bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 33
2 Chronicles 33
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 32
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 34 →
1
Манаше ўн икки ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда эллик беш йил ҳукмдорлик қилди.
2
У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамиз Ўз халқи Исроилнинг олдидан қувиб юборган халқларнинг жирканч одатларига эргашди.
3
Отаси Ҳизқиё бузиб ташлаган саждагоҳларни қайтадан барпо этди, Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди, Ашерага атаб устунлар ўрнатди. Барча самовий жисмларга сажда қилиб хизмат этди.
4
Манаше Эгамизнинг улуғланиши керак бўлган уйида бегона худоларга атаб, қурбонгоҳлар қурди.
5
Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида ҳам жамики самовий жисмларга сажда қилиш учун қурбонгоҳлар барпо қилдирди.
6
Ўғлини Хиннум сойлигида оловда куйдириб қурбонлик қилди, фоллар очтирди, таъбирчиларга эътиқод қилди, сеҳр–жоду билан шуғулланди, арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солди. Эгамиз олдида кўп қабиҳ ишлар қилиб, Уни ғазаблантирди.
7
Ўзи ясаттирган бутни Худонинг уйига ўрнатди. Худо бу уй тўғрисида Довуд билан унинг ўғли Сулаймонга шундай деган эди: “Мен бу уйни ва Қуддусни Исроил қавмлари яшайдиган масканлар орасидан танлаб олганман. Мен то абад ўша ерда улуғланаман.
8
Улар амрларимни битта қолдирмай бажарсалар, қулим Мусо орқали берган қонун–қоида ва талабларимга риоя қилсалар, Исроил халқининг ота–боболарига Мен белгилаган ердан ҳайдалишларига йўл қўймайман.”
9
Манаше Яҳудо халқини ва Қуддус аҳлини шу қадар йўлдан оздирдики, улар Канъон юртидан Эгамиз йўқотиб юборган халқлардан ҳам кўра, кўпроқ қабиҳ ишлар қилдилар.
10
Эгамиз шоҳ Манашени ва унинг халқини огоҳлантирди, лекин улар қулоқ солмадилар.
11
Шунинг учун Эгамиз уларга қарши Оссурия лашкарбошиларини жўнатди. Улар Манашени асирга олдилар, бурнидан ҳалқа ўтқазиб, уни занжирбанд қилдилар ва Бобилга олиб келдилар.
12
У кулфатда қолгач, Эгаси Худодан шафқат сўраб илтижо қилди, ота–боболарининг Худосига бўйин эгди.
13
Илтижо қилганда, Худо Манашенинг илтижосини қабул қилди, уни яна Қуддусга — ўз шоҳлигига қайтарди. Шунда Манаше, Эгамиз ҳақиқатан ҳам Худо эканлигини билди.
14
Шундан кейин Манаше Довуд қалъасининг шарқ томонидаги ташқи деворини тузатиб, уни баланд қилиб кўтартирди. Бу девор Қидрон сойлигидаги Гихўн бўлоғидан то шимолдаги Балиқ дарвозасигача ва шаҳарнинг Офел деган қисмигача чўзилган эди. Манаше Яҳудонинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларига лашкарбошилар тайинлади.
15
Эгамизнинг уйидан бегона худоларнинг тасвирларини ва ўзи ўрнатган бутни олиб ташлади, Эгамизнинг уйи турган тоғда ва Қуддуснинг бошқа жойларида ўзи қурдирган қурбонгоҳларни буздириб, шаҳар ташқарисига чиқартирди.
16
Сўнг Эгамизнинг қурбонгоҳини қайтадан қурдириб, қурбонгоҳ устида тинчлик қурбонликлари ва шукрона қурбонликларини атади. Яҳудо халқига: “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга сажда қилинглар”, деб фармон берди.
17
Халқ бошқа саждагоҳларда қурбонлик қилишда давом этди. Аммо қилган барча қурбонликларини улар Эгаси Худога атар эдилар.
18
Манашенинг бошқа ишлари, Худога қилган ибодати, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номидан валийлар унга берган хабарлар “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
19
Унинг илтижоси ва Худонинг берган жавоби, тавба қилмасдан олдин қилган ҳамма гуноҳлари ва Худога қилган хиёнати, қурдирган саждагоҳлар, Ашеранинг устунлари ва сиғинган бутлар тўғрисида валийлар китобида ёзилган.
20
Манаше оламдан ўтиб, ўз уйида дафн қилинди. Ўрнига ўғли Омон шоҳ бўлди.
21
Омон шоҳ бўлганда, йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда икки йил ҳукмдорлик қилди.
22
Омон ҳам, отаси Манаше каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Отаси Манаше ясаттирган ҳамма бутларга қурбонлик қилиб, хизмат этди.
23
Отаси Манаше Эгамизга бўйин эгган бўлса, Омон Эгамизга бўйин эгмади, отасидан ҳам кўпроқ гуноҳ орттирди.
24
Омоннинг аъёнлари фитна уюштириб, уни ўз саройида ўлдирдилар.
25
Яҳудо халқи ўз шоҳи Омонга фитна уюштирганларнинг ҳаммасини ўлдириб, ўрнига ўғли Йўшиёни шоҳ қилиб кўтардилар.
← Chapter 32
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 34 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36