bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 10
Isaiah 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 11 →
1
Эй сиз, ёвуз фармонлар чиқарадиганлар, Қонунлар ёзиб, жабр келтирадиганлар.
2
Камбағални адолатдан маҳрум қиляпсиз, Мазлум халқимни талаяпсиз, Овингиз бўлаётир бевалар, Ўлжангиз бўлаётир етимлар.
3
Қиёмат куни келганда, сиз нима қиласиз? Узоқдан бало келганда, нима қиласиз? Ёрдам сўраб кимга қочиб борасиз?! Бойлигингизни қаерга олиб кетасиз?!
4
Йўқ, асир бўлиб йиқилиб қоласиз, Ё жасадлар тагида қолиб кетасиз. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган.
5
Эгам айтар: “Мана Оссурия! Ғазабимнинг ҳассаси! Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи!
6
Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у.
7
Унинг фикри–ёди Халқларни қириб ташлашдир, Битта қўймай уларни йўқ қилишдир. Аммо Оссурия фақат буни хаёл қилмаган, Булар ҳақида ўйламас ҳам.
8
Оссурия шоҳи шундай ўйлайди: ‘Лашкарбошиларим шоҳлар эмасми?!
9
Хално шаҳрини Кархамиш шаҳридай вайрон қилмадикми?! Хомат ҳам Арпаддай қулади–ку! Самария Дамашқ каби эмасми?!
10
Олганимдай беҳуда бутлар шоҳликларини, Оламан Қуддусу Самариянинг санамларини.
11
Не қилган бўлсам Самария ва унинг санамларини, Шундай қиламан Қуддусу унинг бутларини.’”
12
Аммо Сион тоғида ва Қуддусда Раббий ҳамма ишларини тугатиб бўлганда, шундай дейди: “Оссурия шоҳи билан унинг такаббурлиги, киборларча боқишлари натижасига қараб, ҳисоб–китоб қиламан.
13
Оссурия шоҳи шундай деган эди: ‘Ўз кучим билан буларни амалга оширдим, Донолигим билан қилдим, ахир, идроклиман. Халқларнинг чегарасини йўқ қилдим, Уларнинг хазиналарини ўлжа қилиб олдим. Қудратли шоҳларини тахтдан улоқтирдим.
14
Қуш инига қўл суқиб тухум йиққан каби, Халқларнинг бойликларини тўпладим. Ташлаб кетилган тухумларни қандай тўпласалар, Жамики юртларни мен шундай йиғиб олдим. Ё қанот қоққан, оғзин очган, Ё овозин чиқарган биров бўлмади.’”
15
Болта мақтанарми уни ишлатганга?! Арра ўзини мақтайдими уни қўлга олганга?! Калтак ушлаганни калтакнинг ўзи кўтарадими?! Ҳасса ўзини ушлаганни кўтарадими?!
16
Шу боис Сарвари Олам — Раббий Оғир хасталикни юборар паҳлавонларингиз орасига. Улар авжда экан, баданидан ўт чиқади, Улар гўё лов–лов этиб ёнади.
17
Шунда Исроилнинг нури ёлқин бўлади, Исроил халқининг муқаддас Худоси олов бўлади. Олов ёндириб, тиканзору чангалзорларини Бир кунда ямлаб ютади.
18
Унинг ўрмонларининг фахри Ва унумдор далалари Оғир хасталикка йўлиққан инсондай, Тамомила хароб бўлади.
19
Шунчалик оз қоларки ўрмонидаги дарахтлар, Ҳаттоки ёш бола ҳам уларни санай олади.
20
Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани, Ёқуб хонадонининг қутулганлари Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига, Улар садоқат билан таянади Исроил халқининг муқаддас Худоси — Эгамга.
21
Ёқуб наслининг қутулганлари, омон қолганлари Қайтади Қудратли Худога.
22
Эй Исроил, сенинг халқинг Денгиз қумидай кўп бўлган бўлса ҳам, Энди улардан бор–йўғи саноқли одамлар қайтади. Зеро, “Қирғин бўлсин”, дея қарор қилинган, Худо одил ҳукмни Ўз халқининг бошига солади.
23
Шубҳасиз, бутун ер юзида қиёмат бўлади, зотан, Сарвари Олам — Раббий шундай қарор қилган.
24
null
25
Шу боис Сарвари Олам — Раббий шундай айтмоқда: “Эй халқим, Қуддус аҳли! Мисрликлар каби Оссурияликлар сизларга таёқ кўтарадилар, сизларни қамчи билан урадилар. Аммо ҳадемай ғазабимни босаман, улардан қўрқманглар. Энди Оссурияликларга қаҳримни сочиб, уларни қираман.
26
Ҳа, Мидиёнларни Орив қоясида шундай қирган эдим. Ҳассамни кўтариб, Миср лашкарини денгизда ғарқ қилдим. Энди худди шундай қилиб, Мен, Сарвари Олам, уларга қарши қамчимни кўтараман.
27
Ўша куни Оссуриянинг юкини елкангиздан улоқтираман. Унинг бўйинтуруғи бўйнингиздан олиб ташланади. Ҳа, бўйинтуруқ йўқ қилинади, чунки сизлар кучга тўлдингиз.”
28
Оссурия лашкари Ояз шаҳрига келди, Мигрон бўйлаб ўтди, Қурол–аслаҳасини Михмашда шай қилди.
29
Улар Ғибо сўқмоғини кесиб ўтдилар–у, Рама халқи ваҳимага тушиб қолди, Улар Шоулнинг шаҳри Гивода омонат тўхтади–ю, Шаҳар аҳли қочиб кетди.
30
Фарёд қилинг, эй Галим аҳли! Эшит, эй Лайшо! Эй шўрлик Онотўт!
31
Мадменах аҳли қочиб кетди, Гебим аҳли, паноҳ топай, деб учиб кетди.
32
Ўша куни у Нав шаҳрида туради. Қуддус шаҳри жойлашган тепалик — Азиз Сион тоғига қараб қўл кўтаради.
33
Қара, Сарвари Олам — Раббий Қудратли кучи ила шохларни кесиб ташлайди, Баланд дарахтларни қирқиб ташлайди, Юксалганларини ерга уради.
34
У болта билан кесиб ташлайди ўрмондаги чангалзорни, Қудратли Худо қулатиб юборади Лубнон дарахтларини.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66