bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 17
2 Chronicles 17
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 18 →
1
Ёҳушафат отаси Осо ўрнига шоҳ бўлди, у Исроилга қарши мудофаасини кучайтирди.
2
У Яҳудодаги ҳамма мустаҳкам шаҳарларга лашкарларни жойлаштирди. Яҳудо ерларида ҳамда отаси Осо қўлга киритган Эфрайим шаҳарларида кўплаб қўнолғалар ўрнаштирди.
3
Ёҳушафат бобоси Довуднинг йўлидан юргани учун Эгамиз у билан бирга бўлди. Ёҳушафат Баалга сиғинмай,
4
отасининг Худосига интилди, Исроил шоҳлари йўлларидан юрмасдан, Худонинг амрларига итоат этди.
5
Шунинг учун Эгамиз унинг ҳокимиятини мустаҳкам қилди. Бутун Яҳудо халқи Ёҳушафатга ўлпон тўларди, у катта бойлик ва шуҳрат топди.
6
Эгамизга итоат қилишдан у завқ олар эди. Шу боис, у Яҳудодаги саждагоҳларни йўқотди, Ашерага аталган устунларни чопиб ташлади.
7
Ҳукмронлигининг учинчи йилида халққа таълим бериш учун ўз аъёнлари Банхайилни, Ободиёни, Закариёни, Натанилни ва Михиёни Яҳудо шаҳарларига жўнатди.
8
Левилардан Шамаё, Натаниё, Забадиё, Осойил, Шамиромўт, Йўнатан, Одониё, Тўвиёху ва Тўдониё ҳамда руҳонийлар Элишама ва Ёҳурам уларга ҳамроҳ бўлдилар.
9
Улар Эгамизнинг Таврот китобини олиб, Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига боришди ва халққа таълим беришди.
10
Яҳудо атрофларидаги халқларга Эгамиз қўрқув солди, шунинг учун ўша халқлар Ёҳушафатга қарши уруш қилмадилар.
11
Баъзи Филистлар Ёҳушафатга катта миқдорда кумушни ўлпон қилиб олиб келдилар. Араблар ҳам 7.700 та қўчқор ва 7.700 та така олиб келдилар.
12
Ёҳушафат тобора кучайиб бораверди. У Яҳудода қалъалар ва омбор шаҳарлар қурдирди.
13
У ерга кўп миқдорда озиқ–овқат тўплади. Қуддусга тажрибали баҳодир жангчиларни жойлаштирди.
14
Бу жангчилар хонадонларига кўра, сафарбар қилинган эдилар: Яҳудо қабиласининг сипоҳларига лашкарбоши Аднаҳ эди. Унинг қўли остида 300.000 баҳодир жангчи бўлиб, улар 1.000 жангчидан ташкил топган бўлинмаларга бўлинган эдилар.
15
Иккинчи лашкарбоши Ёҳуханон эди, унинг қўли остида 280.000 сипоҳи бор эди.
16
Учинчи лашкарбоши Зихри ўғли Амасиё эди, унинг қўли остида 200.000 сипоҳи бор эди. Амасиё ўз хоҳиши билан Эгамизга хизмат қилаётган эди.
17
Бенямин қабиласининг сипоҳларига лашкарбоши Элёдах эди. У баҳодир жангчи бўлиб, қўли остида ёй ва қалқон билан қуролланган 200.000 сипоҳи бор эди.
18
Элёдахнинг ўнг қўл ёрдамчиси Ёҳузабад эди, унинг қўли остида қуролланган 180.000 сипоҳи бор эди.
19
Бу жангчилар шоҳга Қуддусда хизмат қилар эдилар. Булардан ташқари, шоҳ мустаҳкам шаҳарларга бошқа лашкарларни ҳам жойлаштирган эди.
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 18 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36