bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Isaiah 32
Isaiah 32
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 31
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 33 →
1
Ана, шоҳ солиҳлик билан ҳукмронлик қилади, Ҳукмдорлар адолат билан бошқаради.
2
Ҳар бир одам шамолдан асрайдиган паноҳдай бўлади, Бўрондан сақлайдиган бошпана каби бўлади. Улар саҳродаги сув ўзанига ўхшайди, Ташна ердаги улкан қоянинг соясидай бўлади.
3
Кўрадиганларнинг кўзлари энди юмилмайди, Эшитадиганлар энди қулоқ солади.
4
Идроксизнинг ақли англайдиган бўлади, Дудуқ одамнинг тили равон бўлади.
5
Аҳмоқни энди аслзода деб чақирмайдилар, Ярамасни, ҳурматга сазовор, деб айтмайдилар.
6
Мана, аҳмоқ калтафаҳмлик билан гапиради, Фикри–зикри эса ёвузлик билан банд. Қилганлари — нопоклик, Эгам ҳақида хато гапиради. Оч одамни у очлигича қолдиради, Чанқаганга сув бермайди.
7
Баттолнинг усуллари ёвуздир, У ёмонликлар режалаштиради, Фақирларнинг илтижолари тўғри бўлса ҳам, Ёлғон гап–сўзлар билан уларни вайрон қилади.
8
Олижаноб одамлар эса яхши режалар тузади, Яхши ният қилиб, ўз сўзида туради.
9
Эй сиз, беғам аёллар, Туринглар, Менга қулоқ солинглар! Эй сиз, ўзига ишонган қизлар, Менинг гапларимни эшитинглар!
10
Эй сизлар, бепарво юрганлар, Бир йил ўтар–ўтмас титрай бошлайсиз. Узум ҳосили яхши бўлмайди, Мева ҳосили бўлмайди.
11
Қўрқинг, эй сиз, беғам аёллар, Қалтиранг, эй ўзига ишонган қизлар! Тавба қилиб, кийимингизни ечиб ташланг. Қанорга ўраниб, белингизни боғланг!
12
Кўкрагингизга уриб йиғланг Ажойиб далаларингиз, Серҳосил узумзорларингиз учун!
13
Халқимнинг ери учун йиғланг! У ерни тикан, янтоқ буталари босиб кетади. Ҳа, шодликка тўла бўлган уйлар учун, Қувноқ шаҳар учун аза тутинг!
14
Мана, сарой ташландиқ бўлиб қолди, Гавжум шаҳар саҳрога айланди. Қалъаю минора то абад Ёввойи эшаклар яйрайдиган жой, Чорва учун яйлов бўлди.
15
Токи юқоридан устимизга Руҳ ёғилмагунча шундай бўлади. Ундан кейин саҳролар серҳосил далага айланади, Серҳосил дала ўрмон сифат бўлади.
16
Шунда одиллик саҳрода макон қилади, Солиҳлик серҳосил далада маскан қилади.
17
Солиҳлик меваси тинчлик бўлади, Солиҳлик самараси то абад хотиржамлик, ишонч бўлади.
18
Халқим яшайди сокин жойларда, Бехавотир уйларда, хотиржам масканларда.
19
Ўша ўрмонни дўл яксон қилади, У шаҳар эса тамомила йўқ бўлади.
20
Шундай бўлса ҳам, нақадар бахтлисиз! Ирмоқлар бўйида экин экасиз. Чорваю подангиз яйловларни кезиб юради.
← Chapter 31
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 53
Chapter 54
Chapter 55
Chapter 56
Chapter 57
Chapter 58
Chapter 59
Chapter 60
Chapter 61
Chapter 62
Chapter 63
Chapter 64
Chapter 65
Chapter 66
Chapter 33 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66