bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 13
Isaiah 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 14 →
1
Омиз ўғли Ишаёга ваҳийда Бобил тўғрисида аён бўлган башорат.
2
Яланг тепалик узра ишора юборинг, Уларга қараб ҳайқиринг! Қўлларингизни кўтариб, уларга ишора беринг. Шунда улар аслзодалар дарвозасига келар.
3
Эгам айтар: “Мен Ўзим танлаганларга амр бериб, Қаҳримни кўрсатсин, деб жангчиларимни йиғдим, Ғалабамдан севинадиганларни тўпладим.”
4
Қирлардаги оломоннинг товуши Ўхшайди буюк халқнинг овозига. Ана, шоҳликларнинг шовқин–сурони! Элатлар йиғилмоқда. Сарвари Олам тайёрламоқда Жанг қилмоққа лашкарини.
5
Келаётир улар узоқ ерлардан, Ҳа, осмон гумбазининг бир бурчидан. Эгам ва Унинг ғазаб қуроллари Қириб юборади бутун ер юзини.
6
Фарёд қил, Эгамизнинг куни яқин! Ҳа, Қодир Худо кулфат юборади!
7
Ҳамма қўллардан дармон кетади, Ҳар бир инсон ваҳимага тушади.
8
Улар даҳшатга тушарлар, Дарду изтироб уларни чулғар, Тўлғоқ тутган аёлдай букчайиб қолар. Бир–бирига қўрқув ичра қарар, Уларнинг юзлари ловуллаб ёнар.
9
Мана, келаётир Эгамизнинг куни! Аланга олаётир ғазабу қаҳр, даҳшат. Вайронага айлантирар ер юзини, Ер юзидан қириб ташлар гуноҳкорларни.
10
Ҳа, самодаги юлдузлар, буржлар Таратмайди ўз ёруғлигини. Қуёш чиқса ҳам, зулмат бўлади, Ой нурини сочмайди.
11
Эгам айтар: “Олам билан ҳисоб–китоб қиламан қабиҳлиги учун, Фосиқлар билан уларнинг гуноҳи учун, Манманларнинг киборлигига чек қўяман, Такаббурларни димоғдорлиги учун ерга ураман.
12
Инсонни камёб қилурман соф олтиндан ҳам, Одамни Офир олтинидан ҳам.
13
Ғазабим алангаланган кун Самони титратиб юборурман. Мен, Сарвари Оламнинг ғазабидан Замин қўзғалади ўз ўрнидан.
14
Шунда инсон овдаги жайрондай бўлар, Чўпонсиз қолган сурувдай бўлар, Ҳар бири ўз халқига қайтиб кетади, Ҳар бири ўз юртига қочиб боради.
15
Топилганларнинг ҳар бири найзага илинади, Қўлга тушган ҳар ким қиличдан ўтказилади.
16
Ўзларининг кўз ўнгида Чақалоқлари тилка–пора бўлади. Уйлари талон–тарож бўлади, Хотинларига тажовуз қилинади.
17
Мана, Мидияликларни уларга қарши қўяман, Мидияликларга кумушнинг ҳеч кераги йўқ, Улар олтинни ҳам истамаслар.
18
Уларнинг ўқлари ёшларни қиради, Шафқат кўрсатмайди улар болаларга, Раҳм қилмайди она қорнидагиларга.
19
Бобилдир шоҳликларнинг гўзали, Бобилликлар улуғворлигининг дурдонаси. Аммо Мен, Худо, ер билан яксон қиламан Худди Садўм, Ғамўра каби уни.
20
Энди у ерда ҳеч ким яшамас, То абад ҳеч ким уни маскан қилмас. У ерда ҳатто чодир қурилмас, Чўпонлар сурувларини ўтлатмас.
21
Аммо ёввойи ҳайвонлар бу ерда ётар, Уйлар йиртқичлар билан тўлар, У ерда бойқушлар жойлашар, Эчкилар у ерда шаталоқ отар.
22
Увиллашар сиртлонлар қалъаларда, Чиябўрилар гўзал саройларда. Ўша вақт яқин орада келади, Ўша кун келмасдан қолмайди.”
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66