bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 41
Isaiah 41
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 40
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 42 →
1
Эгам айтар: “Менинг олдимда сукут сақланг, Эй денгиз ортидаги юртлар! Халқларнинг кучи қайта тиклансин. Улар яқинроқ келиб, гапирсинлар. Ҳукм қилишга бирга йиғилайлик.
2
Ким шарқдан ғолиб шоҳни чақирди? Ким уни ўз хизматига чақирди? Ким унга элатларни бўйсундиради? Ким шоҳларни оёғи остида эзади? Қиличи билан уларни чопиб ташлайди, Ёйи билан уларни сомондай учиради.
3
Уларни таъқиб қилади, Оёқ босмаган йўлдан юради, Ўша жойлардан эсон–омон ўтади.
4
Буларни қиладиган ким, бажарадиган ким?! Бошидан авлодларни дунёга келтирган ким?! Мен эмасми?! Азалдан Мен сизнинг Эгангизман, Охиргача ҳам Эгангиз бўламан.
5
Денгиз ортидаги юртлар Буни кўриб, қўрқади. Ер юзининг тўрт бурчидан титраб, Улар яқинлашиб келади.
6
‘Қўрқмагин’, дея ҳамма Бир–бирига далда беради.
7
Мана, ҳунарманд одам Тилла устасига далда беради. ‘Ҳа, яхши чиқди’, деб мисгар Темирчига далда беради. Йиқилиб тушмасин, деб бутни михлаб қўяди.
8
Аммо сен–чи, эй қулим Исроил, Эй Ўзим танлаган Ёқуб насли, Дўстим Иброҳимнинг авлоди!
9
Сени ернинг тўрт бурчидан олиб келдим, Ернинг олис бурчакларидан чақирдим. Айтдимки: ‘Сен Менинг қулимсан, Сени танладим, рад этмадим.’
10
Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман.
11
Ҳа, сенга қарши бўлганларнинг ҳаммаси Шармандаю шармисор бўлиб қолади, Душманларинг йўқ бўлади, нобуд бўлади.
12
Уруш қиладиганларни излаб ҳам топа олмайсан, Сен билан жанг қилганлар тамомила тугаб битади.
13
Мен Ўзим, Эганг Худо, ўнг қўлингни кучайтираман, Сенга: ‘Қўрқма, Ўзим ёрдамга келаман’, деган Менман.”
14
Эгамиз шундай айтмоқда: “Қўрқма, эй Исроил халқи, Ёқуб насли! Сен кичкина бир чувалчангдайсан. Аммо Ўзим сенга ёрдам бераман. Мен, Исроил халқининг муқаддас Худоси, Сенинг Қутқарувчингман.
15
Сендан буғдой янчадиган хўптир ясайман, Янги, ўткир, тишли хўптир қиламан, Сен тоғларни янчасан, эзасан, Тепаликларни сомон қиласан.
16
Сен уларни совуриб ташлайсан, Уларни шамол учириб кетади. Бўрон уларни тўзғитади, Сен эса Мен, Эганг, туфайли севинч топасан, Исроил халқининг муқаддас Худоси ила мақтанасан.
17
Қашшоқлару муҳтожлар сув излар, Аммо сув йўқ. Оғизлари чанқоқдан қуриб кетган. Мен, Эгангиз, уларга жавоб бераман, Мен, Исроил халқининг Худоси, уларни тарк этмайман.
18
Яланғоч тепаликлар устидан дарёлар ўтказаман, Водийлар ўртасида булоқлар очаман. Саҳроларни сув тўла ҳовузларга айлантираман, Қақраган ерда булоқлар очаман.
19
Чўлда садр, акас, зайтун дарахтларини, Ҳамда мирта буталарини ўстираман, Саҳрода сарв, арча, қарағай дарахтларини ўстираман.
20
Мана, ҳамма кўриб билсин, Буларни Мен, Эгасининг қўли қилганини тушунсин. Мен, Исроил халқининг муқаддас Худоси, Буларни яратганимни улар англаб етсин.”
21
Ёқуб наслининг Шоҳи — Эгамиз, шундай дейди: “Даъволарингизни айтинг, Исботингизни келтиринг.
22
Қани, бутларингизни олиб келинг, Келажакда нима бўлишини Бутларингиз айтиб берсин. Ўтмишда бўлганларни тушунтирсин–чи! Ўшалар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Охири нима бўлишини билайлик. Ҳа, бўладиганларни бизга айтсин.
23
Эй бутлар! Келажакни бизга билдиринг, Шунда худо эканлигингизни биламиз. Бирон яхшилик ёки ёмонлик қилиб кўринг–чи, Кўриб, биргаликда ваҳимага тушайлик.
24
Ахир, сизлар ҳеч нима эмассиз, Ишларингиз эса ундан ҳам баттар. Сизни танлаганнинг ўзи жирканчдир.
25
Мен шимолдан бир етакчи чақирдим. Ана, у келади. Шарқдан келиб, Менинг номимга шуҳрат келтиради. Ҳукмдорларни у тупроқдай оёқ ости қилади, Кулолнинг лойидай қилиб тепкилайди.
26
Ким буни олдиндан айтибдики, биз билибмиз?! Ким буни илгари билдирибдики, ‘У ҳақ эди’, деб айтсак?! Сизлар гапирганингизни ҳеч ким эшитмади, Ҳеч ким айтмади, хабар бермади.
27
Қуддусга башорат қилинганлар, Қаранг, мана ўшалар! Ҳа, Сионга яна хушхабар элчисини Мен юбордим.
28
Қарадим, лекин биронтаси йўқ, Орасида бирорта маслаҳатчи йўқ, Сўраганда жавоб берадигани йўқ.
29
Қаранг, бутларининг ҳаммаси сохта, Қилган ишлари ҳеч нима эмас, Ҳамма бутлари шамолдай беҳуда.”
← Chapter 40
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 42 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66