bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 28
2 Chronicles 28
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 29 →
1
Охоз йигирма ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. У бобоси Довуддан намуна олмади, Эгамизнинг олдида тўғри ишлар қилмай,
2
Исроил шоҳларининг йўлидан кетди. У ҳатто Баалга сажда қилиш учун Баалнинг қуйма тасвирларини ясади.
3
Хиннум сойлигида бутларга атаб қурбонликлар куйдирди. Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, ҳатто ўз ўғилларини оловда куйдириб қурбонлик қилди.
4
Саждагоҳларда, дўнгликларда ва ҳар қандай яшил дарахт остида қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди.
5
Шоҳ Охоз гуноҳ қилгани учун Эгаси Худо уни Орам шоҳининг қўлига берди. Орам шоҳи Охозни мағлуб қилиб, халқидан жуда кўпчилигини асир қилиб Дамашққа олиб кетди. Бундан ташқари, Эгамиз шоҳ Охозни Исроил шоҳи қўлига берди. Исроил шоҳи Охоз бошига катта қирғин солиб, уни мағлуб қилди.
6
Бир куннинг ўзида Исроил шоҳи — Рамалиё ўғли Пеках Яҳудо лашкарининг 120.000 баҳодир жангчисини ўлдирди. Бунга сабаб Яҳудо халқи ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этгани бўлди.
7
Исроил халқидан бўлган баҳодир жангчи Зихри шоҳнинг ўғли Масиёни, сарой бошқарувчиси Озрикомни ва шоҳнинг ўнг қўл вазири Элқанани ўлдирди.
8
Яҳудо халқи уларга қариндош бўлишига қарамай, Исроил лашкари улардан 200.000 аёл ва ўғил–қизларини асир қилиб, катта ўлжа билан бирга Самарияга олиб кетишди.
9
Эгамизнинг Одод деган пайғамбари Самарияда эди. У қайтиб келган Исроил лашкарини қаршилаб чиқиб, уларга шундай деди: “Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз халқи Яҳудодан ғазаблангани учун уларни сизнинг қўлингизга топширди. Сизлар эса уларни шунчалик қаҳр устида қирдингизки, уларнинг садоси самоларга етди.
10
Шуниси етмагандай, сизлар Яҳудо ва Қуддус халқининг эркагу аёлини ўзингизга қул қилмоқчи бўлдингиз. Ўзингизга бир қаранг, Эгангиз Худо олдида қилган қилмишларингизнинг ҳаммаси турган битгани гуноҳ.
11
Энди гапимни эшитинг! Асир қилган бу қариндошларингизни орқага қайтариб юборинг. Акс ҳолда Эгамиз ўз ғазабини сизнинг устингизга сочади.”
12
Исроил халқининг баъзи йўлбошчилари ҳам, чунончи Йўханон ўғли Озариё, Машилламўт ўғли Бархиё, Шаллум ўғли Ёхизқиё ва Ҳадлай ўғли Эмоса, урушдан қайтиб келганларга ўз норозилигини билдириб,
13
дедилар: “Асирларни бу ерга олиб келманглар! Биз Эгамизга қарши гуноҳ қилиб, Унинг қаҳрини чиқариб бўлдик. Сизлар эса шусиз ҳам ортиб ётган гуноҳимиз устига яна гуноҳ орттирмоқчисизлар.”
14
Шунда сипоҳлар Исроил аъёнлари ва бутун жамоа олдида асирларни озод қилиб, ўлжаларни топширдилар.
15
Юқорида номлари айтилган тўртта йўлбошчи асирларнинг орасидаги яланғоч бўлганларнинг ҳаммасига ўлжа олинган нарсалардан уст–бош, оёқ кийим бердилар, едирдилар, ичирдилар, яраларига мой суртдилар. Кейин заифларини эшакларга миндириб, асирларнинг ҳаммасини Яҳудога қарашли пальма шаҳри — Eрихога олиб бордилар. Сўнг Самарияга қайтиб келдилар.
16
Ўша пайтда шоҳ Охоз Оссурия шоҳидан ёрдам сўраб, ҳузурига одам жўнатди,
17
чунки Эдомликлар яна Яҳудо юртига ҳужум қилиб, кўп асирларни олиб кетган эдилар.
18
Шу орада Филистлар ҳам Яҳудо қир этакларидаги ҳамда Нагав чўлидаги шаҳарларга ҳужум қилиб, Байт–Шамаш, Ойжавлон ва Гадерўт шаҳарларини қўлга киритдилар, шунингдек, Сўхў, Тимнах ва Гимзо шаҳарларини ва бу шаҳарлар атрофидаги қишлоқларни қўлга олиб, ўша жойларга ўрнашиб олдилар.
19
Шоҳ Охоз Яҳудо халқини гуноҳ қилишга ундаб, Эгамизга ҳаддан ташқари кўп хиёнат қилгани учун, Яҳудо халқини Эгамиз шу қадар таҳқирлаган эди.
20
Оссурия шоҳи Тилгатпиласар келиб, Охозга ёрдам бериш ўрнига зулмни кучайтирди.
21
Охоз Эгамизнинг уйидан, шоҳ саройидан ва аъёнларнинг уйидан қимматбаҳо нарсаларни олиб, Оссурия шоҳига ўлпон қилиб берди. Бироқ бу ҳам ёрдам бермади.
22
Ҳаётининг энг қийин дамларида ҳам ўша шоҳ Охоз Эгамизга баттар хиёнат қилди.
23
Уни мағлуб қилган Орам халқининг худоларига қурбонликлар келтирди. У ичида шундай дерди: “Орам шоҳларининг худолари уларга ёрдам берди, агар мен Орам худоларига қурбонлик келтирсам, улар менга ҳам ёрдам беришади.” Ваҳоланки, бу худолар шоҳ Охознинг ва унинг қўли остидаги бутун халқнинг ҳалокатига сабаб бўлди.
24
Охоз Худонинг уйидаги ҳамма ашёларни йиғиштириб олиб, парчалади. Худонинг уйи эшикларини беркитиб, Қуддуснинг ҳар бурчагида қурбонгоҳлар қурдирди.
25
Яҳудонинг ҳамма шаҳарларида бегона худоларга қурбонликлар куйдириш учун саждагоҳлар барпо қилиб, ота–боболарининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди.
26
Охознинг бошқа ишлари ва тутган йўллари бошидан охиригача “Яҳудо ва Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
27
Охоз оламдан ўтиб, Қуддусда дафн қилинди. Лекин уни Исроил шоҳлари хилхонасига кўммадилар. Унинг ўрнига ўғли Ҳизқиё шоҳ бўлди.
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 29 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36