bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 19
Isaiah 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 20 →
1
Миср ҳақида башорат. Ана, Эгам миниб олган учқур булутга, У келади Мисрга. Мисрнинг беҳуда бутлари Унинг олдида титрар, Мисрнинг юраги эса орқага тортар.
2
“Миср халқини бир–бирига сапчитаман. Ака–укалару дўстлар, Шаҳарлару шоҳликлар Бир–бирига қарши чиқар.
3
Мисрдаги руҳлар битта қолмай қочиб кетади. Мен Мисрнинг режаю ниятларини пучга чиқараман. Улар қидириб қолар Беҳуда бутларнию сеҳргарларни, Фолбинлару оталари руҳларини.
4
Мен Мисрни бераҳм хўжайинларга топшираман, Ҳа, кучли шоҳ уларни бошқаради”, — демоқда Сарвари Олам — Раббий.
5
Нил суви қуриб қолади, Дарё қуриб бораверади, У жизғанак ер бўлади.
6
Оқар сувлар бадбўй ҳид чиқаради, Мисрдаги Нил пасайиб, қурийди. Поялару қамишлар чирийди.
7
Нил қирғоғидаги, дарё бўйидаги қамишлар, Нил бўйига экилган ҳамма экинлар Қуриб кетади, совурилади, Улардан ҳеч нарса қолмайди.
8
Балиқчилар аза тутар, Нилга қармоқ ташлаганлар йиғлар, Сувга тўр ёйганлар умидсиз бўлар.
9
Зиғир толасига ишлов берадиганлар Шарманда бўладилар, Оқ мато тўқийдиганлар Уятга қолиб кетадилар.
10
Уларнинг дастгоҳлари ишдан чиқади, Барча ишчилари тушкунликка тушади.
11
Эй Зўван шаҳзодалари, ғирт аҳмоқсиз ахир, Эй Фиръавн маслаҳатчилари, сизнинг донолигингиз ҳам шундай. Маслаҳатларингиз даф бўлади. Қандай қилиб сиз фиръавнга: “Биз доноларнинг ўғлимиз, Қадим шоҳлар наслиданмиз”, дея айта оласиз?!
12
Эй Фиръавн, қани ўша доно одамларингиз?! Сарвари Олам Мисрга нима режа қилганини Улар сизга билдирсин, айтсин.
13
Мана, Зўван шаҳзодалари аҳмоқ бўлдилар, Нуф шаҳзодалари алдандилар. Мисрни ўз қабила бошлиқлари йўлдан урдилар,
14
Уларнинг ақлини Эгам чалкаштирди, Қусиғига думалайдиган маст қандай бўлса, Мисрни улар шундай йўлдан оздирар.
15
Мисрга ҳеч ким ёрдам бера олмас, На боши, на қуйруғи, на хурмоси, на қамиши.
16
Ўша куни Миср хотин кишига ўхшаб қолади. Сарвари Олам унга қарши қўлини кўтаради, шунда Миср титраб даҳшатга тушади.
17
Яҳудо Мисрликларни даҳшатга солади. Сарвари Олам уларни ваҳимага солганини эслаган ҳар бир одам даҳшатга тушади.
18
Ўша кунга келиб, Мисрдаги бешта шаҳар иброний тилида гапирадиган бўлади. Улар Сарвари Олам олдида онт ичадилар. Бу шаҳарлардан бири “Қуёш шаҳри”, деб аталади.
19
Ўша куни Мисрнинг ўртасида Эгамиз учун бир қурбонгоҳ, чегарада бир муқаддас тош ўрнатилади.
20
Булар Сарвари Олам учун Мисрда бир белги ва гувоҳ бўлади. Халқ золимлар дастидан ёлворганда, Эгамиз уларни қутқарадиган бир ҳимоячи юборади. У халқни қутқаради.
21
Эгамиз Ўзини Мисрликларга зоҳир қилади. Мисрликлар ҳам ўша куни Уни танийдилар. Эгамизга қурбонликлар келтириб, назрлар атаб, сажда қиладилар. Унга ваъда бериб, ваъдаларини адо этадилар.
22
Эгамиз Мисрликларни хасталик келтириш билан жазолайди, кейин шифо беради. Улар Эгамизга ёлворадилар, Эгамиз уларга шифо беради.
23
Ўша куни Миср билан Оссурия ўртасида бир йўл бўлади. Оссуриялик Мисрга, Мисрлик Оссурияга бориб келаверади. Оссурияликлар билан Мисрликлар биргаликда сажда қиладилар.
24
Ўша куни Миср билан Оссурия қаторида Исроил учинчи халқ бўлади. Учалови ер юзига барака бўлади.
25
Ҳа, Сарвари Олам шундай деган: “Барака топинглар! Эй халқим Миср, қўлларимнинг ижоди Оссурия, Ўзимнинг мулким Исроил!”
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66