bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 29
Isaiah 29
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 30 →
1
Эгам айтар: “Ҳолингга вой, эй Довуд яшаган шаҳар! Эй Ориёл, Ориёл! Йиллар ортидан йиллар ўтаверади, Байрамларни нишонлашаверади.
2
Аммо бошингга кулфат келтираман, Фарёд қилиб, нола чекасан, Сени қурбонгоҳ қиламан.
3
Атрофингда сенга қарши лашкар тўплайман, Қамал иншоотларини ўрнатаман. Миноралар қуриб, сени ўраб оламан.
4
Ернинг остидан сен гапирасан, Тупроқ остидан сўзларинг келади, Овозинг шарпа овозидай ер остидан чиқади, Гапларинг тупроқ остидан шивирлаб келади.
5
Аммо шунда шафқатсиз душманларинг Бирданига чанг каби учиб кетади, Тўсатдан бўрондаги хас–чўпдай Улар тўзиб кетади.
6
Келади Мен, Сарвари Олам, гумбур–гумбур, Зилзила, шовқин–сурон, довул, Бўрону ютиб юборувчи аланга билан.
7
Эй Қуддус, сизга қарши чиққан халқлар йўқ бўлиб кетади. Сизнинг қалъангизга ҳужум қилган ваҳший элатлар Тундаги туш каби ўтиб кетади.
8
Ҳа, оч одам тушида овқат еса ҳам, Уйғонганда, очлигича қолаверади. Чанқаган одам тушида сув ичадию Чанқоғи қонмасдан уйғонади. Эй Сион тоғи, сизга қарши чиққан Жамики элатлар ҳам шу аҳволга тушади.”
9
Ўзингизни кар қилинг, донг қотиб қолинг, Ўзингизни кўр қилинг, кўрмас бўлинг, Маст бўлинг, аммо шаробдан эмас, Гандираклаб юринг, аммо бўзадан эмас.
10
Эгам сизни қаттиқ ухлатиб қўйди, Эй пайғамбарлар, Эгам кўзларингизни уйқуга бостирди. Эй валийлар, Эгам бошу кўзларингизни ўраб қўйди.
11
Мана, бу ваҳийнинг ҳаммаси сизлар учун муҳрланган ўрама қоғоздай бўлиб қолди. Бу ўрама қоғоз ўқий оладиганларга берилиб: “Буни ўқинг!” деб буюрилса, улар: “Йўқ, муҳрланган экан”, дейдилар.
12
У ўқий олмайдиганларга берилиб: “Буни ўқинг”, деб айтилган бўлса, улар: “Биз ўқишни билмаймиз”, деб жавоб берадилар.
13
Ҳа, Раббий айтди: “Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади, Тилдагина Мени иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Инсон яратган қоидалар орқали Менга сажда қилади.
14
Мана, Мен яна шундай бир иш қиламанки, Бу халқ ҳайратда қолади, Лол бўлиб, донг қотади. Донолари доноликдан маҳрум бўлади, Идроклилари идрокидан айрилади.”
15
Ҳолингизга вой! Эгамиздан режаларингизни яширяпсиз, Ишларингизни қоронғиликда қиляпсиз. “Ким бизни кўрарди, ким бизни биларди?” дейсиз.
16
Ҳаммасини ағдар–тўнтар қиляпсиз, Ахир, кулолни лойга тенглаштириб бўладими?! Наҳотки буюм ўзини яратганга: “Мени яратганинг йўқ”, деб айтса?! Наҳотки идиш кулолга: “Сен тушунмайсан”, деб айтса?!
17
Мана, қисқа вақт ичида Лубнон ўрмони далага айланади. Дала эса қалин ўрмон бўлади.
18
Ўша куни китобдаги сўзларни карлар эшитар, Кўрларнинг кўзлари зулматда нур кўрар.
19
Бечораларга Эгам янги қувонч ато этади, Исроил халқининг муқаддас Худоси туфайли Муҳтожлар шод бўлади.
20
Золимлар то абад йўқ бўлади, Мазахчилар ҳалок бўлади, Ёмонлик истовчилар қириб ташланади.
21
Улар одамларга туҳмат ёғдирар, Ҳакамларга тузоқ қўяр, Солиҳларни адолатдан маҳрум қилар.
22
Шу боис Иброҳимни қутқарган Эгам Ёқуб хонадонига шундай деб айтмоқда: “Ёқуб насли энди ҳеч қачон шарманда бўлмайди, Қўрқувдан унинг ранги оқармайди.
23
Мен яратганларни, ҳа, фарзандларини Исроил халқи ўзининг орасида кўрганда, Менинг номимни муқаддас деб билади, Мен, Ёқуб наслининг Худосини муқаддас деб билади. Ҳа, Исроил халқининг Худоси — Менинг олдимда ҳайратда туради.
24
Йўлидан адашганлар ўшанда тушуниб етади, Нолиганлар йўл–йўриқларимни ўрганади.”
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 30 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66