bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 58
Isaiah 58
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 57
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 59 →
1
Эгам айтар: “Ўзингни тутмай, қаттиқ ҳайқиргин, Карнайга ўхшаб, овозингни баланд кўтар. Халқимга итоатсизлигини айтгин, Ёқуб хонадонига гуноҳкорлигини кўрсат.
2
Худди тўғри йўлдан юрган халққа ўхшаб, Улар ҳар кун Менга интилгандай бўлади. Худосининг амрларини унутмаган халқдай, Йўлларимни билмоқ истайди. Мендан одил ҳукм сўрайди, Мен, Худога яқинлашишни истаганга ўхшайди.
3
Эй халқим, сизлар Менга: ‘Рўза тутяпмиз–ку, Сен кўрмаяпсан, Сенга итоат қиляпмиз–ку, нега билмайсан?!’ деб айтасизлар. Ахир, рўза тутган кунингизда хоҳлаганингизни қиляпсиз, Ишчиларингиздан оғир меҳнат талаб этяпсиз.
4
Мана, рўза тутсангиз ҳам Жанжал, ғавғо қилаверасиз. Зўравонлик билан қўл кўтараверасиз. Бундай рўзаларингиз билан Овозингизни самоларга етказа олмайсиз!
5
Рўза тутганингизда ўзингизни қийнайсиз, Эгилган қамишдай бошингизни эгиб юрасиз, Қанор ёйиб, кул сочиб устига ётасиз. Шуни рўза деб атайсизми?! Мана шулар Мен, Эгангизни мамнун қилади, деб ўйлайсизми?!
6
Мен истаган рўза қуйидагидайдир: Адолатсизлик кишанларини парчаланг, Бўйинтуруқ арқонларини узиб ташланг, Мазлумларни озодликка чиқаринг, Ҳар қандай бўйинтуруқни синдиринг!
7
Овқатингизни очлар билан баҳам кўринг, Уйсизларга уйингиздан жой беринг. Яланғочни кўрганингизда кийим беринг, Яқинларингиздан ёрдамингизни аяманг.”
8
Шунда нурингиз тонг каби порлайди, Ўзингиз тезда шифо топасиз. Эгамиз доим олдингизда юриб, сизларни асрайди, Ортингиздан Унинг улуғворлиги сизни қўриқлайди.
9
Шунда ёрдам сўраганингизда, Эгамиз жавоб беради, Фарёд қилганингизда, “Шу ердаман”, деб айтади. Орангиздан бўйинтуруқни йўқ қилганингизда, Ёвуз гаплару қўл кўтаришларни бас қилганингизда,
10
Очлар учун жон куйдирганингизда, Мазлумларнинг жонига оро кирганингизда, Нурингиз зулматда ҳам порлайди, Энг қоронғи даврингиз ёп–ёруғ кундуздай бўлади.
11
Эгамиз доимо сизга йўл кўрсатади, Қақраган ерларда ҳам жонингизга озиқ беради, Шунда сиз суғорилган боғдай, Сувлари қуримас булоқдай бўласиз.
12
Қадимги вайроналарингиз қайта тикланади, Кўҳна пойдеворларни қайта кўтарасиз. Шунда сизларни: “Бузуқ деворни Тикловчи, Кўчаларни қайта Қурувчи”, деб чақиришади.
13
Шаббат кунини оёқ ости қилманг, Шу муқаддас кунда хоҳишингизни қилишдан ўзингизни тийинг. Шаббат кунини завқли, деб билинг. Эгамизнинг муқаддас кунини шарафли, деб билинг. Бу кунда ўзингиз истаган йўлдан юрманг, Хоҳлаганларингизни қилаверманг, Истаган гапларингизни гапираверманг.
14
Шаббат кунига риоя қилсангиз, Эгамиз туфайли шодлик топасиз, У сизларни юртнинг баланд чўққиларига олиб чиқади, Отангиз Ёқубнинг мулкига тўйдиради. Эгамизнинг каломи шудир!
← Chapter 57
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 59 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66