bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 57
Isaiah 57
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 56
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 58 →
1
Эгам айтар: “Солиҳ одамлар ўлиб кетяпти, Ҳеч ким бу ҳақда фикр юритмайди. Тақводорлар йўқ бўляпти. Ёвузликдан қутқарилсин, деб Солиҳлар оламдан ўтади. Ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб кўрмайди.
2
Солиҳ инсонлар тинчликка эришади, Тўғри юрганлар ўлимда ҳам ором топади.
3
Сизлар эса, эй фолбиннинг ўғиллари, Яқинроқ келинг! Бу ёққа келинг, эй зинокор, фоҳишалар уруғи!
4
Хўш, сизлар кимнинг устидан куляпсиз? Кимга қарши оғиз очяпсиз? Кимга қараб тилингизни чиқаряпсиз? Ахир, итоатсизларнинг болаларисиз–ку! Ёлғончининг уруғидан келиб чиққансизлар–ку! Шундай эмасми?!
5
Ҳар бир ям–яшил дарахт остида Шаҳват билан гуноҳга берилдингиз! Дарё бўйларида, қоялар ковагида Ўз фарзандларингизни қурбонлик қилдингиз!
6
Сизлар севган бутлар дарёнинг силлиқ тошлари орасидадир! Ҳа, ўша бутларга сизлар кўнгил қўйгансиз! Ана ўшаларга ичимлик назрлари бердингиз, Уларга дон назрларини атадингиз. Хўш, булар Мени қондирсинми?!
7
Баланд, буюк тоғда ётоқ қурасиз, Қурбонлик келтирай, деб ўша ерга чиқасиз.
8
Эшикларингиз орқасига, Эшикларингизнинг кесакиси ортига Жирканч тамғаларингизни қўйдингиз. Ҳа, Мендан юз ўгирдингиз, Яланғоч бўлиб ётоғингизга кирдингиз, Ўйнашларингиз билан аҳд туздингиз, Улар билан ётишни жуда ёқтириб қолдингиз. Уларнинг яланғоч баданидан кўз узмадингиз.
9
Зайтун мойи билан кўпгина хушбўй атирлар олиб, Ўз шоҳингизга ҳадялар қилдингиз. Узоқларга, ҳатто ўликлар диёрига Элчиларингизни юбордингиз.
10
У ёқдан–бу ёққа юравериб, толиқдингиз, Аммо шунда ҳам умидингизни узмадингиз. Қайтадан куч тикладингиз, Шу боис ҳеч заифлашмадингиз.
11
Ким сизларни ваҳимага солди? Ким сизларни шунчалик қўрқитди? Ёлғон гапирдингиз. Мени эсламадингиз! Мен ҳақимда ўйлаб ҳам кўрмадингиз! Узоқ сукут сақлаганим сабабли Мендан қўрқмай қўйдингиз!
12
Мана энди, ўзингизча тўғри, деб билган Ўша ишларингизни очиб ташлайман. Улар сизга битта ҳам фойда келтирмайди.
13
Ёрдам сўраб, фарёд қилганингизда Атрофингиздаги бутлар сизларни қутқарсин! Уларнинг ҳаммасини шамол супуриб кетади, Шабада уларни учириб кетади. Мендан паноҳ топганлар эса юртни мулк қилиб олади, Улар Менинг муқаддас тоғимга эгалик қилади.”
14
Эгам шундай айтмоқда: “Тупроқ йиғиб, йўлни тайёрланг, Халқим йўлидаги тўсиқларни олиб ташланг.”
15
Юксак, юқори бўлган, абадий яшайдиган Эгамиз, Номи муқаддас Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен юксакда, муқаддас масканда яшайман. Камтарлар руҳини қайта тиклай, деб Итоаткорлар қалбини жонлантирай, деб Руҳи камтар, итоаткор одамлар билан биргаман.
16
Ахир, Мен то абад даъволашмайман, Абадий қаҳр–ғазабда бўлмайман. Акс ҳолда Мен яратган тирик жонзот, Инсон зоти олдимда тура олмасди.
17
Уларнинг гуноҳу ҳасадгўйлиги туфайли Ғазабланиб, уларни жазоладим. Қаҳр билан улардан юз ўгирдим, Аммо барибир истаган йўлларидан кетдилар.
18
Уларнинг юрган йўлларини кўрдим, Майли, энди шифо бериб, йўл кўрсатаман, Уларга ҳам, аза тутаётганларга ҳам Ўзим тасалли бераман.
19
Уларнинг тилларини мадҳияга тўлдираман. Узоғу яқиндагиларга тинчлик бўлсин! — демоқда Эгамиз. — Мен уларга шифо бераман.
20
Фосиқлар эса тўлқинланган денгиздайдир. Ҳа, улар тинч тура олмайдиган денгизга ўхшайди. Ўша денгизнинг сувлари лой, балчиқ келтиради.”
21
Худойим шундай дейди: “Ёмонларга тинчлик йўқ.”
← Chapter 56
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 58 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66