bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 11
2 Chronicles 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 12 →
1
Рахабом Қуддусга келиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан 180.000 одамни сипоҳликка танлаб олди. “Шоҳликни қайтариб оламан”, деган мақсадда уларни Исроил халқига қарши жанг қилиш учун тайёрлади.
2
Лекин ўшанда пайғамбар Шамаёга Эгамизнинг қуйидаги сўзлари аён бўлди:
3
— Сулаймоннинг ўғли, Яҳудо шоҳи Рахабомга ҳамда Яҳудо ва Бенямин ҳудудларида истиқомат қилаётган бутун Исроил халқига шу гапларни етказ:
4
“Эгамиз шундай деб айтмоқда: — Қариндошларингизга қарши уруш бошламанглар! Ҳар ким ўз уйига қайтсин! Чунки бу ишлар ҳаммаси Мендан бўлди.” Улар Эгамизнинг айтганини қилиб, Ерибомга қарши уруш қилмадилар.
5
Рахабом Қуддусда яшади, у мудофаа учун Яҳудодаги қуйидаги шаҳарларни мустаҳкамлади:
6
Байтлаҳм, Этом, Тахува,
7
Байт–Зур, Сўхў, Адуллам,
8
Гат, Моришо, Зиф,
9
Одорайим, Лахиш, Озикаҳ,
10
Зорох, Ойжавлон ва Хеврон. Бу шаҳарлар Яҳудо ва Бенямин ҳудудларидаги мустаҳкам шаҳарлар бўлди.
11
Рахабом қалъаларни мустаҳкамлади. У ерга қўмондонлар тайин қилиб, озиқ–овқат, зайтун мойи ва шароб ғамлади.
12
Ҳар бир шаҳарни қалқон ва найзалар билан таъминлаб, мудофаани ғоят кучайтирди. Шу тариқа у Яҳудо ва Бенямин қабилаларини қўли остида сақлади.
13
Исроилнинг барча ҳудудларидаги руҳонийлар ва левилар Рахабомнинг тарафдорлари эдилар.
14
Левилар ҳатто ўз яйловларини ва мулкларини ташлаб, Яҳудо ва Қуддусга келган эдилар. Чунки Исроил шоҳи Ерибом ва унинг ўғиллари левиларга Эгамизнинг руҳонийлари сифатида хизмат қилишга йўл қўймаган эдилар.
15
Ерибом бегона худоларга аталган саждагоҳларда хизмат қилиш учун ўз руҳонийларини тайинлади. Улар Ерибом ясаттирган олтин бузоқларга ва эчки жинларига топинар эдилар.
16
Исроилнинг ҳамма қабилаларидан Эгамиз Худога чин юракдан интилганлар эса ота–боболарининг Худоси — Эгамизга қурбонлик қилиш учун левилар ва руҳонийларга эргашиб, Қуддусга келдилар.
17
Бунинг натижасида Яҳудо шоҳлиги мустаҳкам бўлди. Улар Довуд билан Сулаймонга қандай хизмат қилган бўлсалар, Рахабомга ҳам уч йил давомида садоқат билан хизмат қилдилар.
18
Рахабом Довуд ўғли Яримўтнинг қизи Махалатга уйланди. Махалатнинг онаси Абуҳайил, Эссай ўғли Элиёбнинг қизи эди.
19
Рахабом Махалатдан Ёуш, Шамариё ва Заҳам деган ўғиллар кўрди.
20
Кейинчалик у Абсаломнинг қизи Махони ўзига хотин қилиб олди. Маходан Абиё, Аттай, Зизо ва Шалумит деган ўғиллар кўрди.
21
Рахабом бошқа хотинлари ва чўриларига қараганда, Абсаломнинг қизи Махони яхши кўрарди. Рахабомнинг ўн саккизта хотини ва олтмишта чўриси бўлиб, у булардан йигирма саккиз ўғил ва олтмиш қиз кўрди.
22
Маходан туғилган ўғли Абиёни тахт вориси қилиш ниятида, ҳамма ака–укалари орасида бош шаҳзода қилиб тайинлади.
23
Рахабом доноларча иш тутиб, қолган ўғилларига масъулиятни тақсимлаб берди, уларни Яҳудо ва Бенямин ҳудудидаги мустаҳкам шаҳарларга ўрнаштирди. Уларга ҳамма нарсани мўл қилиб етказди, уларни кўп хотинларга уйлантирди.
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36