bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 8
2 Chronicles 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 9 →
1
Сулаймон Эгамизнинг уйини ва ўз саройини йигирма йилда битирган эди.
2
Сўнгра шоҳ Хирам берган шаҳарларни қайтадан қуриб, Исроил халқини ўша шаҳарларга жойлаштирди.
3
Сулаймон Хомат–Зўвога юриш қилиб, у жойни қўлга киритди.
4
У саҳродаги Тадмўр шаҳрини ва Хоматдаги омбор шаҳарларни тузатиб мустаҳкамлади.
5
У яна тепадаги Байт–Хўронни ва пастки Байт–Хўронни қайтадан қурди, бу шаҳарларни девор билан ўради, тамбаланадиган дарвозалар ўрнатди.
6
Баалат шаҳрини, ўзининг ҳамма омбор шаҳарларини, ҳамма жанг аравалари сақланадиган шаҳарларни, отлиқлари турадиган шаҳарларини қайтадан тузатиб мустаҳкамлади. Бундан ташқари, Қуддусда, Лубнонда, шоҳликнинг ҳамма бурчакларида нима истаса, барпо қилди.
7
Шу ўлкада қолиб кетган Амор, Париз, Хив, Хет ва Ёбус халқлари Исроил халқидан эмасди.
8
Исроил халқи уларнинг бу юртда қолиб кетган авлодларини қириб битирмаган эди. Сулаймон ўша қолиб кетганларини қарол қилиб олди. Улар бугунгача бор.
9
Лекин Сулаймон Исроил халқидан бирортасини қароллик учун қул қилмади. Шоҳнинг сипоҳлари, аъёнлари, жанг араваларининг қўмондонлари ва сувориларининг қўмондонлари Исроил халқидан эди.
10
Сулаймоннинг ишбошилари 250 киши бўлиб, улар одамлар устидан назоратчи эдилар.
11
Сулаймон Фиръавннинг қизини Довуд қалъасидан унга атаб барпо қилган янги саройга кўчиртирди. У шундай деган эди: “Менинг хотиним Довуд қалъасида ортиқ яшай олмайди, чунки Аҳд сандиғи сақланган ҳар қандай жой муқаддасдир.”
12
Сулаймон Маъбад айвонининг қаршисида қурган қурбонгоҳ устида Эгамизгақурбонликлар куйдира бошлади.
13
У бу қурбонликларни Мусонинг талабларига риоя қилган ҳолда Шаббат кунларида, янги ой шодиёналарида ва йилда бир мартадан нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрамида, Ҳосил байрамида ва Чайла байрамида келтирар эди.
14
Сулаймон, отаси Довуд жорий қилган қоидага кўра, руҳонийлар ва левиларнинг хизматларини тақсимлаб берди. ЛевиларЭгамизни мадҳ қилишда ва кундалик ишларда руҳонийларга ёрдам берардилар. Сулаймон Маъбад дарвозабонларини ҳам гуруҳларга бўлиб, ҳар бир дарвозада уларнинг ҳар куни қиладиган ишларини тақсимлаб берди. У буларнинг ҳаммасини Худонинг одами Довуднинг фармонига мувофиқ қилди.
15
Шоҳ Довуднинг руҳонийларга, левиларга, хазиналарга ва бошқа нарсаларга оид бирорта кўрсатмаси эътибордан четда қолмади.
16
Шундай қилиб, Сулаймон ҳамма ишни ўз ниҳоясига етказди. Эгамиз уйининг пойдевори қўйилгандан бошлаб, то уй тамомила қурилиб бўлгунича бажарилган ҳамма иш муваффақиятли бўлди.
17
Шундан сўнг Сулаймон Эдом юртидаги Қизил денгиз қирғоғида жойлашган Эзйўн–Гебер ва Элет шаҳарларига кетди.
18
Шоҳ Хирам Сулаймонга ўз кемачилари ва тажрибали денгизчилари бошчилигида кемаларни жўнатди. Улар Сулаймоннинг одамлари билан бирга Офир юртига сузиб бориб, у ердан Сулаймонга 960 пуд олтин келтириб бердилар.
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36