bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 4
2 Chronicles 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 5 →
1
Шоҳ Сулаймон бронза қурбонгоҳ ясатди. Қурбонгоҳнинг узунлиги 20 тирсак, эни ҳам 20 тирсак, баландлиги 10 тирсак эди.
2
Кейин бронзани эритиб, думалоқ шаклда ҳовуз ясатди. Ҳовузнинг бир қирғоғидан нариги қирғоғигача 10 тирсак, баландлиги эса 5 тирсак эди. Айланаси 30 тирсак эди.
3
Ҳовузнинг ташқи томонида, қирғоғи остида айланасига икки қатор буқа шакли бор эди. Ҳар бир тирсак масофада ўнтадан шундай шакл қилинган эди. Бронза эритилиб, ҳовуз ясалаётган пайтда, бу буқа шакллари ҳам қилинган эди.
4
Ҳовуз бронзадан ясалган ўн иккита буқа устига ўрнаштирилган эди. Буқаларнинг учтаси шимолга, учтаси ғарбга, учтаси жанубга ва учтаси шарққа қаратилган эди. Буқаларнинг орқа томони ҳовузнинг ичкарисига қаратилган эди.
5
Ҳовузнинг қалинлиги тўрт энли бўлиб, четлари косанинг четларига ўхшар, шакли лолагулга ўхшарди. Унга 6.000 кўза сув сиғарди.
6
Сулаймон ўнта тоғора ҳам ясатди. Тоғоранинг бештаси ҳовузнинг чап томонига, бештаси ўнг томонига ўрнатилди. Бу тоғоралар қурбонлик қилиб куйдириладиган ҳайвонларни ювиш учун мўлжалланган эди. Ҳовуз эса руҳонийларнинг ювиниши учун эди.
7
null
8
Сулаймон лойиҳага биноан ўнта олтин чироқпоя билан ўнта хонтахта ясатиб, уларни Маъбаднинг асосий хонасига ўрнаштирди. Бешта чироқпоя билан бешта хонтахтани хонанинг ўнг томонига, қолган бешта чироқпоя билан бешта хонтахтани хонанинг чап томонига ўрнаштирди. Булардан ташқари, олтиндан юзта тоғорача ҳам ясатди.
9
Сулаймон руҳонийлар учун ички ҳовлини қурдирди. Бундан ташқари, ташқи ҳовлини қурдириб, икки ҳовли орасига эшиклар ясатди. Эшикларни бронза билан қоплатди.
10
Ҳовузни Эгамиз уйининг жануби–шарқ томонидаги бурчагига ўрнаштирди.
11
Хуром қозонлар, куракчалар ва тоғорачалар ҳам ясади. Шундай қилиб, у шоҳ Сулаймон учун Худонинг уйига оид қуйидаги ашёларни ясаб берди:
12
иккита устун, устунларнинг тепасидаги иккита доира шаклидаги устунқош, устунқошни ўраб турган иккита тўрсимон безак,
13
иккала безакнинг ёнларида тўрт юзта анор сурати, яъни устунлар тепасида доира шаклидаги иккита устунқошни қоплаб туриш учун ҳар бир тўрсимон безакнинг иккала чеккасидаги анор суратлари,
14
аравалар, аравалар устидаги тоғоралар,
15
битта ҳовуз, ҳовуз остидаги ўн икки буқа шакли,
16
қозонлар, кураклар, санчиқлар ва буларга алоқадор барча буюмлар. Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид ана шу ашёларни сайқалланган бронзадан ясаб берди.
17
Шоҳ бу нарсаларни Иордан водийси атрофларида — Сухўт ва Заридо орасида лойдан ясалган қолипларда қуйдирди.
18
Сулаймон бу нарсаларнинг ҳаммасини кўп миқдорда ясаттирди, шунинг учун ишлатилган бронзанинг ҳисобини аниқлаб бўлмади.
19
Сулаймон Худонинг уйи учун қуйидаги ҳамма буюмларни ҳам ясаттирди: олтиндан ясалган тутатқи қурбонгоҳи, устида муқаддас нонлар турадиган хонтахталар,
20
тоза олтиндан ишланган чироқпоялар ва уларнинг мойчироқлари, булар лойиҳага биноан Энг муқаддас хонанинг олдида ёниб туришлари керак эди,
21
яна тоза олтиндан гуллар, мойчироқлар, қисқичлар,
22
қайчилар, тоғорачалар, куракчалар ва оловкураклар ясатди. Энг муқаддас хона ва асосий хона эшиклари ҳам тоза олтиндан ясалган эди.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36