bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 15
2 Chronicles 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 16 →
1
Одод ўғли Озариёни Худонинг Руҳи қамраб олди.
2
Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди: “Эй шоҳ Осо! эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади.
3
Исроил халқи узоқ вақт давомида ҳақиқий Худосиз яшади. Уларга таълим берадиган руҳоний йўқ эди, қонундан маҳрум эдилар.
4
Лекин бошларига оғир кулфат тушганда, улар Исроил халқининг Худоси — Эгамизга қайтдилар, Уни изладилар, шунда топдилар.
5
Ўша нотинч даврда йўлга чиқиш хатарли эди, чунки ҳамма жойда беҳаловатлик ва тартибсизлик ҳукмрон эди.
6
Бир халқ иккинчисини яксон қиларди, бир шаҳар бошқасини вайрон этар эди, чунки Эгамиз уларни изтиробга солиб, беҳаловат қилиб қўйган эди.
7
Лекин сизлар дадил бўлинглар! Тушкунликка тушманглар! Сизлар қилган ишларингиз учун мукофот оласизлар.”
8
Осо Одод ўғли Озариёнинг айтган башоратини эшитгач, дадилланди. У Яҳудо ва Бенямин ерларидан, шунингдек, Эфрайим қирларида қўлга киритган шаҳарлардан макруҳ бутларни йўқ қилди. Маъбад ҳовлисидаги Эгамизнинг қурбонгоҳини тузатди.
9
У Яҳудо ва Бенямин халқини, шунингдек, ораларида истиқомат қилаётган Эфрайим, Манаше ва Шимўн қабиласидан бўлган мусофирларни тўплади. Уларнинг кўпчилиги Осо ҳукмронлиги даврида Яҳудога кўчиб келган эдилар, чунки Эгаси Худо Осо билан бирга бўлганини кўрган эдилар.
10
Улар Осо ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили учинчи ойида Қуддусда тўпландилар.
11
Ўша куни ўзлари олиб келган ўлжалардан етти юзта буқа ва етти мингта қўйни Эгамизга қурбонлик қилдилар.
12
Сўнг ота–боболарининг Худоси — Эгамизга бутун қалби билан, жону дили билан интилишга аҳд қилдилар.
13
Кимки Исроил халқининг Худоси — Эгамизга интилмаса, хоҳ ёш бўлсин, хоҳ қари, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, ўлдириладиган бўлди.
14
Улар баланд овозда Эгамизга қасамёд қилдилар, ҳайқирдилар, карнай ва бурғулар чалдилар.
15
Жамики Яҳудо халқи чин дилдан қасамёд қилгани учун хурсанд эди. Улар Эгамизни астойдил излаганлари учун, Уни топдилар. Эгамиз уларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилди.
16
Шоҳ Осонинг бувиси Махо Ашеранинг макруҳ тасвирини ясагани учун, Осо бувисини маликалик унвонидан маҳрум қилди. Сўнг бувиси ясаган тасвирни қўпориб ташлаб, парча–парча қилгандан кейин, Қидрон сойлигида ёқиб юборди.
17
Осо Исроилдаги саждагоҳларни йўқ қилмаган бўлса ҳам, умр бўйи Эгамизга содиқ қолди.
18
У Эгамизнинг уйига отаси Абиё Худога атаган ашёларни, шунингдек, ўзи атаб қўйган олтин ва кумуш ашёларни олиб келди.
19
Осо шоҳлигининг ўттиз бешинчи йилига қадар уруш бўлмади.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36