bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 29
2 Chronicles 29
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 30 →
1
Ҳизқиё йигирма беш ёшида шоҳ бўлди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Абиё бўлиб, Закариёнинг қизи эди.
2
Ҳизқиё, бобоси Довуд каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.
3
Ҳукмронлигининг биринчи йилида Ҳизқиё Эгамиз уйининг эшикларини қайта очди, уларни тузаттирди.
4
Сўнг руҳонийларни ва левиларни чақиртириб, уларни Маъбаднинг шарқий ҳовлисига тўплади.
5
Ҳизқиё уларга деди: “Гапимни эшитинглар, эй левилар! Ўзларингизни покланглар, ота–боболарингиз Худоси — Эгамизнинг уйини ҳам покланглар! Бу муқаддас жойдан ҳаром нарсаларни чиқариб ташланглар!
6
Бизнинг ота–боболаримиз бевафо эдилар. Улар Эгамиз Худо олдида ёмон ишлар қилиб, Уни тарк этдилар. Эгамизнинг маконидан юзларини ўгириб, Унга орқаларини бурдилар.
7
Маъбад эшикларини ёпиб ташладилар, чироқларни ўчириб қўйдилар. Исроил халқининг Худосига атаб, муқаддас масканда тутатқи тутатилмайдиган, қурбонликлар куйдирилмайдиган бўлди.
8
Шунинг учун Яҳудо ва Қуддусга Эгамиз Ўз қаҳрини сочди. Уларнинг аҳволи ҳамманинг ёқасини ушлатиб, даҳшату ваҳимага солди. Сиз ўзингиз ҳам бундан хабардорсиз.
9
Шунинг учун оталаримиз жангда ҳалок бўлди, хотину ўғил–қизларимиз асирликка олиб кетилди.
10
Эгамиз биздан Ўз қаҳрини қайтарсин деб, мен Исроил халқининг Худоси — Эгамиз билан аҳд қилишга қарор этдим.
11
Ўғилларим! Энди эътиборсиз бўлманглар, чунки Эгамиз сизларни Унинг ҳузурида хизмат қилишингиз учун ва қурбонликлар куйдиришингиз учун танлаб олган.”
12
Левилардан қуйидагилар шу ерда эдилар: Қоҳот наслидан — Эмосай ўғли Махат, Озариё ўғли Йўэл, Марори наслидан — Абди ўғли Киш ва Ёхалил ўғли Озариё, Гершон наслидан — Зиммо ўғли Йўх, Йўх ўғли Эден,
13
Элизофон наслидан — Шимри, Ёвал, Осиф наслидан — Закариё, Маттаниё,
14
Хаман наслидан — Ёхиёл, Шимах, Ёдутун наслидан — Шамаё ва Узиёл.
15
Бу левилар қолган леви биродарларини тўплаб, ҳаммаси покландилар. Сўнг шоҳнинг фармони бўйича, Эгамизнинг қонун–қоидаларига риоя қилган ҳолда Эгамизнинг уйини поклай бошладилар.
16
Руҳонийлар Эгамиз уйининг ички хонасини поклаш учун у ерга кириб, Маъбаддаги ҳамма ҳаром–хариш нарсаларни Эгамиз уйининг ҳовлисига олиб чиқдилар. Левилар эса бу нарсаларни шаҳар ташқарисига, Қидрон сойлигига олиб бориб ташладилар.
17
Руҳонийлар билан левилар ишини биринчи ойнинг биринчи куни бошлаган эдилар. Саккиз кун давомида улар Эгамиз уйининг ҳовлиларини покладилар. Кейинги саккиз кун давомида уйнинг ўзини покладилар. Биринчи ойнинг ўн олтинчи кунига келиб ҳамма ишларини тугатдилар.
18
Сўнгра шоҳ Ҳизқиё ҳузурига бориб, шундай дедилар: “Биз Эгамизнинг бутун уйини, қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳни ва қурбонгоҳнинг ҳамма ашёларини, муқаддас нонлар қўйиладиган хонтахтани ва хонтахтанинг ҳамма ашёларини покладик.
19
Шоҳ Охоз бевафолиги дастидан чиқариб ташлаган ҳамма ашёларни биз тайёрлаб, покладик. Мана, уларнинг ҳаммаси Эгамизнинг қурбонгоҳи олдида турибди.”
20
Шоҳ Ҳизқиё эртаси куни саҳарда шаҳар аъёнларини тўплаб, ҳаммаларини Эгамизнинг уйига бошлаб борди.
21
Улар шоҳ хонадонининг ва Яҳудо халқининг гуноҳини ювиш учун ҳамда Маъбадни поклаш учун гуноҳ қурбонлиги қилиб еттита буқа, еттита қўчқор, еттита қўзи ва еттита такани олиб келдилар. Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга шоҳ: “Буларни Эгамизнинг қурбонгоҳида назр қилинглар!” деб буюрди.
22
Руҳонийлар буқаларни сўйиб, қонни қурбонгоҳга сепдилар. Кейин қўчқорларни сўйиб, қонини қурбонгоҳга сепдилар. Қўзиларни ҳам сўйиб, қонини қурбонгоҳга сепдилар.
23
Сўнгра гуноҳ қурбонлиги қилинадиган такаларни шоҳ ва жамоа олдига олиб келдилар. Улар қўлларини такалар устига қўйдилар.
24
Руҳонийлар такаларни сўйдилар, бутун халқни гуноҳларидан поклаш учун қонни қурбонгоҳга сепдилар. Негаки, шоҳ “Куйдириладиган қурбонликлар ва гуноҳ қурбонликлари жамики Исроил учун қилинсин”, деб фармон берган эди.
25
Ҳизқиё шоҳ Довуднинг кўрсатмаларига риоя қилиб, левиларни Эгамизнинг уйига жойлаштирди, уларга занг, арфа ва лираларни берди. Бу кўрсатмаларни Довудга Эгамиз ўз пайғамбарлари Гад ва Натан орқали берган эди. Гад шоҳ Довуднинг хизматидаги валий эди.
26
Левилар Довуднинг чолғу асбоблари билан, руҳонийлар карнайлари билан ўз жойларини эгалладилар.
27
Шундан кейин Ҳизқиё: “Қурбонгоҳда қурбонликлар куйдирилсин!” деб буюрди. Қурбонликлар куйдирила бошланган заҳоти қўшиқчилар Довуднинг чолғу асбоблари ва карнайлар жўрлигида Эгамизга ҳамду санолар айтишни бошладилар.
28
Қурбонликлар куйдирилиб бўлгунча, бутун жамоа сажда қилиб, қўшиқчилар қўшиқ айтиб, карнайчилар карнай чалиб турдилар.
29
Қурбонлик тугагач, шоҳ Ҳизқиё ва бутун халқ тиз чўкиб, Худога сажда қилди.
30
Шоҳ Ҳизқиё билан аъёнлар левиларга: “Довуд ва валий Осиф ёзган саноларни айтиб, Эгамизни мадҳ қилинглар!” деб буюрдилар. Левилар севинч ила сано куйлаб, тиз чўкиб сажда қилдилар.
31
Кейин Ҳизқиё халққа деди: “Мана, сизлар ўзингизни Эгамизга бағишладингизлар. Энди атаган қурбонлигу шукрона назрларингизни Эгамизнинг уйига олиб келинглар.” Жамоа қурбонликлар ва шукрона назрларини келтирдилар. Баъзилари эса кўнгилдан чиқариб куйдириладиган қурбонлик учун ҳайвонларни ҳам олиб келдилар.
32
Куйдириладиган қурбонлик учун 70 буқа, 100 қўчқор ва 200 қўзи келтирилди.
33
Булардан ташқари, жамоа 600 буқа ва 3.000 қўйни қурбонлик қилиш учун олиб келди.
34
Аммо руҳонийлар озчилик бўлганлари учун куйдириладиган ҳайвонларнинг терисини шилишга улгура олмаётган эдилар. Шу сабабдан қариндошлари левилар то иш тугагунча ва бошқа руҳонийлар ўзларини поклагунча уларга қарашиб турдилар. Левилар руҳонийларга қараганда ўзларини поклаш масаласига жиддийроқ ёндашган эдилар.
35
Куйдириладиган қурбонликларнинг миқдори ниҳоятда кўп эди, булардан ташқари, тинчлик қурбонликларининг ёғлари ва куйдириладиган қурбонликлар билан бирга келтириладиган шароб назри ҳам ғоятда мўл эди. Шу йўсин, Эгамиз уйидаги хизмат қайта тикланди.
36
Эгамизнинг Ўз халқига қилган бу ишидан Ҳизқиё ва бутун жамоа севинди. Буларнинг ҳаммаси қисқа вақтда содир бўлган эди.
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 30 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36