bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 7
2 Chronicles 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 8 →
1
Сулаймон ибодат қилиб бўлиши биланоқ, осмондан аланга тушиб, куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни ямлаб юборди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди.
2
Шунинг учун руҳонийларЭгамизнинг уйига кира олмадилар.
3
Жамики Исроил халқи олов тушганини ва Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирганини кўргач, ҳаммалари ерга мук тушиб, таъзим қилдилар ва Эгамизга сажда қилиб, Унга шукрона айтдилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.”
4
Шундан кейин шоҳ ва барча халқ Эгамизга атаб қурбонлик қилдилар.
5
Шоҳ Сулаймон 22.000 буқани, 120.000 қўйни Эгамизга атаб қурбонлик қилди. Шу тариқа шоҳ ва бутун халқ Худонинг уйини бағишладилар.
6
Руҳонийлар ўз жойларини эгалладилар. Левилар ҳам мусиқий асбобларни кўтариб, руҳонийлар сингари ўз жойларига турдилар. Довуд бу мусиқий асбобларни Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ясаттирган эди, Довуднинг ўзи Эгамизни мадҳ этиб, “Унинг содиқ севгиси абадийдир” деб ҳамду сано айтганда, ўша мусиқий асбоблардан фойдаланган эди. Халқ тик турар, левиларнинг қаршисидан жой олган руҳонийлар эса карнайлар чалардилар.
7
Сулаймон Эгамизнинг уйи олдидаги ҳовли ўртасини ҳам муқаддас қилди. Сўнг ўша ерда куйдириладиган қурбонликлар, дон назрлари ва тинчлик қурбонликларининг ёғини назр қилди, чунки буларнинг ҳаммаси у ясаттирган бронза қурбонгоҳ устига сиғмаган эди.
8
Кейин Сулаймон ва у билан бирга ниҳоятда катта жамоа — Лево–Хоматдан тортиб Миср сойлигига қадар ерларда яшайдиган бутун Исроил халқи етти кун давомида Чайла байрамини нишонлашди.
9
Улар етти кун қурбонгоҳнинг Худога бағишланишини нишонлашди, кейин яна етти кун Чайла байрамини қилишди. Чайла байрамидан кейин муқаддас йиғин қилишди.
10
Еттинчи ойнинг йигирма учинчи куни Сулаймон халқни ўз уйларига жўнатди. Эгамизнинг Довудга, Сулаймонга ва Исроил халқига кўрсатган муруввати туфайли ҳамманинг кўнгли шодликка тўлган эди.
11
Сулаймон Эгамизнинг уйини ҳам, ўзининг саройини ҳам қуриб бўлди. Мўлжалланган ҳамма юмушларни муваффақият билан тамом қилди.
12
Кейин Эгамиз кечаси Сулаймонга зоҳир бўлиб, унга айтди: “Менга қилган илтижоларингни эшитдим, бу уйни Ўзимга қурбонликлар келтириладиган жой қилиб танладим.
13
Ёмғир ёғмасин деб осмонни беркитганимда, ёки чигирткаларга ер юзини еб битириши учун амр берганимда, ёхуд халқимнинг орасига ўлат касалини юборганимда,
14
Менинг номим билан аталган халқим тавба қилиб, Менга илтижо қилса, Менга юз буриб қабиҳ йўлларидан қайтса, Мен осмондан туриб уларнинг илтижоларини эшитаман, гуноҳларини кечириб, юртига шифо бераман.
15
Энди сизларга назаримни соламан, бу жойда қилган ибодатларингизга қулоқ тутаман.
16
Мен то абад улуғланишим учун бу уйни танлаб, муқаддас қилдим. Бу уйдан кўзимни узмайман, қалбим у ерни маскан қилади.
17
Агар сен Менинг олдимда отанг Довуд каби юрсанг, Мен амр этган ҳамма фармонларимни ижро этсанг, қонун–қоидаларимни маҳкам тутсанг,
18
шоҳлик тахтингни абадий мустаҳкам қиламан. Шунда отанг Довуд билан тузган аҳдим, унга: “Сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроилда ҳукмронлик қилади” деб айтган гапларим амалга ошади.
19
Борди–ю, сен йўлимдан қайтсанг, берган амр ва фармонларимни тарк этсанг, бориб бошқа худоларга хизмат қилсанг, уларга топинсанг,
20
сени Ўзим берган юртдан қўпориб ташлайман. Улуғланишим учун муқаддас қилган бу уйни тарк этаман. Ана ўшанда бу уй ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлади, ҳамма халқлар уйимни масхара қилади.
21
Ҳозир ажойиб бўлиб турган уйнинг ёнидан ўтганлар даҳшатга тушадилар: — Нимага уларнинг Эгаси бу юртни ва бу уйни мана шу аҳволга солди экан–а? — дейдиган бўладилар.
22
Сўнг яна ўзлари шундай хулоса чиқарадилар: — Э–ҳа, улар ота–боболарини Миср юртидан олиб чиққан, Эгаси Худодан юз ўгирдилар–ку! Бошқа худоларга эргашиб, ўша худоларга топиниб, хизмат этдилар–ку! Қилмишларига яраша ўзларининг Эгаси уларнинг бошига шу кўргиликларни солибди–да.”
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36