bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 34
2 Chronicles 34
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 35 →
1
Йўшиё саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўттиз бир йил ҳукмдорлик қилди.
2
У Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмасдан, бобоси Довуднинг йўлидан юрди.
3
Ҳукмронлигининг саккизинчи йилида, ёшлигидан бобоси Довуднинг Худосига интила бошлади. Ҳукмронлигининг ўн иккинчи йилида эса Яҳудо ва Қуддусни саждагоҳлардан, Ашеранинг устунларидан, ўйма ва қуйма бутлардан тозалай бошлади.
4
Унинг кўрсатмаси билан Баалнинг қурбонгоҳлари буздирилди, бу қурбонгоҳларнинг ёнидаги тутатқи қурбонгоҳлари ҳам синдириб ташланди. Ашеранинг устунлари, шунингдек, ўйма ва қуйма бутлар парчаланиб, бўлаклари ўша бутларга қурбонлик қилганларнинг қабрлари устига сочиб ташланди.
5
Йўшиё бутпараст руҳонийларнинг суякларини ўзлари сажда қилган қурбонгоҳлар устида ёқди. Шундай қилиб, у Яҳудо ва Қуддусни поклади.
6
Шимолдаги Нафтали ҳудудигача бўлган Манаше, Эфрайим ва Шимўн шаҳарларидаги ва буларнинг атрофидаги вайроналардаги
7
қурбонгоҳларни синдирди, Ашерага аталган устунларни кесди, бутларни парчалаб ташлади. Исроил юрти бўйлаб ҳамма тутатқи қурбонгоҳларини бузди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди.
8
Йўшиё юртни ва Эгамизнинг уйини поклагандан кейин, ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида Озалиё ўғли Шофонни, Қуддус ҳокими Масиёни ва мушовир Йўхоз ўғли Йўхни Эгаси Худонинг уйини тузатишга юборди.
9
Улар олий руҳоний Хилқиёнинг олдига келиб, Худонинг уйига келтирилган кумушни унга топширдилар. Леви дарвозабонлари бу кумушни Манаше, Эфрайим ва Исроил халқининг омон қолганларидан, шунингдек, Яҳудо, Бенямин қабилаларидан ва Қуддус аҳолисидан тўплаб олган эдилар.
10
Улар кумушни Эгамизнинг уйида меҳнат қилаётган ишбошиларга топширдилар. Ишбошилар эса кумушни олиб, Эгамизнинг уйидаги бузилган жойларни тузатиб таъмир этаётганларга тўладилар.
11
Қолганини эса дурадгор ва бинокорларга бердилар. Улар бу кумушга Яҳудо шоҳлари қаровсиз қолдирган хароб биноларни тузатиш учун тош ва ёғочларни сотиб олдилар.
12
Ишчилар сидқидилдан меҳнат қилдилар. Уларга назоратчи қилиб Марори наслидан левилар Яхат ва Ободиё тайинланди, Қоҳот уруғидан эса левилар Закариё ва Машуллом тайинланди. Мусиқа асбобларини чаладиган ҳамма левилар
13
юк ташувчиларга ҳамда турли хизматдаги ишчиларга масъул эдилар. Левиларнинг баъзилари эса котиб, маъмур ва дарвозабон эдилар.
14
Эгамизнинг уйидаги кумуш олиб чиқилаётганда, руҳоний Хилқиё Эгамизнинг Мусо орқали берган Таврот китобини топиб олди.
15
У котиб Шофонга: — Эгамизнинг уйидан Таврот китоби топиб олдим, — деб китобни Шофонга берди.
16
null
17
Шофон эса китобни шоҳга олиб бориб: “Қулларингиз топширилган ҳамма ишларни бажаряптилар. Эгамизнинг уйидаги кумушлар ўша ердаги ишбошиларга ва ишчиларга берилди, — дея ҳисобот бергач,
18
— Руҳоний Хилқиё мана бу китобни менга берди”, деб қўшимча қилди, сўнг Таврот китобини шоҳга овоз чиқариб ўқиб берди.
19
Шоҳ Таврот сўзларини эшитгач, ваҳимага тушганидан кийимларини йиртди.
20
Кейин руҳоний Хилқиёга, Шофон ўғли Охихамга, Михо ўғли Абдўнга, котиб Шофонга ва ўзининг мулозими Осоёҳга шундай фармон берди:
21
— Боринглар, топилган бу китобдаги сўзларга мувофиқ, мен тўғримда ҳам, Исроил ва Яҳудо халқларининг омон қолганлари тўғрисида ҳам Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўранглар. Оталаримиз бу китобдаги сўзларга қулоқ солмаганлари учун, ёзилганларга риоя қилмаганлари учун, Эгамизнинг даҳшатли ғазаби бизнинг устимизга ёғилди.
22
Руҳоний Хилқиё ва шоҳ жўнатган одамлар пайғамбар Хулда ҳузурига бориб, унга маслаҳат солдилар. Хулда Эгамизнинг уйидаги муқаддас либослар посбони Шаллуннинг хотини эди. Шаллун Тоққатнинг ўғли, Хасранинг набираси эди. Хулда Қуддуснинг янги даҳасида яшарди.
23
Хулда уларга шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз демоқда: — Сизларни Менинг ҳузуримга юборган одамга шу гапларимни айтинглар:
24
“Мен бу юртга ҳам, бу юртда яшаётган халққа ҳам фалокат келтираман. Яҳудо шоҳи ҳузурида ўқилган китобдаги ҳамма лаънатларни ёғдираман.
25
Улар Мендан юз ўгирганлари учун, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлар туфайли қаҳримни келтирганлари учун, бу юртга ғазабим ёғилади ва асло босилмайди.”
26
Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билиш учун сизларни юборган Яҳудо шоҳига шу хабарни беринглар: Исроил халқининг Худоси — Эгамиз эшитган сўзларинг тўғрисида шуни айтмоқда:
27
— Сен бу юртга ва юртнинг халқига қарши айтган сўзларимни эшитганингдан кейин, юрагинг юмшади, Менга бўйин эгдинг. Сен Менга бўйин эгганинг учун, либосларингни йиртиб, ҳузуримда йиғлаганинг учун Мен илтижоларингни эшитдим.
28
Шунга кўра, сен ота–боболаринг ёнига хотиржам кетасан, ўз қабрингга дафн этиласан. Бу юртга ва унинг аҳлига Мен келтирадиган жамики фалокатларни сен кўрмайсан.” Хилқиё ва унинг ҳамроҳлари бу хабарни шоҳга етказдилар.
29
Шоҳ Йўшиё хабар бериб, Яҳудо ва Қуддуснинг ҳамма оқсоқолларини ўз ҳузурига тўплади.
30
Жамики Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси, руҳонийлар, левилар, зодагонлару авом халқ шоҳ бошчилигида Эгамизнинг уйига борди. Шоҳ Эгамизнинг уйидан топилган Аҳд китобини бошидан охиригача уларнинг олдида ўқиди.
31
У Эгамизнинг уйи эшиги олдидаги ўз жойида туриб: “Эгамиз кўрсатган йўлдан юраман, амрларига итоат этаман. Шартларига, фармонларига бутун қалбим билан, жону дилим билан қулоқ соламан. Бу китобда ёзилган аҳд сўзларини адо этаман”, деб Эгамиз билан қайта аҳд қилди.
32
Сўнгра у Бенямин қабиласига ва Қуддусдаги ҳамма одамларга бу аҳдга риоя қилиш тўғрисида фармон берди. Ўша кундан бошлаб Қуддус аҳолиси ота–боболарининг Худоси билан қилган аҳд талабларини бажара бошладилар.
33
Йўшиё Исроил халқига қарашли ҳамма ҳудудлардан макруҳ бутларни йўқотди. Исроил халқининг ҳаммасини Эгаси Худога сажда қилдирди. Унинг даврида халқ ота–боболарининг Худоси — Эгамиздан юз ўгирмай, Унга хизмат қилди.
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 35 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36