bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 31
2 Chronicles 31
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 30
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 32 →
1
Байрам тугагандан кейин, ўша ердаги бутун халойиқ Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше ҳудудидаги шаҳарларга бориб, бутсимон тошларни парчалаб ташладилар, Ашеранинг устунларини кесдилар, cаждагоҳлар ва қурбонгоҳларни вайрон қилдилар. Биттасини ҳам қолдирмадилар. Шундан кейин ҳаммаси ўз шаҳарларига, ўзларининг мулкига қайтдилар.
2
Ҳизқиё руҳонийларни ва левиларни гуруҳларга бўлди. Ҳар бир гуруҳга қуйидаги вазифаларини тақсимлаб берди: ЭгамизнингМаъбади ҳовлисида қуйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини назр қилиш, у ерда хизмат қилиб, ҳамду сано ва мадҳиялар айтиш.
3
Эгамизнинг қонунига кўра, ҳар куни эрталаб ва кечқурун, Шаббат кунлари, янги ой шодиёналари ва тайинланган байрам кунлари куйдириладиган қурбонликлар келтирилиши лозим эди. Шоҳ Ҳизқиё ўзининг шахсий мулкидан бу қурбонликлар учун ҳайвонларни берди.
4
У Қуддусда яшаган халққа: “Руҳонийлар ва левиларга тегишли улушни беринглар, токи улар ўзларини тўлиқ Эгамизнинг қонунларини бажаришга бағишласинлар”, деб фармон берди.
5
Фармон берилгач, халқ буғдойнинг, шароб, зайтун мойи, асал ва далада етишитирилган донларнинг биринчи ҳосилидан мўл қилиб, олиб келдилар. Улар олиб келган ҳамма нарсанинг ушри ниҳоятда мўл эди.
6
Яҳудо шаҳарларида яшаган Исроил ва Яҳудо халқи мол–қўйларининг ушрини ҳамда Эгаси Худога атаб бағишланган инъомларнинг ушрини олиб келиб, уюм–уюм қилдилар.
7
Халқ инъомлар олиб келишни учинчи ойда бошлаб, еттинчи ойда тугатди.
8
Ҳизқиё ва унинг аъёнлари келиб уюм–уюм инъомларни кўришгач, Эгамизга ҳамду сано айтиб, Исроил халқини дуо қилишди.
9
Ҳизқиё руҳонийлар ва левилардан бу инъомлар ҳақида сўраганда,
10
Зодўх хонадонидан бўлган олий руҳоний Озариё Ҳизқиёга шундай жавоб берди: “Халқ инъомларни Эгамизнинг уйига олиб кела бошлаганидан бери, етарлича озуқамиз бор. Жуда кўп ортиб қолгани ҳам бор. Ҳа, Эгамиз Ўз халқига барака берди, ортганнинг кўплигини бир кўриб қўйинг.”
11
Шунда Ҳизқиёнинг буйруғи билан Эгамиз уйининг ҳовлисида омборхоналар қурилди.
12
Бу омборхоналарга ҳамма ҳадялар, ушрлар ва бағишланган инъомлар қўйилди. Буларга назоратчи қилиб леви Хонаниё, унинг ёрдамчиси қилиб укаси Шимах тайинланди.
13
Уларнинг қўли остида қуйидаги ўнта леви ишлайдиган бўлди: Ёхиёл, Озазиё, Нахат, Осойил, Яримўт, Йўзабад, Элиэл, Йисмахиё, Махат ва Бинаё. Буларнинг ҳаммаси шоҳ Ҳизқиё ва олий руҳоний Озариё томонидан тайинланган эдилар.
14
Маъбаднинг шарқий дарвозаси дарвозабони Кори Худога кўнгилдан қилинган назрлар учун масъул эди. Кори леви Йимнахнинг ўғли эди. Унинг вазифаси Эгамизга аталган инъомларни ва энг муқаддас назрларни руҳонийлар ва левиларга бўлиб бериш эди.
15
Унинг содиқ ёрдамчилари Эден, Минёмин, Ешува, Шамаё, Эмориё ва Шаханиё эдилар. Улар руҳонийларга қарашли шаҳарларда хизмат қилиб, у ердаги руҳонийларнинг оилаларига гуруҳлари бўйича улуш тақсимлаб беришар эди. Ёшу қарига бир хил улуш ажратишарди:
16
Эгамизнинг уйидаги хизматни гуруҳлари бўйича бажарадиган ҳамма эркакларга, шунингдек, насабномада номлари қайд этилган уч ва ундан юқори ёшдаги ўғил болаларга улуш беришарди.
17
Улар хонадонлари бўйича рўйхатга олинган руҳонийларга, шунингдек йигирма ва ундан юқори ёшдаги левиларга улуш ажратишарди. Левиларнинг рўйхати бажарадиган вазифалари ва гуруҳлари асосида тузилган эди.
18
Насабномада номилари қайд этилган ҳамма эркакларнинг оилаларига — чақалоқ, хотин, ўғил–қизларига ҳам улуш бериларди. Зотан улар ўзларини садоқат билан поклар эдилар.
19
Шаҳарларнинг четларида истиқомат қилган, Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга келсак, уларга ҳам улуш тарқатадиган одамлар тайинланган эди. Бу одамлар руҳоний уруғидан бўлган ҳар бир эркак зотига ва рўйхатга олинган ҳар бир левига улуш беришар эди.
20
Шу йўсин, Ҳизқиё бутун Яҳудо бўйлаб улуш тарқатиш вазифасини уддалади. У Эгаси Худо олдида яхши, тўғри ва ҳалол ишлар қилди.
21
Маъбад хизматига, Худонинг қонунлари ва амрларига оид қилган ҳар бир ишини Худога интилган ҳолда, чин юракдан қилгани учун, кўп муваффақиятга эришди.
← Chapter 30
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 32 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36