bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 48
Isaiah 48
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 47
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 49 →
1
Эшитинг буни! Эй Ёқуб хонадони! Эй Исроил номи билан аталадиганлар, Яҳудо уруғидан чиққанлар! Сизлар Эгамизнинг номи билан қасам ичасизлар, Исроил халқининг Худосини тилга оласизлар, Аммо ҳақиқат ва солиҳлик билан эмас.
2
Ҳа, сизлар ўзингизни муқаддас шаҳар номи ила атадингиз, Исроил халқининг Худосига таяндингиз, Ахир, Унинг номи Сарвари Оламдир.
3
Эгамиз сизларга шундай деди: “Бўлиб ўтганларни олдиндан Мен айтдим, Оғзимдан чиқиши билан буларни билдирдим, Бирданига ҳаракат қилдим ва улар содир бўлди.
4
Ахир, қайсарлигингни Мен биламан–ку! Бўйнинг темирдай, пешананг бронзадай қаттиқдир!
5
‘Буларни менинг санамим қилди, Қуйма, ўйма бутларим амр қилди’, деб Айтмагин, дея Мен олдиндан айтдим, Бажо бўлмасдан олдин, бўлиб ўтганларни билдирдим.
6
Буларнинг ҳаммасини эшитдинг, Наҳотки энди эътироф этмасанг?! Ҳозирдан бошлаб янгиларини, Ўзинг билмаган яширин нарсаларни Сенга эшиттирдим.
7
Булар ҳозир яратилди, қадимда эмас, Бу тўғрида сен илгари эшитмагансан. Йўқ! Сен: ‘Мен буларни биламан–ку!’ — деб айта олмайсан.
8
Ҳа, эшитмагансан, билмайсан ҳам, Ҳатто азалдан ҳам қулоқларинг очилмаганди. Мен биламан–ку хиёнаткор эканлигингни, Туғилганингданоқ сен исёнкор деб аталгансан.
9
Ўзимнинг исмим ҳақи ғазабимни босяпман, Шарафим ҳақи Ўзимни тутяпман, Бўлмаса, сени йўқ қилган бўлардим.
10
Мана, Мен сени покладим, Аммо кумушдай қилиб эмас. Сени кулфат ўчоғида синадим.
11
Ўз ҳақим, ҳа, Ўз ҳақим учун шундай қиламан! Ахир, нимага Мен бадном бўлишим керак?! Шуҳратимни бировга бериб қўймайман.
12
Менга қулоқ тут, эй Ёқуб хонадони! Ўзим чақирган Исроил халқи, эшит! Мен Ўшаман! Боши ҳам, охири ҳам Мен Ўзимман.
13
Ҳа, Менинг қўлим заминнинг пойдеворини қўйган, Самоларни ёйган Менинг қўлимдир. Мен уларни чақирганимда Улар биргаликда туради.
14
Ҳаммангиз тўпланиб, эшитинг! Бутларнинг қайсиси буларни билдирди?! Курушни Мен, Эгангиз, яхши кўраман. У Бобилда Менинг ниятимни бажо келтиради. Менинг қўлим Бобилликларга қарши бўлади.
15
Мен айтдим! Ҳа, Мен Ўзим айтдим! Уни Мен чақирганман! Уни Мен олиб келдим, У ғалабага эришади.
16
Менга яқинлашинг! Бунга қулоқ солинг! Азалдан ҳеч нарсани яширмай айтдим, Бошиданоқ Мен ўша ердаман.” Мана энди Эгамиз Раббий мени Ҳамда Ўз Руҳини юбормоқда.
17
Қутқарувчингиз, Исроил халқининг муқаддас Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен Эгангиз Худоман! Яхши бўлинг, деб сизларга йўл–йўриқ кўрсатаман, Юрадиган йўлларингиздан етаклайман.
18
Қани, энди амрларимга қулоқ солганингизда! Фаровонлигингиз дарёдай бўларди, Зафарингиз денгиз тўлқинларидай бўларди.
19
Уруғингиз қум каби бўларди, Наслингиз қум зарраларидай сон–саноқсиз бўларди. Уларнинг номи ўчиб кетмаган бўларди, Менинг олдимдан йўқотилмаган бўларди.”
20
Энди Бобилдан чиқиб кетинг, Бобилликлардан қочинг. Шодлик ҳайқириқлари ила эълон қилинг! Дунёнинг тўрт четига бу хабарни етказинг! “Эгамиз Ўз қуллари, Ёқуб наслини қутқарди”, деб айтинг!
21
Эгамиз уларни саҳродан олиб борганда, Улар ташналикдан қийналмадилар. Худо улар учун қоядан сув чиқарди. У қояни ёрди, сувлар пишқириб чиқди.
22
“Ёвузларга омонлик йўқ”, дейди Эгамиз.
← Chapter 47
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 49 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66