bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 21
2 Chronicles 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 22 →
1
Ёҳушафат оламдан ўтди. У ҳам Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди, унинг ўрнига ўғли Ёҳурам шоҳ бўлди.
2
Ёҳурамнинг Озариё, Ёхиёл, Закариё, Озариёҳу, Микойил, Шафатиё деган укалари бор эди. Буларнинг ҳаммаси Яҳудо шоҳи Ёҳушафатнинг ўғиллари эди.
3
Отаси уларга кўп миқдорда олтину кумуш ва қимматбаҳо ашёлар билан бирга Яҳудо юртидаги мустаҳкам шаҳарларни ҳадя этган эди. Ёҳурамни эса тўнғич ўғил бўлгани учун тахт вориси қилган эди.
4
Ёҳурам отасининг тахтига ўтириб, ўзини мустаҳкамлаб олгандан кейин, укаларининг ҳаммасини ва Исроил аъёнларидан баъзиларини қиличдан ўтказди.
5
Ёҳурам Яҳудо шоҳи бўлганда, ўттиз икки ёшда эди. У Қуддусда саккиз йил ҳукмронлик қилди.
6
Хотини Ахабнинг қизи бўлгани учун, Ёҳурам ҳам, Ахаб хонадони сингари, Исроил шоҳлари йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди.
7
Шундай бўлса–да, Довуднинг хонадонини Эгамиз ҳалокатга учратишни истамади, чунки У Довуд билан аҳд қилиб: “Сенинг наслингга то абад сўнмайдиган чироқ бераман”, деб ваъда қилган эди.
8
Ёҳурам даврида Эдом Яҳудо шоҳлигига қарши исён қилди. Эдом халқи ўзларининг мустақил шоҳлигини қурдилар.
9
Ёҳурам ҳамма лашкарбошилари ва жанг араваларини Эдомга бошлаб борди. Эдом лашкари Ёҳурамни ва унинг жанг аравалари сардорларини ўраб олди, лекин Ёҳурам тунда ҳужум қилиб, қамални ёриб чиқди.
10
Шундай қилиб, Эдом халқи ҳозиргача Яҳудо ҳукмронлигидан озоддир. Ёҳурам ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этгани учун, Либна шаҳри ҳам ўша пайтда исён кўтарган эди.
11
Ёҳурам Яҳудо қирларида саждагоҳлар барпо қилди, Яҳудо ва Қуддус аҳолисини Худога бевафолик қилишга бошлади, уларни ҳақ йўлдан оздирди.
12
Илёс пайғамбар унга қуйидагича мактуб юборди: “Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: — Сен отанг Ёҳушафатнинг йўлидан юрмадинг, Яҳудо шоҳи Осонинг изидан ҳам бормадинг,
13
балки Исроил шоҳларининг йўлидан юрдинг. Ахаб хонадони Исроилни Худога бевафолик қилишга бошлагандай, сен ҳам Яҳудо ва Қуддус аҳолисини Худога бевафолик қилишга бошладинг. Сен ҳатто ўз укаларингни ўлдирдинг, улар сендан яхшироқ эди.
14
Шу сабабдан Мен, Эгангиз, сенинг халқинг, болаларинг, хотинларинг бошига ва бутун мол–мулкингга оғир кулфат келтираман.
15
Сен ўзинг эса оғир ичак хасталигига йўлиқасан. Ичак–човоқларинг ташқарига чиққунга қадар, хасталигинг кундан кунга кучайиб бораверади.”
16
Эгамиз Филистларни ва Ҳабашистоннинг ёнида яшаётган Арабларни Ёҳурамга қарши қўзғатди.
17
Улар Яҳудога бостириб келиб, шоҳ саройидаги ҳамма бойликларни, шоҳнинг ўғилларини ва хотинларини олиб кетдилар. Шоҳнинг кенжа ўғли Охазиёдан бошқа ўғли қолмади.
18
Шундан кейин Эгамиз шоҳ Ёҳурамни тузалмас ичак хасталигига йўлиқтирди.
19
Орадан икки йил ўтгач, Ёҳурамнинг хасталиги зўрайиб, ичак–човоқлари ташқарига чиқди. Ёҳурам қаттиқ азоб–уқубат билан вафот этди. Одамлар Ёҳурамнинг ота–боболари шарафига гулхан ёқишган бўлса–да, Ёҳурамнинг шарафига гулхан ёқишмади.
20
Ёҳурам тахтга ўтирган пайтда ўттиз икки ёшда бўлиб, Қуддусда саккиз йил ҳукмронлик қилди. Унинг ўлими учун ҳеч ким қайғурмади. Гарчи уни Довуд қалъасига дафн этган бўлсалар–да, шоҳлар қабрига дафн қилмадилар.
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36