bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 65
Isaiah 65
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 64
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 66 →
1
Эгам айтар: “Мени сўрамаганларга кўриндим, Мени изламаганлар топди. Менга илтижо қилмаган бир халққа: ‘Мана Мен! Шу ердаман!’ деб айтдим.
2
Итоатсиз халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим. Ана, улар ўзлари хоҳлаган, Тўғри бўлмаган йўллардан юради.
3
Улар юзимга қараб туриб, Жаҳлимни чиқаради. Саждагоҳ боғларда ҳеч тўхтовсиз қурбонликлар келтиради, Ғишт қурбонгоҳларда тутатқилар тутатади.
4
Улар қабрлар орасида ўтириб, Яширин жойларда арвоҳларга маслаҳат солади. Улар чўчқа гўштини ейди, Қозонларида ҳаром гўшт қайнатади.
5
Улар бошқаларга шундай дейди: ‘Нарироқ тур, менга тегма, Яна муқаддаслигим юқиб қолмасин.’ Буларнинг ҳаммаси кун бўйи ёниб турган олов кабидир. Уларнинг тутуни бурнимни ачитади.
6
Мана, ҳаммаси кўз ўнгимда ёзиб қўйилган. Мен жим турмайман, уларни жазолайман. Қилмишларига яраша уларга тўлиқ қайтараман.
7
Уларни ўзларининг гуноҳлари учун, Ҳамда оталарининг гуноҳлари учун жазолайман, — демоқда Эгамиз. — Ахир, улар тоғларда тутатқилар тутатдилар, Тепаликларда Мени ҳақорат қилдилар. Шу боис қилмишларига яраша Уларга жазосини бераман.”
8
Эгамиз шундай айтмоқда: “Агар бир бош узумда ҳали шарбати бор бўлса, Одамлар: ‘Уни ташлаб юборманг, Ҳали фойдаси тегади’, деб айтади. Мен ҳам Ўз қулларим ҳақи шундай қиламан, Ўз халқимнинг ҳаммасини йўқ қилмайман.
9
Тоғларимни мулк қилиб олсин, деб Исроил ва Яҳудо халқига авлод бераман. Танлаган халқим тоғларимга эгалик қилади, Менинг қулларим у ерда яшайди.
10
Шарон текислиги қўйлар сурувлари учун яйлов бўлади, Охор сойлиги мол–қўйлар учун ўтлоқ бўлади. Ҳа, бу ерлар Менга интилганларники бўлади.
11
Аммо баъзиларингиз Мени тарк этдингиз, Муқаддас тоғимни унутдингиз! ‘Омад’ бути учун дастурхон ёздингиз, ‘Қисмат’ бути учун қадаҳларга шароб қуйдингиз!
12
Шундайларни Мен қиличнинг дамига рўпара қиламан. Ҳаммангиз тиз чўкасиз, бўғизланасиз. Ахир, Мен чақирганимда жавоб бермадингиз, Гапирганимда қулоқ солмадингиз. Менинг олдимда қабиҳликлар қилдингиз, Мен хоҳламаган нарсаларни танладингиз.”
13
Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Менинг қулларим ейди, сизлар эса оч қоласиз, Қулларим ичади, сизлар ташналикдан азоб чекасиз, Қулларим шод–хуррам бўлади, Сизлар эса шармандаю шармисор бўласиз.
14
Мана, қалблари шодликка тўлиб, Менинг қулларим қўшиқлар куйлайди. Сизлар эса юрагингиздаги қайғудан дод–вой қиласиз, Эзилган руҳингиз туфайли увиллаб йиғлайсиз.
15
Танлаган халқим орасида номингиз лаънат сўзи бўлади, Мен, Эгангиз Раббий, сизларни ўлдираман, Ўзимнинг қулларимга эса бошқа ном бераман.
16
Ким ўзига бу юртда барака тиласа, Менинг, яъни содиқ Худонинг номи билан дуо қилади. Юртда ким онт ичадиган бўлса, Менинг номим билан онт ичади. Олдинги қайғулар унутилади, Қайғу кўз олдимдан йўқотилади.
17
Мана, қаранг! Янги осмон, янги ер яратяпман. Илгари бўлганлар энди эсланмайди, Улар ҳеч қачон ёдга олинмайди.
18
Яратаётган ишларим туфайли То абад шодланинг, хурсанд бўлинг. Мен Қуддусни шодлик қилиб, Халқини қувонч қилиб яратяпман.
19
Мен Қуддус туфайли севинаман, Халқим Менга қувонч келтиради. Энди Қуддусда ҳеч қачон Йиғи, фарёд товуши эшитилмайди.
20
У ерда энди гўдаклар ўлмайди, Бирор қария ёшини яшамай ўтмайди. Биронтаси юз ёшга кириб оламдан ўтса, У ҳақда: ‘Эвоҳ, ёш кетди’, деб айтадилар. Юзга етмай ўлганни лаънати экан, деб биладилар.
21
Халқим уйлар қуриб, ўзлари ўша ерда яшайди, Токзорлар ўтқазиб, ҳосилини ўзлари ейди.
22
Энди улар қурган уйларда бошқалар яшамайди, Эккан дарахтларининг ҳосили бошқаларга насиб бўлмайди. Халқимнинг умри чинор умридай узоқ бўлади, Танлаган халқим ўз қўлларининг маҳсулидан узоқ вақт баҳраманд бўлади.
23
Уларнинг меҳнати беҳуда кетмайди, Насллари бахтсизликка мубтало бўлмайди. Улар Мен, Эгасидан барака топган халқдир, Уларнинг авлодига ҳам Мен барака бераман.
24
Менга ёлвормасларидан ҳам олдин Халқимга жавоб бераман. Гапираётган пайтининг ўзидаёқ Уларга қулоқ тутаман.
25
Бўри билан қўзичоқ бирга ўтлаб юради, Шер ҳам ҳўкиз каби сомон ейди, Илон эса тупроқ ялайди. Муқаддас тоғимнинг бирон ерида Ҳеч бир ёвузлигу ёмонлик қилинмайди.” Эгамизнинг каломи шудир.
← Chapter 64
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 66 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66