bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 47
Isaiah 47
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 46
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 48 →
1
Эгам айтар: “Пастга туш, тупроққа ўтир, Эй бокира қиз Бобил! Ерга ўтир, энди тахтинг йўқ, Эй Бобилликлар! Мана, энди сен тўғрингда: ‘Нақадар нозик, майиндир’, деб айтмаслар.
2
Қани, тегирмон тошини ол, дон янчгин. Ёпинчиғингни еч, этагингни йиғиштир, Болдирингни оч, дарёлардан кечиб ўт.
3
Яланғоч жойларинг очилади, Шармандалигинг кўриниб қолади. Мен қасос оламан, Ҳеч кимга шафқат қилмайман.”
4
Қутқарувчимиз Исроил халқининг муқаддас Худосидир. Унинг номи Сарвари Оламдир.
5
Эгам айтар: “Жим ўтир, қиз Бобил! Зулматга жўна! Энди сени: ‘Юртларнинг маликаси’, деб айтмайдилар.
6
Мен халқимдан ғазабландим, Ўз мулкимни ҳаром қилдим. Уларни сенинг қўлингга бердим. Сен эса уларга шафқат қилмадинг, Ҳатто кексаларнинг елкасига ҳам Ғоят оғир бўйинтуруқ солдинг.
7
Шунда: ‘Мен то абад оламнинг маликаси бўламан’, деб айтдинг. Аммо буларнинг нима билан тугашини Ўйлаб кўрмадинг, ақлингга келтирмадинг.
8
Энди бунга қулоқ сол! Эй ҳашаматни севувчи! Бехатар ўтириб, ўзингча айтасан: ‘Мендан бошқа малика йўқ, Тул қолмасман, фарзанд доғини кўрмасман.’
9
Мана шу иккаласи ҳам Бир кунда бошингга тушади: Ҳа, кўп сеҳр–жодулар қилардинг, Афсунларингнинг кучи кўп эди. Шунда ҳам тамомила болаларингдан айриласан, Тул бўлиб қоласан.
10
Ўз ёвузлигингга ишондинг, ‘Мени ҳеч ким кўрмайди’, дединг. Донолигинг, билиминг сени йўлдан адаштирди, Ўзингга: ‘Мана, мен! Мендан бошқаси йўқ’, дединг.
11
Мана, бошингга кулфат тушади, Уни сеҳр–жоду билан даф қилолмайсан. Бошингга бахтсизлик ёғилади, Сен уни қайтара олмайсан. Ҳалокат сенга бирданига келади, Бу тушингга ҳам кирмаган.
12
Қани, сеҳр–жодуингни ишга сол, Кўпроқ афсунгарлик қил, Ахир, ёшлигингдан бундай ишларга Сен одатлангансан. Балки бирон нарсага эришарсан, Балки биронтасини қўрқитарсан.
13
Олган маслаҳатларинг кўплигидан Сен чарчаб қолдинг. Қани, энди ўша мунажжимларинг, таъбирчиларинг? Ҳар янги ой чиққанда тақдирингдан башорат қиладиганлар қани? Улар келсин–чи! Энди ўшалар сени қутқарсин.
14
Ана, ҳаммалари сомонга ўхшаб қолди–ку! Олов уларни ямламай ютади! Жонларини оловдан қутқаролмайди. Исиниш учун кўмирлари бўлмайди. Олдида ўтирай, деса олови бўлмайди.
15
Ёшлигингдан сен билан олди–берди қилган ҳар бир одам, Сен билан бирга ишлаганларнинг ҳаммаси шундай бўлиб қолади. Улар ўз йўлига қараб кетади! Сени қутқарадиган бирор кимса бўлмайди.”
← Chapter 46
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 48 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66