bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 42
Isaiah 42
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 41
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 43 →
1
Эгам айтар: “Мана Менинг қулим, Ўзим уни қўллаб–қувватлайман. Мен Ўзим уни танлаганман. Ундан жуда мамнунман. Мен унга Ўз Руҳимни бердим, У элатларга адолат келтиради.
2
У бақир–чақир қилмайди, қаттиқ гапирмайди, Кўчаларда овозини баланд кўтармайди.
3
Эзилган қамишни синдирмайди, Тутаётган пиликни ўчирмайди, Содиқ бўлиб, адолат келтиради.
4
Ер юзида адолат ўрнатмагунча У ҳолдан тоймайди, Унинг жасорати сўнмайди. Денгиз ортидаги юртлар Унинг йўл–йўриқларини кутади.”
5
Осмонни яратиб, уни ёйган, Ерни яратиб, уни тўлдирган, Ер юзидаги инсонларга жон берган, Ер юзида яшайдиганларга ҳаёт берган Худо, бизнинг Эгамиз шундай айтмоқда:
6
“Мен, Эганг, нажот олиб келиш учун сени чақирдим. Мен сенинг қўлингни кучайтираман, Ўзим сени ҳимоя қиламан. Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман, Жамики элатларга сен орқали нур сочаман.
7
Сен кўрларнинг кўзларини очасан, Маҳбусларни зиндондан озод қиласан, Зулматда ўтирганларни қутқарасан.
8
Мен Эгангизман! Менинг номим шудир! Мен шуҳратимни бировга бермайман, Ўзимга муносиб бўлган ҳамду санони Бутлар билан баҳам кўрмайман.
9
Мен сизларга келажакдаги воқеаларни Юз бермасдан олдин айтяпман. Олдин аён қилганларимга қаранг. Ана, ўшалар бажо бўлди–ку!”
10
Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг! Ер юзининг ҳар бир четидан Эгамизни тараннум этинг! Эй кемаларда сузиб келадиганлар, Денгиздаги барча жонзотлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Эй денгиз ортидаги юртлару Бу юртларни тўлдирганлар, Эгамизга қўшиқ айтинг!
11
Саҳролар, у ердаги шаҳарлар хитоб қилсин, Кедар қишлоқларининг аҳли шод бўлсин! Села аҳли шодликдан куйласин, Тоғ чўққиларидан ҳайқирсин!
12
Улар Эгамизни улуғласин, Денгиз ортидаги юртларда ҳам Унга ҳамду санолар айтсин!
13
Эгамиз баҳодир йигитдай олға босади, У ғайратли жангчидай келади, хитоб қилади. Ҳайқириб, душманларидан устунлигини кўрсатади.
14
Эгам айтар: “Узоқ вақт сукут сақладим, Жим турдим, Ўзимни тутдим. Энди эса туғаётган аёлдай Оғир нафас оламан, фарёд қиламан.
15
Тоғу тепаликларни вайрон қиламан, Жамики ўт–ўланни қуритаман, Ирмоқларни қуруқ ерга айлантираман, Ҳатто ботқоқликларни қуритаман.
16
Кўзи ожизларни билмаган йўлларидан юрдираман, Уларни нотаниш сўқмоқлардан олиб бораман. Кўзларидаги зулматни ёруғликка айлантираман, Ўнқир–чўнқир йўлларни текислайман. Мана шу айтганларимни қиламан, Уларни тарк этмайман.
17
Бутларга ишонганлар уятга қолади. Ҳа, бутларни ‘худоларимиз’ дейдиганлар Шармандаю шармисор бўлади.
18
Эшитинг, эй карлар, Қаранг, кўриб қўйинг, эй кўрлар!
19
Менинг қулимдай кўр бўлган борми?! Мен юборган хабарчидай кар бўлган борми?! Мен танлаганларимдай кўр бўлган борми?! Мен, Эгангизнинг қулидай кўр бўлган борми?!
20
Эй халқим! Кўп нарсаларни кўрасиз–у, эътибор бермайсиз, Қулоқларингиз очиғу эшитмайсиз.”
21
Ўз адолати ҳақи, Эгамиз Ўз қонунларини Улуғ ва шарафли қилмоқни истади.
22
Аммо бу халқ талон–тарож қилинган, Ҳаммаси зиндонда тутқун, қамоққа ташланган. Улар қўлга тушди, қутқарадиган йўқ. Улар ўлжа бўлди, “Қайтариб бер”, дейдиган йўқ.
23
Қайси бирингиз буларни эшитасиз, Эътибор бериб, ўтмишга қулоқ соласиз?!
24
Ёқуб наслини ўлжа қилиб қўйган ким? Исроил халқини талончиларга берган–чи? Эгамиз эмасми?! Ахир, биз Унга қарши гуноҳ қилдик–ку! Унинг йўлидан юришни истамадик, Унинг йўл–йўриқларига қулоқ солмадик.
25
Шу боис Эгамиз қақшатқич ғазабини, Шафқатсиз урушни бошингизга келтирди. Аланга сизни ўраб олса ҳам тушунмадингиз, Сизларни куйдирса ҳам, англаб етмадингиз.
← Chapter 41
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 43 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66