bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 44
Isaiah 44
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 43
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 45 →
1
Эгам айтар: “Энди эшит, эй қулим Исроил! Эй Ёқуб насли! Мен сени танлаганман.
2
Мен, Эганг, сени яратганман, она қорнида сенга шакл берганман. Сенинг мададкоринг, Мен, шундай айтмоқдаман: ‘Қўрқма, эй азиз Исроил! Эй Ёқуб насли, Мен сени танлаганман.
3
Чанқоқ ерга Мен сув бераман, Қақраган тупроқда ирмоқлар оқизаман. Наслингга Руҳимни бераман, Зурриётинг устига Ўз баракамни ёғдираман.
4
Улар оқар сув бўйидаги тол дарахти каби, Майсалар орасидан ўсиб чиқади.
5
Бири: «Мен Эгамникиман», деб айтади, Бошқаси Исроил халқига қўшилай, деб келади. Яна бири қўлига: «Эгамники», деб ёзади–да, Исроил халқининг бириман, деб айтади.’”
6
Исроилнинг Шоҳи, унинг Қутқарувчиси, Сарвари Олам — Эгамиз шундай айтмоқда: “Биринчию охирги Мен Ўзимман, Мендан бошқа ҳеч бир худо йўқ!
7
Ким Менга ўхшайди? Қани, гапирсин–чи! Қадимий халқни яратганимдан бери Нима бўлганларини бошдан айтиб берсин! Келажакда нима бўлишини билдирсин.
8
Ваҳимага тушманг, қўрқманг! Сизга қадимдан эълон қилиб, билдирмадимми?! Сизлар Менинг гувоҳларимсиз! Мендан бошқа худо борми?! Йўқ, бошқа қоя йўқ. Мен бошқа ҳеч бирини билмайман!
9
Бут ясайдиганларнинг ҳаммаси ҳеч нарсадайдир. Хуш кўрган бутлари ҳеч фойда келтирмайди. Ўша бутларнинг гувоҳлари кўр, жоҳилдир. Шунинг учун улар шарманда бўлиб қолади!
10
Ахир, ким фойдасиз худоларнинг тасвирларини ясайди!
11
Ҳали ўша бутпараст дўстларнинг ҳаммаси шарманда бўлади. Бут тайёрловчиларга қаранг. Улар ҳам оддий одамлар–ку! Қани, ҳаммаси тўплансин! Улар қўрқувга тушиб, биргаликда шармандаю шармисор бўлади.
12
Бут ясайдиган темирчи асбобини олади. Буюмни кўмир чўғи устида қиздиради. Болғаси билан уни ясайди. Қўлининг кучи билан ишлайди. Қорни очиб, ҳолдан тояди. Ташналикдан силласи қурийди.
13
Дурадгор ип билан ёғочни ўлчайди. Хоҳлаган шаклини чизиб олиб, ранда билан ишлов беради. Уни инсон шаклида ясайди. Унга инсон чиройини беради–да, саждагоҳга ўрнатади.
14
Ўрмонда сарв, эман дарахтларини танлайди. У ўзи учун садр дарахтларидан кесиб олади. Ёки қарағай дарахтини ўтқазади. Ёмғир эса ўша дарахтни ўстиради.
15
Кейин булар одамга ўтин бўлади. Одам ёғочнинг баъзиларини олиб исинади. Баъзиларини эса ёқиб, нон ёпади. Яна ўзига худо ҳам ясаб, унга сажда қилади. Бут ясаб, унга мук тушиб, таъзим қилади!
16
У ўтинларнинг ярмини ёқади. Оловда гўшт пишириб, қорнини тўйдиради. Исиниб бўлгач: ‘Оҳ, оҳ, исиниб олдим, оловнинг тафтидан жоним ором оляпти’, — дейди.
17
Ёғочнинг қолганидан эса худосини, ўзининг бутини ясайди. ‘Мени ўзинг қутқар, ахир, сен менинг худойимсан!’ деб бутга ибодат қилади, мук тушиб сажда этади.
18
Улар ҳеч нарсани билмайдилар, тушунмайдилар. Кўзларию юракларида тўсиқ бор, улар кўрмайди, тушунмайди.
19
Бирортаси ҳам ўйлаб кўрмайди. ‘Ўтиннинг бир қисмини ёқдим. Оловида нон ёпдим, гўшт пишириб едим. Энди қолганидан жирканч нарса ясайманми?! Ёғоч ғўласига таъзим қиламанми?!’ — деб айтишга ақл–идрок йўқ.
20
Эҳ, кул ейдиганлар! Алданган қалби уни адаштиради. У ўз жонини қутқара олмайди. ‘Қўлимдаги шу нарса сохта–ку!’ — деб ўзига айтмайди.
21
Эй Ёқуб насли! Эй Исроил халқи! Буларни ёдда тут! Сизлар Менинг қулимсиз. Мен сизларни яратдим, Ҳа, сизлар Менинг қулимсиз! Эй Исроил, Мен сизларни унутмайман!
22
Гуноҳларингизни булутдай ҳайдадим, Айбларингизни тумандай тарқатдим, Сизларни қутқарганман, Менга қайтинг.”
23
Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда.
24
Қутқарувчингиз, онангиз қорнида сизга шакл берган Эгамиз шундай айтмоқда: “Ҳаммасини яратган Мен Эгангизман, Ёлғиз Ўзим самоларни ёйганман! Бир Ўзим заминни яратганман!
25
Фолбинларнинг аломатларини беҳудага чиқараман, Башоратгўйларни лақиллатаман, Донишмандларга зарба бериб, Билган нарсаларини нодонликка чиқараман.
26
Ўз қулимнинг башоратини ижро этаман, Элчиларимнинг айтганларини қиламан. Мен Қуддус ҳақида: ‘Бу ерда яна инсон яшайди’, деб айтмоқдаман. Яҳудо шаҳарлари ҳақида: ‘Улар қайтадан қурилади, Вайроналарини тиклайман’, деб айтмоқдаман.
27
Чуқур сувларга шундай дейман: ‘Қуриб бит! Дарёларингни қуритаман.’
28
Шоҳ Куруш ҳақида шундай дейман: ‘У Менинг чўпоним. Менинг барча хоҳишимни у бажаради.’ Куруш шундай дейди: ‘Қуддус қайта қурилсин, Маъбад яна тиклансин.’”
← Chapter 43
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 45 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66