bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 1
2 Chronicles 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 2 →
1
Довуд ўғли Сулаймон ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди. Эгаси Худо у билан бирга бўлиб, уни ниҳоятда юксалтирди.
2
Сулаймон жамики Исроил халқини — мингбошиларни, юзбошиларни, ҳакамларни, Исроилнинг ҳамма йўлбошчиларини ва уруғбошиларини чақиртирди.
3
Сулаймон билан бутун жамоа Гивондаги саждагоҳга йўл олишди. Эгамизнинг қули Мусо саҳрода қурдирган Худонинг Учрашув чодири ўша даврда Гивонда жойлашган эди.
4
Худонинг аҳд сандиғи эса Довуднинг ташаббуси билан Хират–Ёримдан Қуддусга олиб келинган эди, чунки Довуд сандиқ учун Қуддусда бир жой тайёрлаб, чодир ўрнатиб қўйган эди.
5
Базалил қурган бронза қурбонгоҳ эса ҳануз Гивондаги Эгамиз чодирининг қаршисида жойлашган эди. Базалил Урининг ўғли ва Хурнинг невараси эди. Сулаймон ва жамоа қурбонгоҳ олдида Эгамиздан Унинг хоҳиш–иродасини сўрадилар.
6
Сўнг Сулаймон Эгамизнинг олдида Учрашув чодирининг қаршисидаги ўша бронза қурбонгоҳ устига чиқиб, мингта қурбонлик куйдирди.
7
Ўша куни кечаси Худо Сулаймонга зоҳир бўлиб, унга: — Тила тилагингни! — деди.
8
Сулаймон Худога айтди: — Сен отам Довудга улуғ севгингни кўрсатдинг. Мени унинг ўрнига шоҳ қилдинг.
9
Эй Парвардигор Эгам! Отам Довудга берган ваъданг устидан чиқ. Ахир, Сен мени ернинг қумидай кўп бўлган бир халқ устидан шоҳ қилдинг.
10
Бу халқни бошқара олишим учун, менга донолик ва илму маърифат бергин. Бўлмаса Сенинг шу қадар беҳисоб халқингга ким ҳукмронлик қила олар?!
11
Худо Сулаймонга шундай жавоб берди: — Сен ўзинг учун мол–мулк, бойлик, шон–шуҳрат ёки душманларингнинг жонини сўрамадинг, ҳатто ўзингга узоқ умр ҳам тиламадинг. Аксинча, Мен сени устидан шоҳ қилган халқимни бошқарай деб, донолик ва илму маърифат сўраганинг учун
12
донолик ва илму маърифат сенга ҳадя бўлсин. Буларга қўшимча қилиб сенга бойлик, мол–мулк ва шон–шуҳрат бераман, сенгача ўтган ва сендан кейин бўладиган ҳеч қайси шоҳ сенга тенг келмайди.
13
Шундан кейин Сулаймон Гивондаги саждагоҳда жойлашган Учрашув чодиридан Қуддусга қайтиб кетди. У Исроил устидан ҳукмронлик қила бошлади.
14
Сулаймон жанг аравалари ва отларни тўплади. Унинг 1.400 та жанг араваси ва 12.000 та оти бор эди. Сулаймон буларнинг бир қисмини жанг аравалари сақланадиган шаҳарларга ва бир қисмини Қуддусга — ўзининг ёнига жойлаштирди.
15
Шоҳ Қуддусда кумушу олтинни оддий тош билан баравар қилиб қўйди. Садр ёғочлари эса кўплигидан Яҳудо қир этакларида ўсадиган оддий шикамора–анжир дарахтига тенглашиб қолди.
16
Шоҳнинг савдогарлари Мисрдан ва Қувайдан Сулаймон учун отлар олиб келишарди. Улар отларни Қувайдан сотиб олишарди.
17
Мисрдан келтирган ҳар бир жанг арава учун 600 кумуш танга, ҳар бир от учун 150 кумуш танга тўлашарди. Сўнг буларни барча Хет шоҳларига ва Орам шоҳларига сотишарди.
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36