bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 33
Isaiah 33
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 32
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 34 →
1
Эй таланмаган талончи! Ҳолингга вой! Эй хиёнатни татимаган хиёнаткор! Ҳолингга вой! Роса талаб бўлганингдан сўнг, Ўзингни талон–тарож қиладилар. Хиёнатни бас қилганингда, Сенга хиёнат қиладилар.
2
Эй Эгамиз, бизга марҳамат қил, Биз Сенга умид боғлаймиз. Бизга ҳар кун куч ато қил, Кулфат чоғи эса бизга нажот бер.
3
Гумбурлаган овозингдан халқлар тарқаб кетар, Сен қўзғалганингда элатлар қочиб кетар.
4
Чигирткалар йиғилгандай ўлжаларинг йиғилар, Чигирткалар уюми каби ўлжаларингни талон–тарож қилишар.
5
Эгамиз юксалгандир. Ҳа, Унинг маскани юксакда. Тўлдиргандир У Қуддусни адолату солиҳлик ила.
6
Эй Қуддус, У кунларингиз тинчлигини маҳкам тутади, Унинг Ўзи нажот, илм–маърифат, доноликнинг бой манбаидир. Эгамиздан қўрқиш сизларнинг хазинангиздир.
7
Ана қаранг! Яҳудонинг жасур йигитлари Кўчаларда фарёд қилади, Тинчлик элчилари аччиқ–аччиқ йиғлайди.
8
Катта йўллар ҳувиллаб қолган, Бу йўллардан юрмайди ҳеч кимса, Аҳдлар бузилди, шаҳарлар вайрон бўлди, Инсон ўз қадрини йўқотди.
9
Юрт аза тутди, азоб чекди. Лубнон ўрмонлари иснодга қолиб, қуриб қолди. Шарон текислиги саҳрога ўхшаб қолди, Башан, Кармил тоғидаги дарахтларнинг япроқлари қолмади.
10
“Энди қўзғаламан, — демоқда Эгамиз. — Энди Мен юксаламан, Ҳа, Ўзимни баланд кўтараман.
11
Сизлар эса сомонга ҳомиладор бўлгандай, Фойдасиз поялар туққандай бўласиз. Руҳингиз сизларни олов каби еб битиради.
12
Халқлар ёниб, кул бўлади, Кесилиб, оловга ташланган тикандай бўлади.
13
Эй узоқдагилар, Менинг қилганларимни эшитинг, Эй яқиндагилар, қудратимни билиб олинг!”
14
“Орамизда ким ямламай ютадиган олов билан тура олади? Орамиздаги ким ёниб битмас аланга ёнида қола олади?” дея Қуддусда гуноҳкорлар ваҳимага тушди, Нопокларни қўрқув эгаллаб олди.
15
Мана, қаранг солиҳ яшаётганларга! Улар тўғри гапни гапиради, Тамагирлик фойдасидан юз ўгиради, Пора олишдан қўлларини тияди. Қотилларнинг фитналарига қўшилмайди, Кўзларини ёвузлик жалб қила олмайди.
16
Ҳа, шундайларнинг маскани юксакларда бўлади, Тоғлардаги қоялар бошпанаси бўлади. Нону суви ҳеч қачон етмай қолмайди.
17
Мана, кўзларингиз улуғвор шоҳни, Кенг ёйилган юртни кўради.
18
Шунда ўтмишдаги қўрқувни эслаб, дейсиз: “Қани экан ўша бош лашкарбоши? Қани ўша ўлжаларни ўлчаган одам? Қани энди минораларни санаганлар?”
19
Сизлар тилларини тушунмайдиган, Гапларини англамайдиган, Ўша такаббур халқни энди кўрмайсиз!
20
Мана, қаранг Қуддусга! Байрамларимиз шаҳрига боқинг. Ўз кўзларингиз билан Сионни, Ўша осуда масканни кўрасиз. Бу чодир ҳеч қачон кўчмайди, Унинг қозиқлари сурилмайди, Биронта арқони узилмайди.
21
Ҳа, у ерда қудратли Эгамиз бизнинг шоҳимиз бўлади, У ерда кенг дарёлару ирмоқлар бўлади. Эшкакли уруш кемалари кечиб ўта олмайди, Елканли жанг кемалари ҳам у ерда суза олмайди.
22
Ахир, Эгамиз ҳукмронлик қилади, Унинг Ўзи қонун–қоидани ўрнатади. Эгамиз бизнинг шоҳимиздир, Унинг Ўзи бизга нажот беради.
23
Кемангизнинг мачтаси мустаҳкам эмас, Унинг арқонлари заифлашган, Унинг елкани ёйилмайди. Сўнг мўл–кўл ўлжа бўлинади, Ҳатто чўлоқ ҳам ўлжага шерик бўлади.
24
Орангизда ҳеч кимса, “Мен хастаман”, демайди, Қуддусдагиларнинг гуноҳлари кечирилади.
← Chapter 32
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 34 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66