bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 43
Isaiah 43
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 42
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 44 →
1
Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма!
2
Сувлардан ўтганингда Мен сен билан бирга бўламан. Дарёлардан ўтганингда Сувлар сени кўммайди. Оловдан ўтганингда ёнмайсан, Олов сени куйдирмайди.
3
Ҳа, Мен сенинг Эганг Худоман, Исроил халқининг муқаддас Худоси — Қутқарувчингман. Сен учун тўлов қилиб Мисрни бердим, Ҳабашистон, Саво юртларини сенинг ўрнингга бердим.
4
Кўз олдимда азизсан, қадрлисан, Мен сени севаман. Шу боис сенинг эвазингга одамни, Жонинг эвазига халқларни бераман.
5
Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Наслингни шарқдан олиб келаман, Сизларни ғарбдан йиғиб келаман.
6
Шимолга: ‘Уларни бер’, дейман. Жанубга: ‘Уларни ушлаб қолма’, деб айтаман. Ўғилларим узоқлардан, Қизларим ернинг четларидан келсин.
7
Менга тегишли бўлганларни Ўз шуҳратим ҳақи яратдим, Ўзим ижод қилиб, уларни бино қилдим.”
8
Ўша халқни озод қилгин. Кўзи бор, аммо кўр бўлган, Қулоғи бор, аммо кар бўлган Ўша халқни озод қилгин.
9
Жамики элатлар бирга йиғилди. Қани, халқлар келиб қўшилсин. Уларнинг орасидан ким буни айтиб беради?! Ўтиб кетган нарсаларни ким бизга билдиради?! Гувоҳларини чақириб, ҳақлигини исботласин, Бошқалар эшитиб: “Бу тўғри”, деб айтсин.
10
Эгамиз шундай айтмоқда: “Сизлар менинг шоҳидимсизлар, Сизлар менинг қулимсизлар. Мени билсин, Менга ишонсин, деб Танҳо Худо Мен эканлигимни билсин, деб Сизларни танладим. Мендан олдин бирон худо бўлмаган, Мендан кейин ҳам бўлмайди.
11
Мен Эгангизман! Ёлғиз Мен Эгангизман, Мендан бошқа қутқарувчи йўқ.
12
Мен Ўзим айтдим, қутқардим, билдирдим, Орангизда бошқа бирон худо йўқ.” Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Худоман, сизлар Менинг шоҳидимсиз.
13
Ҳа, азалдан буён Мен Ўшаман, Ҳеч ким Менинг қўлимдан қутқара олмайди. Мен қилганимни ким бекор қила олади?!”
14
Исроил халқининг муқаддас Худоси, Қутқарувчингиз — Эгамиз шундай демоқда: “Сизларни деб Бобил устига лашкар юбораман, Ўзлари фахрланган кемаларда Бобилликлар қочишга мажбур бўладилар.
15
Мен муқаддас Худойингиз — Эгангизман, Исроил халқининг Яратувчиси — Шоҳингиз Менман.”
16
Эгамиз шундай демоқда: “Мен денгизни бўлиб, йўл қилдим, Баҳайбат сувлар ичра сўқмоқ очдим.
17
Жанг араваларию отларни, Лашкару жангчиларни олиб чиқдим. Ана улар ётибдилар, турмайдилар. Пиликдай милтираб, ўчиб қолганлар.
18
Ўтмишдагиларни ёдга олманг, Қадимгиларни ўйлайверманг.
19
Мана, Мен янги бир иш қиляпман. Шу пайтнинг ўзидаёқ содир бўляпти! Кўрмаяпсизми?! Мен саҳрода йўллар очаман, Ҳа, чўлда дарёлар яратаман.
20
Ҳатто ёввойи ҳайвонлар Мени улуғлайди, Чиябўри, туяқушлар ҳам Мени шарафлайди. Зотан, танлаган халқимга сув берай, дея Саҳрога сувлар юбордим, Чўлда дарёлар яратдим.
21
Бу халқни Ўзим учун яратганман. Улар Менга ҳамду сано айтсинлар.
22
Сен эса, эй Ёқуб насли, Менга сажда қилмадинг! Эй Исроил халқи! Сен Мендан безор бўлдинг.
23
Куйдириладиган қурбонлик қилиб, Қўйларингни Менга олиб келмадинг. Қилган қурбонликларинг билан Мени улуғламадинг. Дон назрларини оғир юк қилмадим–ку! Тутатқилар сўраб, сени чарчатмадим–ку!
24
Менга хушбўй ҳидли қамиш сотиб олмадинг. Қурбонликлар ёғи билан Мени тўйдирмадинг. Эвоҳ, гуноҳларинг билан Менга юк бўлдинг, Айбларинг билан Мени чарчатдинг.
25
Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим Айбларингни кечирадиган Менман. Гуноҳларингни ёдга олмайман.
26
Қани, бирга даъволашайлик. Гапир! Айбсизлигингни исботла–чи! Ёдимга сол–чи!
27
Ахир, энг катта бобонг гуноҳ қилганди. Пайғамбару руҳонийларинг Менга қарши чиққанди.
28
Шу боис муқаддас масканнинг Бошлиқларини ҳаром қиламан. Ҳа, Ёқуб наслини ҳалокатга, Исроил наслини ҳақоратга ҳукм этаман.”
← Chapter 42
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 44 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66