bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 51
Isaiah 51
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 50
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 52 →
1
Эгам айтар: “Эй нажотга умид боғлаганлар, Мен, Раббийга интилаётганлар, Менга қулоқ солинг! Ўзингиз кесиб олинган қояга қаранг, Ўзингиз қазиб олинган конга қаранг.
2
Отангиз Иброҳимга боқинг, Сизни туққан Сорага қаранг. Иброҳимни чақирганимда, у ёлғиз эди, Мен унга барака бериб, кўпайтирдим.
3
Мана, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман, Унинг барча вайроналарига тасалли бераман. Унинг саҳросини Адан боғига айлантираман, Унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан. У ерда шодлик, севинч бўлади, Шукроналик, қўшиқ садоси янграйди.
4
Эй халқим! Менга қулоқ солинг! Қулоқ тутинг Менга, эй элатим! Мана, таълимот Мендан чиқиб боради, Бирпасда адолатим халқларга нур бўлади.
5
Менинг нажотим ўз йўлига чиқди, Мен ғалаба қозонадиган вақт яқинлашмоқда. Халқлар орасида қўлим ила адолат ўрнатаман, Денгиз ортидаги юртлар Менга умид боғлайди, Улар қўлимнинг қудратидан умид қилади.
6
Кўзларингизни самоларга қаратинг, Пастга, ер юзига назар солинг. Самолар тутун каби йўқолади, Замин кийим каби тўзиб битади. Замин аҳли чивиндай ўлиб кетади, Менинг нажотим эса то абад бўлади, Менинг ғалаба бекор қилинмайди.
7
Эй таълимотимни қалбига жо қилганлар, Сизлар нима тўғри эканлигини биласизлар. Менга қулоқ солинг! Инсон ҳақоратларидан қўрқманглар, Уларнинг таҳқирларидан хафа бўлманглар.
8
Куя кийимни, қурт жунни еб битиргандай Улар ҳам йўқ бўлиб кетади. Менинг ғалаба эса абадий бўлади, Нажотим насллар бўйи давом этади.”
9
Уйғон, уйғон, эй Эгамизнинг қўли! Куч–қудратга тўлгин! Уйғон қадимги пайтлардагидай, Азалий насллар давридагидай. Махлуқ Раҳобни парчалаган Сен эмасмидинг?! Аждарни санчиб ташлаган Сен эмасмидинг?!
10
Сен эмасмидинг денгизни қуритган, Ғоят тубсизликдаги сувларни қуритган?! Ўзимга тегишли бўлганлар ўтсин, деб Денгиз тубини йўл қилган Сен эмасмидинг?!
11
Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Қўшиқ айтиб Қуддусга келади. Абадий шодлик уларнинг бошида тож бўлади. Улар шодлик, севинчга етишади, Қайғу, надомат улардан узоққа қочади.
12
Эгам айтар: “Мен Ўзим сизларни юпатаман! Кимдан қўрқасиз? Ўладиган бандаданми? Майсага ўхшаб сўлийдиган инсон зотиданми?!
13
Самоларни ёйган, замин пойдеворини ўрнатган, Сизларни Мен, Яратган Эгангизни унутиб қўйдингиз. Сизни қирмоқчи бўлган золимнинг ғазабидан Ҳар доим титраб–қақшаб турасиз. Аммо қани энди золимнинг ғазаби?!
14
Мазлумлар тез орада озод бўлади, Улар ўлмайди, қабрга тушмайди, Нонга зор бўлмайди.
15
Мен Эгангиз Худоман. Денгизни қўзғатадиган, Тўлқинларни гувиллатадиган Менман. Менинг номим Сарвари Оламдир!
16
Оғзингизга сўзларимни солдим, Сизларни қўлим соясида яширдим. Самоларни ўрнатганман, Замин пойдеворини қўйганман. Қуддусга: ‘Сен Менинг халқимсан’, деганман.”
17
Уйғон, уйғон эй Қуддус, оёққа тур! Сен Эгангнинг қўлидан ғазаб косасидан ичдинг! Тагидаги қуйқумигача ичиб, Гандираклаб қолдинг.
18
Ўзинг туққан шунча ўғиллар орасидан Сени етаклайдиган биронтаси ҳам йўқ. Ўзинг ўстирган шунча ўғиллар орасидан Қўлингдан тутадиган биронтаси йўқ.
19
Бошингга қўш фалокат келди, Ким сенга тасалли беради?! Атрофингда талончилигу ҳалокат, очлигу қилич, Ким сени юпата олади?!
20
Ҳар бир кўча бошида Ўғилларинг сулайиб ётибди. Улар тўрга тушган кийиклар кабидир. Эгангиз бор қаҳр–ғазабию Ўз танбеҳи билан Уларни шу аҳволга солди.
21
Шу боис энди бунга қулоқ солинг, Эй азоб чекканлар! Сизлар мастсиз, аммо шаробдан эмас!
22
Ўз халқини ҳимоя қиладиган Худойингиз, Эгангиз Раббий шундай айтмоқда: “Мана, сенинг қўлингдан Гандираклатадиган косани олдим. Энди ғазабим косасидан бошқа ичмайсан.
23
Уни сенга азоб берганлар қўлига бераман. Улар сенга: ‘Ерга ёт, устингдан Босиб ўтайлик’, деган эди. Елкаларинг уларга ер каби бўлди. Сен ўзинг йўлдай бўлдинг, Улар устингдан босиб ўтди.”
← Chapter 50
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 52 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66