bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 37
Isaiah 37
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 36
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 38 →
1
Шоҳ Ҳизқиё буларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртди. Қанорга ўраниб, Эгамизнинг уйига борди.
2
Ҳизқиё бош вазир Элияқимга, котиб Шавна ва оқсоқол руҳонийларга, қанорга ўранинглар, деди–да, уларни Омиз ўғли Ишаё пайғамбар олдига юборди.
3
Улар Ишаёга шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, танбеҳ эшитяпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз кўзи ёриётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз.
4
Балки Оссурия мулозимининг сўзларини Эганг Худо эшитар. Барҳаёт Худони таҳқирласин, деб Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Балки Эганг Худо эшитиб, бу сўзлар учун уни жазолар. Энди юртда қолган халқ учун илтижо қил.”
5
Шоҳ Ҳизқиёнинг аъёнлари Ишаёнинг олдига келганда,
6
Ишаё уларга шундай деди: — Шоҳингизга шу гапларни етказинглар: “Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Оссурия шоҳининг қуллари Мени ҳақоратлаб айтган сўзларидан қўрқма.
7
Мен Оссурия шоҳига бир руҳ юбораман. Шоҳ бир миш–мишни эшитиб, ўз юртига қайтиб кетади. Унга ўз юртида ажал келтираман.’”
8
Оссурия шоҳи Санхаривнинг Лахиш шаҳридан кетганини шоҳнинг мулозими эшитди. Кейин у ҳам қайтиб кетди. Шоҳни Либна шаҳрига қарши уришаётган ерида топди.
9
Санхарив: “Ҳабашистон шоҳи Тирхоқо сен билан уруш қилгани отланди”, деган бир хабарни эшитди. У бу гапни эшитиб, Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга элчилар орқали шу гапни етказди:
10
“Умид қилган Худойинг, ‘Қуддус Оссурия шоҳига таслим бўлмайди’, деб сени алдамасин.
11
Мана, ўзинг эшитгансан–ку! Оссурия шоҳлари ҳамма юртларни ер билан яксон қилган. Энди сен қутуламан, деб ўйлаяпсанми?!
12
Оталарим қанча халқларни хонавайрон қилди. Уларни худолари қутқармади–ку! Гозан, Хорон, Разаф аҳолиси, Талассарда яшаган Эден халқлари қутула олдими?!
13
Қани, айт–чи, Хомат шаҳрининг шоҳи қани энди?! Арпад, Сефарвайим, Хана, Иввах шаҳарларининг шоҳлари қани?!”
14
Ҳизқиё хабарчиларнинг қўлидан мактубни олиб ўқигач, Эгамизнинг уйига кирди. Мактубни Эгамизнинг олдида ёйди.
15
Кейин у Эгамизга ёлвориб ибодат қилди:
16
“Эй икки каруб орасида тахт қурган Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам! Бутун ер юзидаги шоҳликларнинг танҳо Худоси Сенсан. Осмонни ва ерни Сен яратгансан.
17
Эй Эгамиз! Қулоқ солиб, эшит. Эй Эгамиз, кўзларингни очиб, қара. Санхаривнинг ҳамма айтганларини, у барҳаёт Худони қандай ҳақоратлаганини билиб қўй.
18
Эй Эгамиз! Биз биламизки, Оссурия шоҳлари ҳамма халқларни ва уларнинг юртларини вайрон қилганлар.
19
Ўша халқларнинг худоларини оловда ёқиб, йўқ қилганлар. Чунки ўша нарсалар худолар эмас, балки инсон қўли билан ёғочдан, тошдан ясалган нарсалар эди.
20
Эй Эгамиз Худо! Энди Сен бизни Санхаривнинг қўлидан қутқаргин. Токи бутун ер юзидаги шоҳликлар билсин, Сен танҳо Эгамизсан! ”
21
Омиз ўғли Ишаё Ҳизқиёга шундай хабар юборди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: ‘Оссурия шоҳи Санхарив ҳақида қилган илтижоларингни эшитдим.’
22
Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди: ‘Бокира қиз Қуддус сендан нафратланади, Устингдан кулади. Гўзал Сион орқангдан масхара қилади, Бошини чайқайди.
23
Кимни ҳақорат қилдинг ўзи? Кимни таҳқирладинг? Кимга қўрс гапирдинг? Киборларча боқдинг, ҳей? Исроил халқининг муқаддас Худосига!
24
Ўз қулларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: «Тоғ чўққиларини жанг аравалари билан забт этдим. Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим. Энг баланд садр дарахтларини, Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим. Лубноннинг энг узоқ тепаликларига, Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим.
25
Мен қудуқлар қазиб, сувларидан ичдим. Мисрнинг ҳамма дарёларини Оёғим кафти билан қуритдим».
26
Эшитмаганмисан, эй Санхарив, Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим, Буни азалдан режа қилган эдим. Энди амалга оширдим. Қалъаларни вайронага айлантирсин, деб Мен сенга куч бердим.
27
Қўл, қаноти қирқилди шаҳар аҳлининг, Ваҳимага тушиб, уятга қолдилар. Улар далада ўсган ўт, янги майсалардайдир. Томларда ўсган майсаларга ўхшаб, Етилмасдан олдин қуриб қолдилар.
28
Сени ҳар томондан биламан, эй Санхарив! Қачон урушга чиқиб, Уйингга қачон қайтишингни ҳам биламан. Биламан: Мендан ғазабдасан.
29
Мендан қаттиқ ғазабдасан. Манманлигинг қулоғимга етиб келди. Энди мен бурнингдан ҳалқамни, Оғзингдан сувлиғимни ўтказаман. Келган йўлингдан сени қайтариб олиб кетаман.’
30
Эй Ҳизқиё, мана булар сен учун нишона бўлади: бу йил ўз–ўзидан ердан ўсиб чиққанларни тановул қиласиз. Иккинчи йил биринчисининг ўрнидан ўсиб чиққанини ейсизлар. Учинчи йил эса уруғ экиб, ҳосил ўрасиз. Узумзорлар барпо қилиб, мевасин тановул қиласиз.
31
Яҳудо халқининг қутулиб қолганлари яна илдиз отади, юқорида мева беради.
32
Халқнинг қолгани Қуддусдан, қутулганлари Сион тоғидан келади. Сарвари Олам Ўз ғайрати билан буни амалга оширади.
33
Оссурия шоҳи тўғрисида Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Санхарив бу шаҳарга киролмайди, ўқлар отолмайди. Қалқони билан шаҳарга яқинлашмайди, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдирмайди.
34
Келган йўлидан қайтиб кетади, шаҳарга кирмайди, — деб айтмоқда Эгамиз.
35
— Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати бу шаҳарни ҳимоя қилиб, сақлайман.’”
36
Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Мана, тонг саҳарда уларнинг ҳаммаси ўлик жасад!
37
Оссурия шоҳи Санхарив қароргоҳни ташлаб, орқага қайтди. Ўз уйи Найнавога қайтиб, ўша ерда яшади.
38
Санхарив ўз худоси Нисрохнинг уйида сажда қилаётган эди. Ўғиллари Одраммалек билан Саризар унга бир қилич уриб ўлдирди. Иккови ҳам Арарат юртига қочиб кетди. Санхаривнинг ўрнига ўғли Исархаддўн шоҳ бўлди.
← Chapter 36
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 38 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66