bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 9
2 Chronicles 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 10 →
1
Шава маликаси Сулаймоннинг донғини эшитгач, Қуддусга келди. У Сулаймонга топишмоқлар айтиб синаб кўрмоқчи эди. Малика ўзи билан жуда кўп миқдорда олтин ва қимматбаҳо тошлар, хушбўй зираворлар юкланган катта карвонни бошлаб келган эди. Малика Сулаймоннинг ҳузурига киргач, кўнглида нима бўлса, ҳаммасини унга айтди.
2
Сулаймон маликанинг ҳамма саволларига жавоб берди, маликанинг бирорта саволига жавоб беришда қийналмади.
3
Шава маликаси Сулаймоннинг донолигини, у қурган саройни,
4
дастурхонидаги ноз–неъматларни, аъёнларнинг тартиб–қоидага кўра жойлашувларини, шоҳ соқийлари ва баковулларининг хизмат либосларини, Эгамизнинг уйида шоҳ Сулаймон куйдириб, назр қилган қурбонликларни кўрди. Малика ғоят ҳайратланиб,
5
шоҳга деди: — Сизнинг ишларингиз, донолигингиз ҳақида юртимда эшитганларим тўғри экан.
6
Келиб ўз кўзларим билан кўрмагунча, гап–сўзларга ишонмаган эдим. Менга донолигингизнинг ҳатто ярмини ҳам айтишмаган экан. Мен эшитгандан ҳам ортиқ бўлиб чиқдингиз!
7
Нақадар бахтиёрдир одамларингиз! Омадлидир хизматкорларингиз! Улар доимо ҳузурингизда бўлиб, донолигингиздан баҳра олишар.
8
Сиздан мамнун бўлиб, Исроил тахти узра ўтқазган Эгангиз Худога ҳамду санолар бўлсин. У Исроилни то абад севгани учун адолат ва тўғрилик билан ҳукм этсин, деб сизни шоҳ қилган экан.
9
Малика Сулаймонга 250 пуд олтин, беҳисоб хушбўй зираворлар ва қимматбаҳо тошлар ҳадя қилди. Шава маликаси ҳадя қилган хушбўй зираворларнинг сифати шу қадар юқори эдики, уларга тенг келадигани йўқ эди.
10
Хирам билан Сулаймоннинг Офирдан олтин олиб келган хизматкорлари сандал дарахти ёғочлари ва қимматбаҳо тошларни ҳам келтирганди.
11
Шоҳ у ёғочлардан Эгамизнинг уйи учун ҳам, шоҳ саройи учун ҳам зиналар, мусиқачилар учун лира ва арфалар ясаттирди. Буларга ўхшаганини Яҳудо юртида ҳеч ким ҳеч қачон кўрмаган.
12
Шоҳ Сулаймон Шава маликасига истаган ва сўраганининг ҳаммасини муҳайё қилди. Малика олиб келганидан ҳам зиёдроқ нарса берди. Шундан кейин малика ҳамма одамларини эргаштириб ўз юртига жўнаб кетди.
13
Ҳар йили Сулаймонга келиб турадиган олтиннинг оғирлиги 1425 пуд эди.
14
Одамлар ва савдогарларнинг олди–соттисидан олинадиган солиқ бунга кирмасди. Араб шоҳлари ва Исроил ҳокимлари ҳам Сулаймонга олтин, кумуш олиб келишарди.
15
Шоҳ Сулаймон олтиндан икки юзта катта қалқон ясатди. Ҳар бир қалқонни ясашга ярим пуд олтин сарф бўлди.
16
Яна олтиндан уч юзта кичик қалқон ҳам ясатди. Ҳар бир қалқон учун 750 мисқол олтин сарфланди. Шоҳ бу қалқонларни “Лубнон ўрмони” деган уйига қўйди.
17
У яна фил тишидан катта тахт ясатиб, уни тоза олтин билан қоплатди.
18
Тахтнинг олтита поғонаси ва ўриндиққа уланган олтин оёқ курсиси бор эди. Ўриндиқнинг икки томонида тирсаги бор эди. Тирсакларнинг ёнида иккита шер тасвири турарди.
19
Ҳар бир поғонанинг икки чеккасида ҳам биттадан шер тасвири бўлиб, тахтнинг олти поғонасида жами ўн иккита шер тасвири бор эди. Бундай тахт бошқа бирорта шоҳликда бўлмаган эди.
20
Шоҳ Сулаймоннинг ичимлик ичадиган ҳамма идишлари олтиндан, “Лубнон ўрмони” деган уйидаги ҳамма идишлар ҳам тоза олтиндан эди. Сулаймон даврида кумуш арзимас нарса бўлиб қолган эди.
21
Хирамнинг кемалари қаторида, Сулаймоннинг ҳам денгизда савдо кемалари бўлиб, бу кемалар ҳар уч йилда олтин, кумуш, фил тишлари, турли–туман маймунлар олиб қайтарди.
22
Шундай қилиб, Сулаймон бойликда ҳам, доноликда ҳам ер юзидаги ҳамма шоҳлардан ўтиб кетди.
23
Худо Сулаймонга берган доноликни эшитмоқ учун ер юзидаги ҳамма шоҳлар унинг олдига келгани ошиқарди.
24
Келганларнинг ҳар бири кумуш ва олтин идишлар, кийим, қурол–аслаҳа, хушбўй зираворлар, от ва хачирлар ҳадя қилиб олиб келар эди. Бундай ҳол йиллаб давом этарди.
25
Сулаймоннинг отлари ва жанг аравалари учун 4.000 та отхонаси бор эди. Булардан ташқари, у 12.000 учқур отга эга эди. Сулаймон отларнинг бир қисмини аравалар сақланадиган шаҳарларга, иккинчи қисмини ўз ёнига — Қуддусга жойлаштирган эди.
26
У Фурот дарёсидан то Филистлар ерига қадар ва Миср чегараларига қадар бўлган ҳамма шоҳлар устидан ҳукмронлик қиларди.
27
Шоҳ Қуддусда кумушни оддий тош билан баравар қилиб қўйди. Садр ёғочлари эса кўплигидан Яҳудо қир этакларида ўсадиган оддий шикамора–анжир дарахтига тенглашиб қолди.
28
Шоҳнинг савдогарлари Сулаймон учун Мисрдан ва бошқа барча юртлардан отлар олиб келишарди.
29
Сулаймоннинг бошқа ишлари бошдан охиригача Натан пайғамбарнинг тарих китобида, Шилўлик Охиёнинг башоратларида ва валий Йиддонинг ваҳийларида баён этилган. Валий Йиддонинг ваҳийларида Набат ўғли Ерибом ҳукмронлиги тўғрисида ҳам ёзилган.
30
Сулаймон Қуддусда бутун Исроил устидан ҳукмдор эди. Унинг ҳукмронлиги қирқ йил давом этди.
31
Сулаймон оламдан ўтди. У отаси Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига эса ўғли Рахабом шоҳ бўлди.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36