bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 19
2 Chronicles 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 20 →
1
Яҳудо шоҳи Ёҳушафат Қуддусдаги саройига соғ–саломат қайтиб келди.
2
Хонин ўғли валий Ёҳу шоҳ Ёҳушафат билан учрашгани бориб, унга деди: “Қабиҳларга ёрдам бериб, Эгамиздан нафратланганларни яхши кўриш тўғрими? Қилган бу ишинг учун Эгамиз сендан ғазабланди.
3
Шунга қарамай, сен яхши ишлар ҳам қилгансан. Сен Ашеранинг устунларини Яҳудо юртидан йўқ қилгансан, бутун юрагинг билан Худога интилишга қатъий қарор этгансан.”
4
Ёҳушафат Қуддусда яшар эди. Бироқ у тез–тез халқ орасига чиқиб, жанубдаги Бэршэвадан тортиб, то шимолдаги Эфрайим қирларигача борар эди. Бутун халқни ота–боболарининг Худоси — Эгамизга юз буришга даъват этарди.
5
У Яҳудодаги мустаҳкам шаҳарларнинг ҳар бирига ҳакамлар тайинлаб,
6
уларга шундай кўрсатма берди: “Ҳукм қилишда эҳтиёт бўлинглар, чунки сизлар инсон номидан эмас, балки Эгамиз номидан ҳукм қиласиз. Ҳукм қилаётганингизда У сизлар билан бирга бўлади.
7
Эгамиздан қўрқинг. Ҳукм чиқарганингизда эҳтиёт бўлинг, чунки Эгамиз Худо ноҳақликка, тарафкашлигу порага тоқат қилмайди.”
8
Эгамизнинг қонуни билан боғлиқ бўлган ҳукмларни чиқариш ва одамлар орасидаги мунозараларни ечиш учун Ёҳушафат Қуддусда баъзи левиларни, руҳонийларни ва Исроил уруғбошиларни тайинлади. Улар Қуддусда яшардилар.
9
Ёҳушафат уларга шундай деб уқтирди: “Ўз вазифангизни Эгамиздан қўрққан ҳолда, сидқидилдан, одилона бажаринг.
10
Бошқа шаҳарда истиқомат қиладиган биродарларингиз олдингизга қотиллик ёки қонун, амр, фармон, қоидалар билан боғлиқ бўлган даъволар билан келса, уларни огоҳлантиринг, токи улар Эгамизга қарши гуноҳ қилиб қўймасинлар, ўзларининг ва сизнинг бошингизга Эгамизнинг қаҳрини келтирмасинлар. Шундай қилсангиз, айбдан ҳоли бўласизлар.
11
Сизлар Худонинг ишлари юзасидан ҳамма ҳисоботни олий руҳоний Эмориёга, шоҳнинг ишлари юзасидан бўлган ҳисоботни эса Яҳудо қабиласининг бошлиғи Исмоил ўғли Забадиёга берасизлар. Суд қарорлари амалга ошишини левилар назорат қилиб турадилар. Дадил бўлинглар, тўғри иш қилганга Эгам ёр бўлсин!”
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36