bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 24
2 Chronicles 24
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 25 →
1
Йўш шоҳ бўлганда, етти ёшда эди. У Қуддусда қирқ йил ҳукмронлик қилди. Онаси Бэршэва шаҳридан бўлиб, исми Зибиёх эди.
2
Руҳоний Ёҳайидо ҳаётлигида Йўш Эгамизнинг олдида тўғри ишлар қилди.
3
Ёҳайидо Йўшга иккита хотин олиб берди. Йўш бу хотинларидан ўғил–қизлар кўрди.
4
Орадан бир оз вақт ўтгач, Йўш Эгамизнинг уйини тузатишга қарор қилди.
5
У руҳонийларни ва левиларни тўплаб, уларга айтди: “Яҳудо шаҳарларига бориб, Худойимизнинг уйини тузатиш учун жамики Исроил халқидан йилига тўланадиган солиқни йиғиб келинглар. Бу ишни тезлик билан бажаринглар.” Лекин левилар бу ишни орқага сурдилар.
6
Шунда шоҳ олий руҳоний Ёҳайидони чақиртириб, ундан сўради: “Нимага сиз левиларни солиқ йиғиб келишлари учун жўнатмадингиз? Эгамизнинг қули Мусо Муқаддас аҳд чодирининг ҳаражатларини қоплаш учун бу солиқни Исроил жамоасига солган–ку.”
7
Қабиҳ аёл Оталиёнинг издошлари Худонинг уйига бостириб кириб, у ердаги Эгамизга бағишланган ашёларни Баалнинг сажда маросимлари учун ишлатган эдилар.
8
Шоҳнинг буйруғи билан, бир қути ясалиб, Эгамиз уйи дарвозасининг ташқи томонига ўрнатилди.
9
Худонинг қули Мусо саҳрода Исроил халқига солган солиқни Эгамизга олиб келишлари учун Яҳудо ва Қуддус бўйлаб эълон қилинди.
10
Жамики йўлбошчилар ва халқ бажонидил солиқ пулларини олиб келиб, қутини тўлдиравердилар.
11
Қутида кўп пул йиғилганидан кейин, левилар қутини шоҳ аъёнларига олиб боришар эди. Шоҳнинг мирзаси билан олий руҳонийнинг ёрдамчиси қутини бўшатиб, уни ўз жойига қайтиб қўйишар эди. Улар ҳар куни шундай қилишарди. Шу тариқа кўп миқдорда кумуш тўплашди.
12
Шоҳ ва Ёҳайидо бу кумушларни Эгамизнинг уйидаги ишларнинг бошида турган одамларга берди. Улар эса бу кумушга Эгамизнинг уйини тузатиш учун тош терувчилар, дурадгорлар, темир ва бронзага ишлов берадиган усталарни ёлладилар.
13
Ҳаммалари чин юракдан меҳнат қилишди, Худонинг уйини олдинги ҳолатида тиклаб, мустаҳкамлашди.
14
Улар ҳамма ишларни тугатишгач, қолган кумушларни шоҳ билан Ёҳайидога беришди. Бу кумушлардан Эгамизнинг уйида ишлатиладиган буюмлар ясалди: хизматда ва қурбонликлар куйдиришда ишлатиладиган буюмлару идишлар, шунингдек, олтин ва кумушдан ясалган бошқа анжомлар. Руҳоний Ёҳайидо даврида Эгамизнинг уйида доимо куйдириладиган қурбонликлар келтириларди.
15
Ёҳайидо роса кексайиб, бир юз ўттиз ёшида вафот этди.
16
У Исроил халқи, Худо ва Худонинг уйи учун қилган хизматлари эвазига Довуд қалъасида шоҳлар ёнига дафн қилинди.
17
Ёҳайидонинг вафотидан кейин Яҳудо аъёнлари шоҳ ҳузурига келишиб, унга таъзим қилдилар. Шоҳ уларнинг маслаҳатларига қулоқ солди.
18
Натижада халқ ота–боболарининг Худоси — Эгамизнинг уйини тарк этиб, Ашеранинг устунларига ва бутларга сиғина бошлади. Уларнинг бу гуноҳлари туфайли, Яҳудо ва Қуддус устига Эгамиз ғазабини сочди.
19
У, халқимни қайтарай деб, олдиларига пайғамбарларни юборди. Бироқ халқ пайғамбарларнинг огоҳига қулоқ солмади.
20
Худонинг Руҳи руҳоний Ёҳайидонинг ўғли Закариёни қамраб олди. Закариё халқнинг олдида туриб, шундай деб айтди: “Худо шундай демоқда: Нимага сизлар Менинг амрларимга итоат этмаяпсизлар? Шунинг учун роҳат–фароғатга эришолмайсизлар. Сизлар Мени тарк этганларингиз учун, Мен ҳам сизларни тарк этаман.”
21
Аъёнлар Закариёга фитна уюштирдилар. Шоҳнинг фармони билан уни Эгамизнинг уйи ҳовлисида тошбўрон қилиб ўлдирдилар.
22
Шоҳ Йўш Закариёнинг отаси Ёҳайидо кўрсатган олижанобликларини эсламади, аксинча ўғлини ўлдирди. Закариё жон бераётганда: “Эгамиз бу қилмишингизни кўриб, жазонгизни берсин”, деди.
23
Ўша йилнинг охирида Орам лашкарлари Йўшга ҳужум қилишди. Улар Яҳудо ва Қуддусни босиб олиб, ҳамма халқ йўлбошчиларини ўлдиришди, олган ҳамма ўлжаларини Дамашқ шоҳига жўнатишди.
24
Гарчи Орам лашкарлари озчилик бўлса ҳам, Эгамиз уларнинг қўлига Яҳудонинг катта лашкарини топширганди. Чунки Яҳудо халқи ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этганди. Шундай қилиб, шоҳ Йўш жазосини олди.
25
Йўш жангда оғир яраланди. Орам лашкари кетишлари биланоқ, Йўшнинг икки аъёни руҳоний Ёҳайидо ўғлининг ўчини олиш учун, Йўшга фитна уюштириб, уни тўшагида ўлдирдилар. Йўшни Довуд қалъасига дафн қилдилар, бироқ шоҳлар қабрига уни қўймадилар.
26
Йўшга фитна уюштирганлар Оммонлик Шимат деган аёлнинг ўғли Зобод ва Мўаблик Шимрит деган аёлнинг ўғли Ёҳузабад эди.
27
Йўшнинг ўғиллари тўғрисидаги тўлиқ ахборот, Йўшга қарши айтилган кўп башоратлар ва Худонинг уйи тузатилгани тўғрисидаги маълумотлар “Шоҳлар Китобига шарҳлар”да баён этилган. Йўшнинг ўрнига ўғли Эмозиё шоҳ бўлди.
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 25 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36