҳоний Хилқиё, Охихам, Ахбор, Шофон ва Осоёҳ пайғамбар Хулда ҳузурига бориб, унга маслаҳат солдилар. Хулда Эгамизнинг уйидаги муқаддас либослар посбони Шаллуннинг хотини эди. Шаллун Тихвонинг ўғли, Хархаснинг набираси эди. Хулда Қуддуснинг Янги даҳасида яшарди.
15
Хулда уларга шундай деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: “Сизларни Менинг ҳузуримга юборган одамга шу гапларимни айтинглар:
16
Яҳудо шоҳи ўқиган китобда ёзилгандай, бу юртга ҳам, бу юртда яшаётган халққа ҳам фалокат келтираман.
17
Улар Мендан юз ўгирганлари, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлар туфайли қаҳримни келтирганлари учун, бу юртга қарши ғазабим алангаланади ва асло босилмайди.”
18
Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билиш учун сизларни юборган Яҳудо шоҳига шу хабарни беринглар: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз эшитган сўзларинг тўғрисида шуни айтмоқда:
19
бу юрт вайрон бўлиб, бу юртда яшаганлар лаънати бўлсин, деган сўзларимни эшитганингдан кейин, юрагинг юмшади, Менга бўйин эгдинг, қайғудан либосларингни йиртиб, ҳузуримда нола қилдинг. Мен ҳам илтижоларингни эшитдим.
20
Шунга кўра, сен ота–боболаринг ёнига хотиржам кетасан, ўз қабрингга дафн этиласан. Бу юртга Мен келтирадиган жамики фалокатларни сен кўрмайсан.” Хилқиё ва унинг ҳамроҳлари бу хабарни шоҳга етказдилар.
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 23 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25