bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 40
Isaiah 40
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 39
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 41 →
1
“Юпатинг, халқимни юпатинг, — демоқда Худойингиз. —
2
Қуддуснинг руҳини кўтариб, унга айтинг: ‘Азоб косанг тўлиб бўлди, Айбларинг учун жазо олиб бўлдинг. Ҳамма гуноҳларинг эвазига Мен, Эгангдан икки карра олдинг.’”
3
Бир овоз шундай ҳайқирмоқда: “Саҳрода Эгамизга йўл ҳозирланг, Чўлда Худойимизга тўғри йўл очинг.
4
Ҳар бир жарлик юксалади, Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди. Ўнқир–чўнқир жойлар текис бўлади, Ўйдим–чуқур ер текислик бўлади.
5
Ўшанда Эгамизнинг улуғворлиги зоҳир бўлади, Бутун жонзот биргаликда буни кўради. Ҳа, Эгамиз Ўз оғзи билан шуни айтди.”
6
Бир овоз: “Эълон қил!” деб айтди, Иккинчиси: “Нимани эълон қиламан?” деб сўради. Биринчи овоз шундай деди: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг барча содиқлиги дала гули кабидир.
7
Уларнинг устидан Эгамизнинг нафаси эсганда Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади. Мана, бу халқ майсанинг ўзи.
8
Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади, Худойимизнинг каломи эса абадий туради.”
9
Эй хушхабар келтирган Қуддус, Баланд тоққа чиқ! Эй хушхабар келтирган Сион, Баланд овозда эълон қил! Қўрқмагин, жар солгин! Яҳудо шаҳарларига: “Мана сизнинг Худойингиз”, деб айтгин.
10
Мана, Эгамиз Раббий қудрат ила келади, Қудрати ила ҳукмронлик қилади. Унинг Ўзи тақдирлайди, Мукофотини Ўзи билан олиб келмоқда.
11
Чўпон каби У Ўз сурувини боқади, Қўзиларни қўлларида кўтаради. Уларни кўтариб, бағрига босади, Қўзилари билан бирга она қўйни Эҳтиётлаб ҳайдаб боради.
12
Ким ҳовучи ила сувларни ўлчаган?! Ким қаричлаб осмонни ўлчаган?! Замин тупроғини ўлчаган борми?! Ким тоғларни тарозида тортиб кўрган?! Тепаликларни тарози палласида тортган?!
13
Ким Эгамизнинг Руҳига йўл кўрсатади?! Ким Унга маслаҳат беради?!
14
У кимга маслаҳат солган?! Ким Унга насиҳат берган?! Ким Унга адолат йўлини ўргатган?! Унга билим берган борми?! Идрок йўлларини Унга кўрсатган борми?!
15
Ахир, элатлар челакдаги бир томчи сувдайдир, Улар тарози палласидаги чанг кабидир. Мана, оролларни ҳам Эгамиз чангдай кўтаради.
16
Лубнон юртидаги ҳайвонлар қурбонликка озлик қилади, Ўрмонларининг дарахтлари эса етарли ўтин бўлмайди.
17
Жамики элатлар Эгамиз олдида ҳеч нима эмас, Эгамиз назарида улар арзимас, бўшлиқдир.
18
Хўш, Худони кимга ўхшатасиз?! Унга қандай қиёфани берасиз?!
19
Ҳунарманд ясаган бутними?! Ахир, уста уни олтин билан қоплаган. Унга кумуш занжирлар ясаб берган.
20
Ундай қилишга қурби етмаган эса Чиримайдиган ёғоч топади. Моҳир уста танлаб, Йиқилиб тушмайдиган бут ясатади.
21
Билмайсизми?! Эшитмаганмисиз?! Бошидан сизга айтилмаганми?! Дунё пойдеворига қараб ҳам тушуниб етмайсизми?!
22
Худо осмон гумбази устида ўтиради, Замин аҳли чигиртка кабидир. Худо осмонни парда каби ёйган, Одамзод макон қилсин, дея чодир каби қурган.
23
Шаҳзодаларни У пастга уради, Замин ҳукмдорларини йўққа чиқаради.
24
Эвоҳ, улар экилиши биланоқ қуриб қолади. Ерга ўтқазилиши биланоқ сўлиб қолади. Илдиз отиши биланоқ қуриб қолади. Ҳа, Эгамизнинг нафаси уларни қуритади. Бўрон уларни сомондай учириб кетади.
25
“Мени кимга қиёслайсиз? Ким Менга тенг кела олар?” — деб айтади муқаддас Худо.
26
Кўзларингизни осмонга тикинг, қаранг: Ахир, буларни ким яратган? Худо осмонга юлдузларни териб қўйган–ку! Унинг Ўзи ҳар бирига ном берган–ку! Ўзининг буюк кучи, улуғ қудрати билан Ҳар бирини ўз жойига чиқармай қўймайди.
27
Эй Ёқуб насли, нима учун сен: “Бошимга тушганни Эгамиз кўрмайди”, дейсан? Эй Исроил халқи, нима учун сен: “Машаққатларимни Худойим унутган”, деб айтасан?
28
Наҳотки билмайсан? Наҳотки эшитмагансан? Эгамизнинг Ўзи абадий Худо–ку! Бутун оламни У яратган–ку! У чарчамайди, ҳолдан тоймайди, Унинг донолигини билиб бўлмайди.
29
У толиққанга куч беради, Заифнинг кучига куч қўшади.
30
Ҳатто ёшлар чарчайди, ҳолдан тояди, Йигитлар қоқилиб, йиқилади.
31
Худодан умид қилганлар эса Янгидан куч олади, Бургут сингари қанот қоқади. Улар югуриб, чарчамайди, Юриб ҳам ҳеч толиқмайди.
← Chapter 39
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 41 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66