bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 32
2 Chronicles 32
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 31
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 33 →
1
Шоҳ Ҳизқиё садоқат билан бажарган бу ишларидан кейин, Оссурия шоҳи Санхарив Яҳудога бостириб келди. У мустаҳкам шаҳарларни эгаллаб олиш мақсадида уларни қамал қилди.
2
Санхарив Қуддусга жанг қилмоқчи бўлганини Ҳизқиё кўргач,
3
лашкарбошилари ва жангчиларига маслаҳат солди. Улар шаҳар ташқарисидаги булоқлар оқимини тўхтатишга қарор қилдилар.
4
Кўп сонли халойқ тўпланиб: “Нимага энди Оссурия шоҳлари келиб, мўл–кўл сувга эга бўлар экан”, дея ҳамма булоқларни ва ҳудуддан оқиб ўтган ирмоқни тўхтатишди.
5
Ҳизқиё қатъият билан ишга киришиб, бузилган деворни қурдирди, девор устига минора ўрнатди. Шаҳар деворининг ташқарисидан яна бир девор кўтартирди. Шунингдек, Довуд қалъасининг шарқидаги тўлдирилган пастлик устидаги истеҳкомларни тузаттирди, кўплаб қурол–аслаҳа ва қалқонлар ясаттирди.
6
Шаҳардаги ҳамма эркаклар устидан лашкарбошилар тайинлаб, уларни шаҳар дарвозаси олдидаги майдонга тўплади. Ҳаммаларига далда бериб, шундай деди:
7
“Дадил ва ботир бўлинглар, қўрқманглар. Оссурия шоҳи ва унинг тўдалари олдида ваҳимага тушманглар, чунки буюк куч биз томонда, улар томонда эмас.
8
Улар томонда инсоний қудрат бўлса, биз томонда Эгамиз Худодир. У бизга ёрдам беради, биз учун жанг қилади.” Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг сўзларидан халқ руҳланиб кетди.
9
Оссурия шоҳи Санхарив жамики лашкари билан Лахиш шаҳрини қамал қилган пайтда, ўз аъёнларини Қуддусга — Яҳудо шоҳи Ҳизқиё ва Қуддус аҳолиси олдига қуйидаги хабар билан жўнатди:
10
“Оссурия шоҳи Санхарив шундай демоқда: — Сизлар ўзи нимангизга ишоняпсизлар, қамалда қолган Қуддусда ҳануз ўтирибсизлар?
11
Оссурия шоҳи қўлидан Эгамиз Худо бизни қутқаради, деб Ҳизқиё сизларни алдамасин. У сизларни очлигу ташналикдан ҳалок қилмоқчи!
12
Эгангизнинг саждагоҳларини ва қурбонгоҳларини йўқ қилган Ҳизқиёнинг ўзи эмасми?! У Яҳудо халқи ва Қуддусликларга: “Фақат битта қурбонгоҳ олдида сажда қилинглар, ёлғиз ўшанинг устида қурбонликлар келтиринглар”, деб айтган.
13
Наҳотки мен ва оталарим бошқа юртларнинг халқларига нималар қилганини билмасангиз?! Ўша халқларнинг худолари қани?! Бирортаси ўз юртини менинг қўлимдан қутқара олдими?!
14
Менинг ота–боболарим ер юзидан супуриб ташлаган қайси бир халқнинг худоси ўз юртини менинг қўлимдан қутқара олибдики, Худойингиз сизни қутқара олса?!
15
Энди Ҳизқиёнинг алдовларига учманглар, у сизларни йўлдан урмасин. Унга ишонманглар, бирор халқнинг ёки шоҳликнинг худоси ўз халқини менинг қўлимдан ёки оталаримнинг қўлидан қутқара олмаган. Худойингиз ким бўлибдики, сизларни менинг қўлимдан қутқара олса.”
16
Санхаривнинг аъёнлари гапида давом этиб, Парвардигор Эгамиз ва Унинг қули Ҳизқиёни ҳақоратладилар.
17
Шоҳ Санхарив ёзган мактубида ҳам Исроил халқининг Худоси — Эгамизни таҳқирлаб, Уни шундай сўзлар билан масхара қилган эди: “Бошқа юртларнинг худолари ўз халқларини менинг қўлимдан қутқара олмагани сингари Ҳизқиёнинг худоси ҳам ўз халқини менинг қўлимдан қутқара олмайди.”
18
Аъёнлар бу гапларини иброний тилида девор устида турган Қуддус халқига бақириб айтдилар. Улар Қуддусни қўлга киритиш ниятида аҳолини ваҳимага солиб, қўрқитиб қўймоқчи эдилар.
19
Қуддус Худосини бошқа халқларнинг худолари қаторида кўрдилар, У тўғрисида худди инсон қўли билан яратилган бутлар ҳақида гапиргандай гапирдилар.
20
Шоҳ Ҳизқиё ва Омиз ўғли Ишаё пайғамбар Худога илтижо қилиб ёрдам сўрадилар.
21
Эгамиз фариштасини жўнатган эди, фаришта Оссурия шоҳи қароргоҳидаги ҳамма баҳодир жангчиларни, лашкарбошиларни ва аъёнларни қириб ташлади. Санхарив шармандаларча ўз юртига қайтиб кетди. У ўз худосининг уйига кирганда, ўғилларининг баъзилари унга қилич уриб ўлдирдилар.
22
Шундай қилиб, Эгамиз шоҳ Ҳизқиёни ва Қуддус аҳолисини Оссурия шоҳи Санхаривнинг қўлидан ва бутун ғанимлари қўлидан қутқарди. Ҳизқиёга Эгамиз ҳар тарафдан осойишталик ато қилди.
23
Кўп одамлар Қуддусга келиб, Эгамизга назрлар, Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга қимматбаҳо тортиқлар олиб келдилар. Ўша пайтдан бошлаб ҳамма халқлар Ҳизқиёни юксак даражада ҳурмат қиладиган бўлдилар.
24
Ўша кунларда Ҳизқиё тузалмас хасталикка йўлиқиб, ўлим тўшагига ётиб қолди. У Эгамизга ибодат қилган эди, Эгамиз унга жавоб бериб, хасталигидан тузалишини тасдиқлайдиган бир аломат кўрсатди.
25
Аммо Ҳизқиё ношукурчилик қилиб, ўзини мағрур тутгани учун ўз бошига ҳамда Яҳудо ва Қуддус устига Эгамизнинг ғазабини келтирди.
26
Ниҳоят, Ҳизқиё ва Қуддус аҳолиси юрагидаги мағрурликни ташлади. Шу сабабдан Эгамиз шоҳ Ҳизқиё даврида халққа ғазабини сочмади.
27
Ҳизқиё бой–бадавлат бўлиб, юксак обрўга эришди. У ўзининг кумушлари, олтин, қимматбаҳо тошлари, зираворлари, қалқонлари ва ҳамма қимматли буюмлари учун хазиналар қурдирди.
28
Буғдой, шароб ва зайтунмойлари учун омборхоналар, барча турдаги моллари учун оғилхоналар, қўйлари учун қўтонлар қурдирди.
29
Кўплаб шаҳарлар бунёд этиб, пода ва сурувларини кўпайтирди, чунки Худо унга беҳад бойлик берган эди.
30
Ҳизқиё Гихўн булоғининг юқори қисмини беркитиб, қаздирган қувур орқали сувни Қуддус ичига олиб кирди. У ҳамма ишларида муваффақиятга эришди.
31
Бироқ Бобил шаҳзодалари Яҳудо юртида юз берган мўъжизали аломат тўғрисида сўраш учун ўз элчиларини Ҳизқиё ҳузурига жўнатганларида, Худо Ҳизқиёни ўз ҳолига қўйиб қўйганди. Худо Ҳизқиёни синаб, унинг дилидаги асл ниятларини билмоқчи эди.
32
Ҳизқиёнинг бошқа ишлари, қилган яхшиликлари Яҳудо ва Исроил шоҳлари китобидаги Омиз ўғли Ишаё пайғамбарнинг ваҳийсида ёзилган.
33
Ҳизқиё оламдан ўтиб, Довуд насли хилхонасининг тўрига дафн қилинди. Ҳизқиё вафот этганда, бутун Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси унга иззат–ҳурмат кўрсатди. Унинг ўрнига ўғли Манаше шоҳ бўлди.
← Chapter 31
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 33 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36