bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 26
2 Chronicles 26
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 27 →
1
Шундан кейин Яҳудо халқи ўн олти ёшли Уззиёни отаси Эмозиёнинг ўрнига шоҳ қилди.
2
Эмозиёнинг вафотидан сўнг, Уззиё илгарилари Яҳудога қарашли бўлган Элет шаҳрини қўлга киритиб, қайтадан қурди.
3
Уззиё шоҳ бўлганда, ўн олти ёшда эди. У Қуддусда эллик икки йил ҳукмдорлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёхолиё эди.
4
Уззиё ҳам, отаси Эмозиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.
5
Худонинг ваҳийларини таъбир қилувчи Закариёнинг ҳаёт даврида Уззиё Худога интиларди. У Эгамизга интилган пайтда, Худо унга ҳузур–ҳаловат бағишлади.
6
Уззиё Филистларга қарши уруш бошлаб, Гат, Ёбнах ва Ашдод шаҳарларининг деворларини бузиб ташлади. У Ашдод ҳудудида ва Филистларга қарашли бошқа жойларда шаҳарлар қурди.
7
У Филистларга, Гур–Баалда яшайдиган Арабларга ва Мавунларга қарши уруш қилганда, Худо унга мадад берди.
8
Оммонликлар Уззиёга ўлпон тўлайдиган бўлди. У ниҳоятда кучайиб кетганидан, шуҳрати Миср чегерасигача ёйилди.
9
Бундан ташқари, Уззиё Қуддусдаги Бурчак дарвозаси, Сойлик дарвозаси ва деворнинг қайрилган жойида миноралар қуриб, бу минораларни мустаҳкамлади.
10
У саҳрода мудофаа қўрғонларини қурдирди. Яҳудо қир этакларида ва текисликларда боқилган подалари кўп бўлгани учун, кўплаб сардобалар қаздирди. Деҳқончиликка ихлос қўйгани учун, адирлару унумдор ерларда экинлар экдириб, узумзорлар барпо қилди. У ерда ишлайдиган деҳқону боғбонлари бор эди.
11
Уззиёнинг моҳир жангчилардан ташкил топган лашкарлари бор эди. Бу жангчиларни котиб Явиёл ва унинг ёрдамчиси Масиё сафарбар қилиб, уларни бўлинмаларга бўлган эди. Котиб Явиёл билан Масиё Ханониёнинг қўли остида иш олиб борар эдилар. Ханониё шоҳнинг аъёни эди.
12
Бу сараланган жангчиларга 2.600 уруғбоши қўмондонлик қиларди.
13
Уларнинг қўли остида жами 307.500 баҳодир жангчи бўлиб, бу катта лашкар шоҳни душманларидан ҳимоя қилар эди.
14
Уззиё бутун лашкарни қалқонлар, найзалар, дубулғалар, совутлар, камонлар ва сопқон тошлари билан таъминлаган эди.
15
У Қуддусдаги миноралар устига ва шаҳар девори бурчакларига олимлари кашф этган ўқ отадиган ва катта тошларни улоқтирадиган қуролларни ўрнатди. Худо унга ёрдам бергани учун, у ниҳоятда қудратли бўлиб, шуҳрати ҳар ёққа таралди.
16
Уззиё кучайиб кетгандан кейин, ҳалокатга олиб борадиган киборликка берилди. У Эгамизнинг Маъбадига кириб, тутатқи қурбонгоҳида тутатқи тутатди, шу йўсин ўзининг Эгаси Худога итоатсизлик қилди.
17
Руҳоний Озариё Эгамизнинг саксонта жасур руҳонийси билан бирга Уззиёнинг кетидан борди.
18
Улар шоҳ Уззиёга танбеҳ бериб дейишди: “Эй шоҳимиз! Эгамизга тутатқи тутатиш сизнинг ишингиз эмас. Бу Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларнинг ишидир. Тутатқи тутатишга улар бағишланганлар. Қани бўлинг, бу муқаддас жойдан чиқиб кетинг! Сиз Парвардигор Эгамизга итоатсизлик қилдингиз. Бу қилмишингиз учун Худо сизни юксалтирармиди?!”
19
Уззиё ўша пайтда қўлидаги оташкураги билан тутатқи тутатишга тайёр бўлиб турган эди. У руҳонийларнинг танбеҳидан қаттиқ ғазабланди, шу заҳотиёқ пешанасига яра тошди. Бу ҳодиса Эгамизнинг уйидаги тутатқи қурбонгоҳи олдида, руҳонийларнинг кўз ўнгида содир бўлди.
20
Олий руҳоний Озариё билан бошқа руҳонийлар шоҳ пешанасидаги қўрқинчли яраларни кўришгач, шоҳни ташқарига олиб чиқишга шошилдилар. Шоҳнинг ўзи ҳам ташқарига отланди, чунки Эгамиз уни жазолаган эди.
21
Уззиё умрининг охиригача тери касаллигидан тузалмади. У алоҳида бир уйда ёлғиз яшади. Эгамизнинг уйига кириш унга ман этилган эди. Юртдаги халқни ҳам, шоҳ саройини ҳам ўғли Йўтом бошқарарди.
22
Уззиёнинг бошқа ишлари бошдан охиргача Омиз ўғли пайғамбар Ишаё ёзиб қолдирган.
23
Уззиё оламдан ўтиб, шоҳлар қабристонинг бир четига дафн қилинди. Бироқ тери касаллигига чалингани учун уни шоҳлар хилхонасига қўймадилар. Унинг ўрнига ўғли Йўтом шоҳ бўлди.
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 27 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36