bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Chronicles 2
2 Chronicles 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 3 →
1
Сулаймон Эгамизга атаб Маъбад ва ўзи учун шоҳона сарой бунёд этишга қарор қилди.
2
Сулаймон 70.000 юк ташувчини, қирларда тош кесадиган 80.000 сангтарошни ва булар устидан назоратчи қилиб 3.600 кишини ёллади.
3
Сулаймон Тир шоҳи Хирамга шу хабарни жўнатди: “Бир вақтлар сиз отам Довудга саройини қуриш учун садр ёғочларини жўнатганингиз каби менга ҳам садр ёғочларини жўнатинг.
4
Мен Эгам Худога атаб бир уй қурмоқчиман. У ерда хушбўй ҳидли тутатқилар тутатилади, доимий равишда муқаддас нонларназр қилиниб, хонтахта устига терилади. Эрталаб ва кечқурунлари қурбонликлар куйдирилади, шунингдек, Шаббат кунларида, янги ой байрамларида ва Эгамиз Худо белгилаган байрамларда куйдириладиган қурбонликлар келтирилади. Исроил халқи буларга доимо, авлодлар оша риоя қилади.
5
Мен қурмоқчи бўлган уй ҳашаматли бўлади, чунки Худойимиз бошқа худолардан буюкдир.
6
Лекин ким Унга бир уй қура олар?! У осмонга, ҳатто осмони фалакка ҳам сиғмайди–ку! Мен ким бўлибманки, Унга уй қура олсам?! Фақат Унга қурбонликлар келтириш учун бир жой тайёрлай оламан, холос.
7
Шундай экан, менга моҳир бир устани юборинг. У ўймакорликдан бўлак, олтин, кумуш, бронза ва темирга ишлов бера оладиган, сафсар, қизил ва кўк матолар тўқий оладиган бўлсин. У Яҳудо ва Қуддусда, отам Довуд саралаган моҳир усталарим билан бирга ишлайди.
8
Менга Лубнондан садр, сарв ва сандал ёғочларини жўнатинг. Сизнинг хизматкорларингиз Лубнон дарахтларини кесишга уста эканини биламан. Менинг одамларим сизнинг одамларингиз билан бирга ишлайдилар.
9
Улар мен учун катта миқдорда ёғоч тайёрлаб беришсин. Мен қурмоқчи бўлган уй улкан ва ҳашаматли бўлиши керак.
10
Мен ёғоч кесадиган хизматкорларингизга иш ҳақи қилиб 200.000 тоғора янчилган буғдой, 200.000 тоғора арпа, 40.000 кўза шароб ва 40.000 кўза зайтун мойи юбораман.”
11
Шундан кейин Тир шоҳи Хирам мактуб орқали Сулаймонга шундай жавоб берди: “Эгамиз Ўз халқини севгани учун, улар устидан сизни шоҳ қилди.”
12
Хирам яна шу гапларни айтди: “Еру кўкни яратган Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин. У шоҳ Довудга доно, ақлли, фаҳм–фаросатли ўғил ато қилибди. Шу ўғил Эгамизга атаб Маъбадни ва ўзи учун саройни бунёд қилади.
13
Сизга Хуром исмли ақлли, моҳир бир устани юборяпман.
14
Унинг онаси — Дан қабиласидан, отаси эса — Тирлик. Унинг ўзи олтин, кумуш, бронза, темир, тош ва ёғочга ишлов берадиган моҳир устадир. У сафсар, кўк, қизил матоларни ва майин зиғир матони ҳам тўқишни билади. Шунингдек, турли ўймакорлик ишларни бажара олади, унга берилган ҳар қандай нақшни сола олади. Хуром сизнинг усталарингиз ва отангиз бўлмиш хўжайиним Довуд етиштирган усталар билан бирга ишлайди.
15
Жаноби олийлари! Ўзингиз айтган буғдой, арпа, зайтунмойи, шаробни қулларингизга юборинг.
16
Сизга керак бўладиган ҳар қандай дарахтни биз Лубнондан кесиб берамиз, ёғочлардан сол қилиб, денгиз соҳили бўйлаб Яффага қадар келтириб берамиз. Сиз ўша ердан ёғочларни Қуддусга олиб кетаверасиз.”
17
Шундан кейин Сулаймон отаси Довуд сингари, Исроил юртида истиқомат қилаётган мусофирларнинг ҳаммасини рўйхатга олди. Мусофирларнинг сони 153.600 киши экан.
18
Сулаймон уларнинг 70.000 тасини оғир юк ташувчи, 80.000 тасини қирларда тош кесадиган сангтарош, 3.600 тасини эса ишлаётганлар устидан назоратчи қилиб тайинлади.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36