bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 66
Isaiah 66
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 65
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
1
Эгамиз шундай айтмоқда: “Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! Қайси жой Менга маскан бўла олади?!
2
Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман, Ҳа, буларнинг ҳаммаси шундай пайдо бўлган, — демоқда Эгамиз. — Камтар, мўмин бўлган одамга, Каломим олдида титрайдиганга Мен эътибор билан қарайман.
3
Аммо, буқани қурбонлик қиладиган одам, Одам ўлдирган қотил кабидир. Қўзини қурбонлик қиладиган одам Итнинг бўйнини синдирган одам кабидир. Дон назри қиладиган одам Чўчқа қонини назр қиладиган одам кабидир. Тутатқи тутатган одам Бутга топинадиган одам кабидир. Ўшалар ўз йўлларини танладилар, Қилган жирканч ишларидан жонлари лаззат олар.
4
Мен ҳам уларни қаттиқ жазолашни танлайман. Улар нимадан қўрқса, ўшани бошларига соламан. Ахир, чақирганимда, ҳеч ким жавоб бермади, Гапирганимда, ҳеч ким қулоқ солмади. Улар Менинг олдимда қабиҳлик қилдилар, Мени мамнун қилмайдиганларни танладилар.”
5
Эй Эгамизнинг каломини эшитиб, титрайдиганлар, Унинг сўзларига қулоқ тутинглар: “Қардошларингиз сиздан нафратланади, Менинг номимни деб улар сизни ҳайдаган. Сизларни мазах қилиб, шундай деган эди: ‘Қани, Эгангиз улуғворлигини кўрсатиб, Сизларни қутқарсин. Хурсанд бўлганингизни кўрайлик–чи!’ Энди ўшалар шарманда бўлади.”
6
Шаҳардан кучли шовқин–сурон келмоқда! Маъбаддан бир овоз эшитилмоқда! Бу Эгамизнинг овозидир! У Ўзининг душманларига Қилмишларига яраша қайтаради.
7
Мана, Қуддус тўлғоқ тутмасдан олдин туғди, Тўлғоқ тутмай туриб, бир ўғил туғди.
8
Ким бундай воқеани эшитган?! Ким бундай ҳодисани кўрган?! Хўш, юрт бир кунда пайдо бўладими?! Бир онда бутун бир халқ дунёга келадими?! Қаранг, тўлғоғи тутар–тутмас Қиз Қуддус ўғиллар туғди.
9
“Туғадиган пайтгача олиб келаману Туғишга куч бермайманми?! — демоқда Эгамиз. — Туғишга куч бераману Бачадонни ёпиб қўяманми?!” — деб айтмоқда Худойингиз.
10
Эй Қуддусни севадиганлар, Қуддус билан бирга севининг, Ҳаммангиз у билан бирга шодланинг. Эй Қуддус учун аза тутганлар, У билан бирга хурсанд бўлинг!
11
Сиз унинг кўкрагидан эмгандай бўлиб, Тўйиб, тасалли топасиз. Қониб–қониб ичиб, Унинг мўл–кўл баракасидан завқ оласиз.
12
Ҳа, Эгамиз шундай айтмоқда: “Қараб туринг, Қуддусга тинчликни дарё каби, Элатларнинг бойлигини тошқин ирмоқ каби оқизаман. У сизларни эмизикли боладай қўлларида кўтариб юради, Сизларни тиззаларига ўтирғизиб, парвариш қилади.
13
Боласини овутган бир она каби Мен ҳам сизларни овутаман. Сизлар Қуддусда тасалли топасиз.”
14
Буларни кўриб, қалбингиз шодликка тўлади, Танангиз янги майса каби ҳаёт билан тўлиқ бўлади. Эгамиз Ўз қулларига қудратини, Душманларига эса ғазабини кўрсатади.
15
Мана, қаранг! Эгамиз олов билан келмоқда, Унинг жанг аравалари қуюндай келмоқда. У аёвсиз қасос олади, Ғазаби олов каби ёнади.
16
Ҳа, Эгамиз олову қилич билан Жамики жонзотларга қарши курашади. Унинг қўлидан кўплари ҳалок бўлади.
17
Эгамиз шундай айтмоқда: “Ўзларини поклаб, бутларга бағишлаганлар, саждагоҳ боғларга бориб, йўлбошчиларига эргашганлар йўқ бўлади. Чўчқа ва бошқа ҳаром, макруҳ ҳайвонларнинг гўштини ейдиганлар, уларнинг ҳаммаси биргаликда ҳалок бўлади.
18
Уларнинг ишларидан, ўйларидан нафратланаман. Ҳамма халқларни, элатларни йиғиш вақти келди. Улар келиб, Менинг улуғворлигимни кўрадилар.
19
Мен уларнинг орасида нишона кўрсатаман. Омон қолганларини қуйидаги халқлар орасига юбораман: Таршиш, Ливия халқларига, камончилари билан машҳур бўлган Лидия халқига, Тувал ва Грек халқларига, денгиз ортидаги Мен ҳақимда эшитмаган, Менинг улуғворлигимни кўрмаган халқларга. Улар Менинг буюклигимни ўзга халқларга билдирадилар.”
20
Эгамиз шундай дейди: “Ўшанда улар барча халқлар орасидан қолган ҳамма биродарларингизни олиб келишади. Исроил халқи тоза идишда Мен, Эгангизга назр олиб келади. Биродарларингизни ҳам худди шундай қилиб, олиб келишади. Уларни отларда, жанг араваларида, от араваларда, хачирларда, туяларда муқаддас тоғим — Қуддусга назр сифатида олиб келишади.”
21
Эгамиз шундай дейди: “Уларнинг орасидан баъзиларини руҳоний, баъзиларини эса леви қилиб тайинлайман.”
22
Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен яратадиган янги ер ва янги осмон кўз олдимда қанча турадиган бўлса, авлодларингиз ҳам, номингиз ҳам шунча туради.
23
Ҳар янги ой байрамида, ҳар Шаббат кунида жамики инсонлар ҳузуримга келиб, Менга сажда қиладилар, — демоқда Эгамиз.
24
— Улар ташқарига чиққанларида Менга қарши чиққанларнинг жасадларини кўрадилар. Ўша жасадларни ейдиган қуртлар ўлмайди, уларни ёндирадиган олов ҳеч қачон ўчмайди. Ҳаммаси барча инсон зотига жирканч бўлади.”
← Chapter 65
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66