bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 21
2 Kings 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 22 →
1
Манаше ўн икки ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда эллик беш йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Хафзибо эди.
2
У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамиз халқи Исроилнинг олдидан қувиб юборган халқларнинг жирканч одатларига эргашди.
3
Отаси Ҳизқиё йўқ қилган саждагоҳларни қайтадан барпо этди. У Исроил шоҳи Ахаб каби, Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди, Ашеранинг устунини ўрнатди. Барча самовий жисмларга сажда қилиб хизмат этди.
4
Манаше Эгамизнинг улуғланиши керак бўлган уйида бегона худоларга атаб қурбонгоҳлар қурди.
5
Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида ҳам жамики самовий жисмларга сажда қилиш учун қурбонгоҳлар барпо қилдирди.
6
Ўғлини оловда куйдириб қурбонлик қилди, фоллар очтирди, таъбирчиларга эътиқод қилди, арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солди. Эгамиз олдида кўп қабиҳ ишлар қилиб, Уни ғазаблантирди.
7
Манаше Ашерага атаб ўйиб ишланган устунни Эгамизнинг уйига қўйди. Эгамиз бу уй тўғрисида Довуд билан унинг ўғли Сулаймонга шундай деган эди: “Мен бу уйни ва Қуддусни Исроил қавмлари яшайдиган масканлар орасидан танлаб олганман. Мен то абад ўша ерда улуғланаман.
8
Улар амрларимни адо этсалар, қулим Мусо амр этган ҳамма қонунларга риоя қилсалар, Исроил халқининг ота–боболарига Мен берган ердан улар ҳайдалишига йўл қўймайман.”
9
Аммо халқ қулоқ солмади. Манаше халқни шу қадар йўлдан оздирдики, Канъон юртидан Эгамиз йўқотиб юборган халқлардан ҳам кўра, кўпроқ қабиҳ ишлар қилдилар.
10
Эгамиз Ўз қуллари — пайғамбарлар орқали шундай деди:
11
null
12
— Яҳудо шоҳи Манаше жирканч ишлар қилгани, ўзидан олдинги Амор халқларидан ҳам баттар қабиҳликлар қилгани, бутлар ясаб, Яҳудо халқини гуноҳга ботиргани учун Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз айтмоқдаман: “Қуддуснинг ва Яҳудо халқининг бошига шундай фалокат келтираманки, бу фалокатни эшитганларнинг бошидан ҳуши учади.
13
Самарияга қарши ишлатган ўлчов ипини ва Ахабнинг хонадонига қарши ишлатган шоқулни Қуддусга қарши ишлатаман. Бир одам косасини қандай артиб тозалаб, тўнкариб қўйса, Қуддусни ҳам косага ўхшатиб топ–тоза қилиб йўқ қилиб юбораман.
14
Меросим — Исроил халқининг қолганларидан юз ўгираман ва ғанимларининг қўлига таслим эттираман. Ғанимлар Қуддус аҳолисини талон–тарож қилади, ўлжа қилиб олиб кетади.
15
Чунки улар олдимда қабиҳ ишлар қилдилар. Ота–боболари Мисрдан чиққан кундан бугунгача бу халқ Мени ғазаблантириб келадилар.”
16
Манаше шунчалик кўп айбсиз қон тўкдики, Қуддусни бу бошидан нариги бошигача қонга ботирди. Қон тўкишдан ташқари, Яҳудо халқини гуноҳга ботирди, улар Эгамиз олдида қабиҳликлар қилдилар.
17
Манашенинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, қилган гуноҳлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
18
Манаше оламдан ўтди ва саройидаги Уззо деган боққа дафн этилди. Ўрнига ўғли Омон шоҳ бўлди.
19
Омон шоҳ бўлганда йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда икки йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Машулламот бўлиб, Ётбахлик Хорузнинг қизи эди.
20
Омон ҳам, отаси Манаше каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди.
21
Худди отаси юрган йўллардан юриб, ўша бутларга хизмат этиб, сажда қилди.
22
Ота–боболарининг Худоси — Эгамиздан юз ўгириб, Унинг йўлидан юрмади.
23
Шоҳ Омоннинг аъёнлари фитна уюштириб уни ўз саройида ўлдирдилар.
24
Яҳудо халқи ўз шоҳи Омонга фитна уюштирганларнинг ҳаммасини ўлдириб, ўрнига ўғли Йўшиёни шоҳ қилиб кўтардилар.
25
Омоннинг бошқа ишлари “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
26
Омон Уззо боғида ота–боболари хилхонасига дафн этилди. Унинг ўрнига ўғли Йўшиё шоҳ бўлди.
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25