bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 10
2 Chronicles 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 11 →
1
Рахабом Шакам шаҳрига кетди. Жамики Исроил халқи ҳам, Рахабомни шоҳ қилиб кўтарамиз, деб Шакамга келишди.
2
Набат ўғли Ерибом бу ҳақда эшитиб, Мисрдан қайтди. У Сулаймоннинг дастидан Мисрга қочган эди.
3
Исроил халқи одам юбориб, уни айттириб келишган эди. Сўнг Ерибом билан биргаликда ҳаммаси Рахабом ҳузурига келиб, унга шу гапни айтишди:
4
— Отангиз бизга оғир бўйинтуруқ солган эди. У бизни мажбур қилган оғир меҳнатни энди сиз енгиллатиб, бўйинтуруқдан халос қилинг. Ўшанда биз сизга итоат этамиз.
5
— Уч кундан кейин ҳузуримга келинглар, — деди Рахабом келганларга. Шундай қилиб, халқ қайтиб кетди.
6
Шоҳ Рахабомнинг отаси Сулаймон ҳаётлиги даврида оқсоқоллар ҳар доим унинг олдида ҳозиру нозир эдилар. Шоҳ ўша оқсоқолларга маслаҳат солди: — Сизлар нима дейсизлар, бу халққа нима деб жавоб берсам бўлади?
7
Оқсоқоллар шоҳга шундай деб маслаҳат беришди: — Агар сиз бу халққа меҳр кўрсатиб, уларни мамнун қилсангиз, улардан яхши сўзингизни аямасангиз, улар сизга бир умр хизмат қиладилар.
8
Лекин шоҳ оқсоқолларнинг маслаҳатини рад қилди. Бирга ўсган ва ўзига хизмат қилаётган ёш йигитлар билан маслаҳатлашди.
9
Шоҳ ўша йигитларга деди: — Бу халқ менга: “Отангиз бизга солган оғир бўйинтуруқдан энди бизни сиз халос қилинг”, деяпти. Уларга нима деб жавоб берайин? Сизлар қандай маслаҳат берасизлар?
10
Рахабом билан бирга ўсиб–улғайган ёш йигитлар унга шундай маслаҳат беришди: — Арз қилган ўша халққа шундай деб айт: “Менинг жимжилоғим отамнинг белидан ҳам йўғон.
11
Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттар қиламан. Отам сизларни қамчи билан жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб, жазолайман.”
12
Рахабом Ерибомга ва халққа: “Учинчи куни ҳузуримга келинглар”, деб айтгани учун, халқ айтилган пайтда шоҳ Рахабомнинг ҳузурига келди.
13
null
14
Шоҳ оқсоқолларнинг берган маслаҳатларини писанд қилмай, ёш йигитларнинг гапига кириб, халққа кескин жавоб берди: — Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттар қиламан. Отам сизларни қамчи билан уриб жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб жазолайман.
15
Шундай қилиб, шоҳ халққа қулоқ солмади. Эгамизнинг Шилўлик Охиё орқали Набат ўғли Ерибомга берган сўзи бажо бўлиши учун, Худо бу воқеани шундай режалаштирган эди.
16
Исроил халқи қарасаки, шоҳ гапга қулоқ солмаяпти. Шундан кейин халқ унга шундай хитоб қилди: “Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ, Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ! Эй Исроил халқи, ҳар бирингиз ўз уйингизга қайтинг! Эй Довуд, энди ўз кўмочингга ўзинг кул тортавер!” Шундай қилиб, Исроил халқи уйларига тарқалиб кетди.
17
Фақат Яҳудо шаҳарларида яшайдиган Исроил халқи устидангина Рахабом ҳукмронлик қиладиган бўлиб қолди.
18
Шоҳ Рахабом қароллар бошлиғи Ҳадорамни Исроил халқи олдига юборган эди, Исроил халқи уни тошбўрон қилиб ўлдирди. Бу хабарни шоҳ Рахабом эшитди–ю, шоша–пиша жанг аравасига миниб Қуддусга қочди.
19
Исроил халқи ўша кундан бошлаб Довуд хонадонидан юз ўгирди.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36