bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 37
Genesis 37
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 36
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 38 →
1
Исҳоқ вафот этгандан кейин, Ёқуб яна Канъон юртида — отаси яшаган юртда ўрнашди.
2
Ёқубнинг хонадони тарихи қуйидагичадир. Юсуф ўн етти ёшга кирганда, кўпинча ўгай акалари — Билхах ва Зилпонинг ўғиллари билан бирга отасининг қўй–эчкиларини боққани борар эди. Юсуф акалари қилаётган баъзи ёмон ишлардан отасини хабардор қилиб турар эди.
3
Ёқуб Юсуфни қариган чоғида кўргани учун, бошқа ўғилларига қараганда кўпроқ яхши кўрар эди. Ёқуб Юсуфга беқасам чопон олиб берди.
4
Акалари кўрдиларки, оталари Юсуфни улардан ортиқ яхши кўрар экан. Шунинг учун акалари Юсуфни ёмон кўриб қолдилар, унга яхши гапирмасдилар.
5
Кунларнинг бирида Юсуф туш кўрди. У акаларига тушини айтиб берганда, акалари Юсуфни баттар ёмон кўриб қолдилар.
6
Юсуф акаларига шундай деди: — Тушимга қулоқ солинглар, мен туш кўрибман.
7
Биз далада буғдой боғлаётган эканмиз. Бирдан менинг боғламим кўтарилиб, тик турибди. Сизларнинг боғламларингиз менинг боғламимни ўраб олиб, таъзим қилаётган эмиш.
8
— Эҳ–ҳа, сен ҳали бизнинг устимиздан шоҳ бўлмоқчимисан, сен–а?! — деб акалари киноя билан ундан сўрашди. Кўрган тушини айтиб бергани учун акалари уни яна ҳам ёмон кўриб қолишган эди.
9
Кейинроқ Юсуф яна туш кўрди ва тушини акаларига айтиб берди: — Қаранглар, яна туш кўрибман. Тушимда қуёш, ой ва ўн битта юлдуз менга таъзим қилиб турган эмиш.
10
Лекин Юсуф тушини отаси билан акаларига айтиб берганда, отаси унга танбеҳ берди: — Қанақа туш кўрдинг ўзи?! Мен, онанг, акаларинг сенинг олдингга келиб, тиз чўкишимиз керак экан–да?!
11
Акалари Юсуфга ҳасад қилишарди. Лекин отаси бу воқеани доимо эсида тутди.
12
Бир куни Юсуфнинг акалари оталарининг қўй–эчкиларини боқиш учун Шакамга кетишди.
13
Ёқуб Юсуфга: — Акаларинг Шакамда қўй–эчкиларни боқишяпти, — деди. — Сени акаларинг олдига юборсам, дегандим. — Хўп бўлади, отажон, — деди Юсуф.
14
— Бориб бил–чи, акаларинг тинч–омон юришибдимикан, қўй–эчкиларнинг аҳволи яхшимикан, — деди Ёқуб, — кейин менга хабарини олиб кел. Шундай қилиб, Ёқуб Юсуфни Хеврон водийсидан йўлга жўнатди. Юсуф Шакамга етиб келди.
15
Ўша атрофда айланиб юрган эди, бир одам уни кўриб қолди. — Нимани излаб юрибсан? — деб сўради ҳалиги одам.
16
— Акаларимни излаб юрибман, — деди Юсуф. — Мабодо билмайсизми, қўй–эчкиларни қаерда боқиб юришибди экан?
17
— Улар бу ердан кетишган, — деди ўша одам. — Акаларинг, Дўтанга борамиз, деб айтганларини эшитган эдим. Юсуф акаларини излаб Дўтанга кетди. Уларни ўша ердан топди.
18
Улар узоқдан Юсуфни кўришди. Юсуф келмасдан олдин, акалари уни ўлдириш учун фитна тайёрлаб қўйдилар.
19
Улар бир–бирларига: — Ана туш кўрувчи келяпти, — дейишди.
20
— Келинглар, уни ўлдириб, чуқур сардобага ташлаймиз. Уни ёввойи ҳайвон еб кетди, деб гап тарқатамиз. Ўшанда кўрамиз унинг тушлари ҳақиқатга айланишини!
21
Лекин Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқармоқчи бўлди: — Унинг жонига қасд қилмайлик,
22
— деди Рубен, — қон тўкмайлик. Уни анави сардобага тириклайин ташлаб юбора қолайлик. Зинҳор унга қўл теккизмайлик. Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқариб, отаси ёнига қайтармоқчи эди.
23
Шундай қилиб, Юсуф етиб келгач, акалари унинг беқасам чопонини ечиб олдилар–да,
24
ўзини сардобага ташлаб юбордилар. Сардоба сув сақлаш учун фойдаланиларди–ю, ўша пайтда қуруқ эди.
25
Шундан кейин улар овқатланиб ўтиришган эди, узоқдан шу томонга келаётган туялар карвонини кўриб қолишди. Карвон Исмоилий савдогарлар бўлиб, туяларга Гиладдан хушбўй зираворлар, мумиё, мирра юклаб, Мисрга олиб кетишаётган эди.
26
Шунда Яҳудо ака–укаларига деди: — Укамизни ўлдириб, қонини яширганимиз билан бирор фойда топармидик?!
27
Яхшиси, анави савдогарларга сотайлик. Шунда унинг ўлимида жавобгар бўлиб қолмаймиз. Нима бўлганда ҳам, у укамиз, жигаримиз–ку! Ҳамма ака–укалари рози бўлишди.
28
Исмоилий савдогарлар ўтиб кетишаётганда, Юсуфни акалари сардобадан тортиб чиқардилар ва уни йигирма бўлак кумушга сотдилар. Савдогарлар Юсуфни Мисрга олиб кетдилар.
29
Бир пайт Рубен сардоба олдига қайтиб келиб қараса, сардобада Юсуф йўқ. Рубен қайғудан кийимларини йиртди.
30
У укалари олдига қайтиб келди ва: — Бола у ерда йўқ! Энди нима қиламан–а! — деб йиғлади.
31
Сўнг улар бир эчкини сўйиб, Юсуфнинг чопонини эчкининг қонига ботирдилар.
32
Улар беқасам чопонни оталарига олиб келдилар. — Мана бу чопонни даладан топиб олдик. Қаранг–чи, бу Юсуфнинг чопонимикан ёки йўқми?
33
Ёқуб Юсуфнинг чопонини таниди. — Э–воҳ! Бу ўғлимнинг чопони–ку! Уни бирорта ёввойи ҳайвон еган! Юсуф ўғлим тилка–пора бўлган!
34
Ёқуб қайғудан кийимларини йиртиб, қанорга ўранди. Ўғли учун узоқ вақт аза тутди.
35
Ўғиллари, қизлари унга тасалли беришга ҳаракат қилишарди. Лекин у тасалли топишни истамасди. “Ўликлар диёрига, ўғлимнинг олдига боргунимча аза тутаман”, деб айтарди. Шундай қилиб, Ёқуб ўғлига аза тутаверди.
36
Шу орада Исмоилий савдогарлар Юсуфни Мисрда Пўтифар деган одамга сотишди. Пўтифар Миср шоҳи — фиръавннинг аъёнларидан бири — сарой қўриқчиларининг бошлиғи эди.
← Chapter 36
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 38 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50