bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 12
2 Chronicles 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 13 →
1
Рахабом ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаб, кучайиб кетгач, у билан бирга бутун Исроил халқи Эгамизнинг қонунларидан юз ўгирди.
2
Улар Эгамизга қилган бевафолиги учун, Рахабом шоҳлигининг бешинчи йилида Миср шоҳи Шишах Қуддусга бостириб келди.
3
Шишах ўзи билан 1200 жанг аравани, 60.000 отлиқ лашкарни, шунингдек, Мисрдан Ливиялик, Сухўтлик ва Ҳабашистонлик сон–саноқсиз қўшинни тортиб келди.
4
Шишах Яҳудонинг мустаҳкам шаҳарларини қўлга киритиб, Қуддусгача етиб борди.
5
Шунда пайғамбар Шамаё Рахабомнинг ва Яҳудо лашкарбошиларининг олдига келди. Улар ўша пайтда Шишахдан қочиб, Қуддусга тўпланишган эди. Пайғамбар Шамаё уларга деди: — Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар Мени тарк этдингиз, шунинг учун Мен ҳам сизларни тарк этиб, Шишахнинг қўлига бераман.”
6
Шунда лашкарбошилар билан шоҳ ўзларининг айбларини тан олиб: “Эгамиз адолатлидир”, дедилар.
7
Улар айбларини тан олганларини Эгамиз кўргач, Шамаёга шу сўзларини аён қилди: “Улар гуноҳларига иқрор бўлдилар, шунинг учун уларни қириб ташламайман. Шишах ҳужум қилганда, уларни қисман халос этаман. Шишахнинг қўли орқали Қуддусга ғазабимни сочмайман.
8
Бироқ уларни Шишахга қарам қилиб қўяман, шунда улар Менга хизмат қилиш билан бошқа юртларнинг шоҳларига хизмат қилиш орасидаги фарқни билиб оладилар.”
9
Миср шоҳи Шишах Қуддусга бостириб келди. У Эгамизнинг уйидаги ва саройдаги хазиналарни тортиб олди, қўлига нима илинса, ҳаммасини олди. Сулаймон ясаттирган ҳамма олтин қалқонларни ҳам олди.
10
Шоҳ Рахабом олтин қалқонлар ўрнига бронза қалқонлар ясатди ва уларни шоҳ саройи дарвозасини қўриқлайдиган соқчилар бошлиқлари қўлига берди.
11
Шоҳ Эгамизнинг уйига кирганда, соқчилар қалқонларни кўтариб боришар, кейин эса қалқонларни жойига элтиб қўйишарди.
12
Рахабом айбларини тан олгани учун, Эгамиз ғазабидан тушиб, Яҳудо халқини тамомила қириб юбормади. Яҳудодаги аҳвол яхшиланди.
13
Шоҳ Рахабом Қуддусда ҳукмронлик қилиб, кучайиб бораверди. У тахтга ўтирган пайтда қирқ бир ёшда эди. Унинг онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабом Қуддусда ўн етти йил шоҳлик қилди. Эгамиз ҳамма Исроил қабилаларининг шаҳарлари орасидан Қуддус шаҳрини Ўзига сажда қилишлари учун танлаб олган эди.
14
Рахабом чин юракдан Эгамизга интилмагани учун, қабиҳлик қилаверди.
15
Рахабомнинг бутун фаолияти бошдан охиргача пайғамбар Шамаё ва валий Йиддо ёзган насабномада баён этилган. Рахабом билан Ерибом бутун умри давомида уришиб келдилар.
16
Ниҳоят, Рахабом ҳам оламдан ўтиб, Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Абиё шоҳ бўлди.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36