bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 3
Isaiah 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 4 →
1
Сарвари Олам — Раббий энди Қуддус ва Яҳудо халқига ҳар турли таъминот ҳамда мадад бермай қўяди. Уларни нон ва сувдан бебаҳра қиляпти.
2
Жангчилар ва аскарлардан, ҳакамлар ва пайғамбарлардан, фолбинлар ва оқсоқоллардан маҳрум қиляпти.
3
Элликбоши ва амалдорлардан, маслаҳатчилардан, моҳир усталар ва “доно” афсунгарлардан жудо қиляпти.
4
Эгам айтар: “Болалар ҳукмрон бўлар бу халқ устидан, Ақлсизлар ҳукмронлик қилар улар тепасидан.”
5
Халқ бир–бирига зулм қилади, Ҳар ким дўстига душман бўлади. Ҳақорат қилар ёш йигит оқсоқолни, Шарманда одам эса обрўли одамни.
6
Одамлар ўз яқинини ушлаб олиб, Ўша қариндошига шундай дейдилар: “Устингда кийиминг бор экан, Бизга бош бўла қол. Мана бу вайроналар уюми Сенинг қўл остингда бўлади.”
7
У эса ўша куни қасам ичиб айтар: “Ахир, мен шифо бера олмайман, Мени қилманг халққа бошлиқ, Уйимда бор на нон, на кийим.”
8
Ҳа, Қуддус ҳам, Яҳудо ҳам қулади. Халқининг тиллари, ишлари Худога қаршидир. Эгамнинг шуҳратини улар ерга булғади.
9
Юзлари гувоҳлик бериб турар, Улар Садўм каби гуноҳларини ошкор қилар. Ҳа, гуноҳларини улар яширмас. Эҳ, ўзлари бошларига келтирар кулфат! Уларнинг ҳолига вой!
10
Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг, Улар ўз ишларининг самарасидан лаззат топади.
11
Аммо фосиқларнинг ҳолига вой! Бошларида кулфат, Ахир, қилмишларига яраша қайтади ўзларига.
12
Ёш болалари эзади халқимни, Аёллар ҳукмронлик қилади улар устидан. Эй халқим, йўлбошчиларинг сени чалкаштиради, Сўқмоқларингдан сени адаштиради.
13
Эгамиз Ўз даъвосини исбот қилмоққа киришаётир, Ҳа, халқларни ҳукм қилмоққа У қўзғалаётир.
14
Ўз тахтига ўтириб Эгамиз Ўз халқининг оқсоқолларию Шаҳзодалари билан ҳукмга киришар: “Сизлар Менинг узумзоримни хароб қилгансиз. Камбағалдан олган ўлжа билан тўла уйингиз.
15
Нимаси бу?! Халқимни эзаверасиз! Камбағални исканжага олаверасиз!” Сарвари Олам — Раббийнинг сўзидир бу.
16
Эгам айтар: “Мағрурдир Қуддус аёллари, Бўйинларини ликиллатиб, кўзларини сузиб юрар, Майда қадам ташлаб юриб, Тўпиғидаги халқаларни жиринглатар.”
17
Шу боис Раббий яра қилар Қуддус аёлларининг бошларини, Шарманда қилар очиб уятли жойларини.
18
Ўша куни Раббий тортиб олар уларнинг Гўзаллиги — тўпиғидаги безакларини, Тиллақошларию зеб–зийнатларини,
19
Сирғалари, билагузук ва ҳарир рўмолларини, Тортиб олар бошидаги тожини, Билагузук, маржон, хушбўй мой, туморларини,
20
Муҳр узукларини, бурундаги сирғаларини,
21
Тортиб олар шоҳона либосини, Ҳарир парда, нимчалари, кармонларини,
22
Кўзгулари, зиғир либосларини, Тиллақошларию нафис либосларини.
23
Хушбўй ҳид ўрнига улардан сассиқ ҳид келади, Камарлар ўрнига арқон боғлаб юради, Турмакланган соч ўрнига кал бош бўлади, Башанг кийим ўрнига қанор кияди, Ҳа, гўзаллик ўрнига асирлик тамғаси бўлади.
24
Мана, йигитлари қиличдан йиқилиб қолади, Ботир эркаклари жангда қирилиб кетади.
25
Қуддус дарвозалари йиғлаб, аза тутади. Сион бўм–бўш бўлиб, ерда ўтирибди.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66