bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 1
Genesis 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 2 →
1
Худо азалда осмон билан ерни яратди.
2
Ер айқаш–уйқаш бўлиб, тубсиз денгизлар устини зулмат қоплаган эди. Худонинг Руҳи сувлар узра юрарди.
3
Худо: “Ёруғлик бўлсин”, деб амр берган эди, ёруғлик пайдо бўлди.
4
Худо ёруғликнинг ажойиб эканини кўриб, ёруғликни қоронғиликдан ажратди.
5
Худо ёруғликни кундуз, қоронғиликни тун, деб атади. Кеч кириб, тонг отди. Биринчи кун ўтди.
6
Шунда Худо: “Сувларни бир–биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин”, деб амр қилди.
7
Шундай ҳам бўлди: Худо гумбазни яратиб, гумбазнинг остидаги сувлардан гумбаз устидаги сувларни ажратди.
8
Худо гумбазга осмон, деб ном берди. Кеч кириб, тонг отди. Иккинчи кун ўтди.
9
Кейин Худо: “Осмон остидаги сувлар бир жойга тўпланиб, қуруқ ер пайдо бўлсин”, деб амр қилди. Шундай ҳам бўлди.
10
Худо қуруқликка ер, деб ном берди. Бир жойга йиғилган сувларни эса денгизлар, деб атади. Худо бунинг ажойиб эканини кўрди.
11
Сўнгра Худо шундай амр берди: “Ерда ўт–ўлан кўкарсин. Дон берадиган ҳар хил ўсимликлар, ичида данаги бор ҳар хил мевали дарахтлар ўссин.” Шундай ҳам бўлди.
12
Ерда ўт–ўлан кўкарди, дон берадиган ҳар хил ўсимликлар, ичида данаги бор ҳар хил мевали дарахтлар ўсди. Худо буларнинг ҳам ажойиб эканини кўрди.
13
Кеч кириб, тонг отди. Учинчи кун ўтди.
14
Кейин Худо шундай амр қилди: “Кундузни тундан ажратиш учун осмон гумбазида ёритқичлар пайдо бўлсин. Булар кунларнинг, йилларнинг, нишонланадиган байрамларнинг вақтини кўрсатсин.
15
Бу ёритқичлар осмон гумбазида нур сочиб, ерга ёруғлик берсин.” Шундай ҳам бўлди.
16
Худо иккита катта ёритқични — қуёш ва ойни яратди: кундузи нур сочиб туриши учун каттароқ ёритқич — қуёшни, тунда нур сочиб туриши учун кичикроғи — ойни яратди. Шунингдек, Худо юлдузларни ҳам яратди.
17
null
18
Бу ёритқичлар ерга ёруғлик берсин, кундуз ва тун устидан ҳукмронлик қилсин, ёруғликни қоронғиликдан ажратиб турсин, деб Худо буларни осмон гумбазига жойлаштирди. Худо бунинг ажойиб эканини кўрди.
19
Кеч кириб, тонг отди. Тўртинчи кун ўтди.
20
Кейин Худо шундай амр берди: “Сув ҳар хил тирик жониворлар билан тўлиб–тошсин, қушлар пайдо бўлиб, ҳавода парвоз қилсин.”
21
Шундай қилиб, Худо баҳайбат денгиз махлуқларини ва сувда сузувчи турли–туман жониворларни, ҳар турли қушларни яратди. Худо бунинг ҳам ажойиб эканини кўрди.
22
Шунда Худо буларнинг ҳаммасига марҳамат қилиб деди: “Балиқлар ва қушлар серпушт бўлиб, кўпайсин. Денгизлар балиқлар билан тўлиб–тошсин, ер узра қушлар кўпайсин.”
23
Кеч кириб, тонг отди. Бешинчи кун ўтди.
24
Сўнгра Худо: “Ер турли–туман жонзотларни — чорвани, судралиб юрувчи жониворларни, ҳар турли ёввойи ҳайвонларни пайдо қилсин”, деб амр қилди. Шундай ҳам бўлди.
25
Худо ҳар турли ёввойи ҳайвонларни, чорванинг ҳар хил турларини, ер юзида судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳашаротларнинг ҳар хил турларини яратди. Худо бунинг ажойиб эканини кўрди.
26
Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин.”
27
Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини. Эркагу аёл қилиб яратди уларни.
28
Худо инсонларга марҳамат қилиб, айтди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар.”
29
Худо яна айтди: “Мана, сизларга бутун ер юзидаги ҳар хил донли ўсимликларни ва мевали дарахтларни бердим. Сизлар булардан егулик учун фойдаланасизлар.
30
Ер юзидаги жамики тирик жонзотларга — ҳамма ҳайвонларга, ҳамма қушларга емиш қилиб кўк ўт–ўланни бердим.” Шундай ҳам бўлди.
31
Худо Ўзи яратган ҳамма нарсага назар солди. Булар жуда ажойиб эди. Кеч кириб, тонг отди. Олтинчи кун ўтди.
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50