bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 28
Isaiah 28
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 29 →
1
Эй улуғворлик тожи бўлган шаҳар! Ҳолингга вой! Эфрайим, маст–аластларининг улуғворлиги эдинг сен! Эҳ, ажойиб, гўзал шаҳар эдинг! Шуҳратинг гулдай сўлмоқда! Серҳосил водийдаги унумдор шаҳар эдинг. Тубанлашдинг шаробдан!
2
Мана, Раббийнинг кучли бир баҳодири бор. У селга, вайрон келтирадиган қуюнга ўхшайди. Ювиб кетадиган, тошқин жалаларга ўхшайди. Ўз қўллари билан у Эфрайимни яксон қилади.
3
Эҳ, Эфрайим маст–аластларининг улуғворлик тожи! Ана энди оёқ остида топталади!
4
Серҳосил водийдаги унумдор шаҳар эди! Энди уларнинг шуҳрати гуллар каби сўнади. Улар илк пишган анжирларга ўхшайди, Пишган заҳоти юлиниб, ютиб юборилади.
5
Ўша куни Сарвари Олам Ўзининг халқидан қолганлари учун Шуҳрат тожию ажойиб гулчамбар бўлади.
6
Ҳукм курсисида ўтирганларга У адолат руҳини беради. Дарвозадан душманга зарба берадиганга У жасорат манбаи бўлади.
7
Руҳоний, пайғамбарлар шароб туфайли, Ўткир ичимликлардан гандираклаб юради. Ҳа, шароб, бўзалардан уларнинг боши айланади, Май дастидан улар йўлларидан адашади, Ўткир ичимликдан гандираклаб юради. Улар ваҳий кўрганларида хато қилади, Қиладиган ҳукмларида адашади.
8
Уларнинг дастурхони қусуққа тўла, Бирорта ҳам тоза жой йўқ.
9
Хўш, Худо кимларга ўргатяпти? Кимга хабарини тушунтиряпти? Мана шу халққа! Энди кўкракдан ажратилган, Сутдан айрилган гўдакларга!
10
Ҳа, улар тушунарсиз гаплар, Мазмунсиз сўзлар эшитадилар. Озгина у ерда, озгина бу ерда.
11
Худо бу халққа бегона тилларда, Тушунарсиз тилда гапиради.
12
Уларга шундай деган: “Мана, ором! Чарчаганларга дам беринг. Мана шу роҳат, ахир.” Аммо улар эшитишдан бош тортди.
13
Эгам сўзи улар учун тушунарсиз гаплар, Мазмунсиз сўзлардай бўлади. Озгина у ерда, озгина бу ерда. Шундай қилиб, юрай деганингизда Орқага йиқилиб, яраланасиз, Тузоққа тушиб, олиб кетиласиз.
14
Шу боис Эгамдан келган бу хабарни эшитинг, Эй Қуддусдаги масхарабоз ҳукмдорлар!
15
Сизлар шундай дедингиз: “Биз Ўлим билан аҳд қилганмиз, Ўликлар диёри ила битим тузганмиз. Даҳшатли офат келиб бошимизга тушмайди. Ахир, ёлғонни паноҳ қилиб олганмиз, Сохталикни чодир қилиб олганмиз.”
16
Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда Синалган бир тошни, пойдевор тошини. Бу қадрли тамал тоши, ишончли пойдевордир. Ҳа, унга таянганлар ҳеч қачон умидсиз бўлмайди.
17
Мен адолат билан ҳукм қиламан, Тўғрилик ўлчовим бўлади. Сохта паноҳингизни дўл ювиб кетади, Чодирингизни селлар ювиб кетади.
18
Ўлим билан тузган аҳдингиз бекор бўлади, Ўликлар диёри ила қилган битимингиз барбод бўлади. Даҳшатли офат юртдан ўтаётганда, Сизлар ер билан яксон бўласиз.
19
Ҳа, ҳар тонгда, туну кун Ўша тўфон сизни ювиб кетади.” Эшитганингизни англаб етганингизда, Бу хабар ғоят катта хавфдан дарак беради:
20
Ётгани тўшагингиз калталик қилади, Ёпингани кўрпангиз энсизлик қилади.
21
Перазим тоғидагидай Ўз ишимни қилай, деб Эгам қўзғалади. Гивон водийсидагидай У ғазабга минади. Ҳа, У Ўзининг ажойиб ишини қилади. Унинг ишлари ҳайратда қолдиради.
22
Масхаралашни бас қилинг энди, Бўлмаса занжирларингиз яна оғирлашади. Сарвари Олам — Раббий менга: “Бутун юртни вайрон қиламан”, деб айтди.
23
Тингланг, овозимга қулоқ солинг, Диққат қилинг, гапларимни эшитинг!
24
Деҳқонлар экиш учун ерга ишлов бераверадими?! Тупроқ ковлайверади–ю, ҳеч қачон экмайдими?!
25
Йўқ, улар ерни текислайди, Кейин укроп, зира уруғини сепади. Белгиланган жойларига Ҳар турли буғдой, арпа уруғини экади.
26
Ҳа, деҳқонлар нима қилишини билади, Худо уларга ақл–идрок берган!
27
Ахир, укропни болға билан янчмайди, Зирани арава ғилдираги билан эзмайди. Мана, укропни калтак билан янчиб олади, Зирани таёқ билан эзиб олади.
28
Буғдойдан ун қилинади, Аммо у то абад янчилмайди. Арава ғилдираги буғдой устидан Чанг бўлгунча юрғизилмайди.
29
Бу донолик келар Сарвари Оламдан, Унинг маслаҳатлари ажойиб, донолиги буюкдир.
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 29 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66