bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 21
Genesis 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 22 →
1
Эгамиз берган ваъдаси бўйича Сорага марҳамат қилди.
2
Сора ҳомиладор бўлиб, Иброҳимга қариган чоғида ўғил туғиб берди. Буларнинг ҳаммаси Худо айтган вақтда юз берди.
3
Иброҳим ўғлига Исҳоқ, деб исм қўйди.
4
Худо амр қилгандай, Исҳоқ саккиз кунлик бўлганда, Иброҳим уни суннат қилди.
5
Исҳоқ туғилганда, Иброҳим юз ёшда эди.
6
Сора деди: “Худо менга шодлик ва кулги ато қилди, бу ҳақда эшитган ҳар ким мен билан бирга кулади.
7
Ким ҳам, Сора чақалоқни эмизади, деб Иброҳимга айтар эди?! Ахир, Иброҳимга қариган чоғида ўғил туғиб бердим–ку.”
8
Вақт ўтиб, Исҳоқ катта бўлиб қолгач, Сора уни кўкракдан чиқарди. Бу бахтли кунни нишонлаб, Иброҳим катта зиёфат берди.
9
Мисрлик Ҳожарнинг Иброҳимга туғиб берган ўғли Исмоил Исҳоқни масхара қилаётганини Сора кўриб қолди.
10
Сора Иброҳимга: — Бу чўрини ўғли билан бирга ҳайдаб юборинг! — деб талаб қилди. — Чўрининг ўғли менинг ўғлим билан меросхўр бўлмасин.
11
Бу гапдан Иброҳим жуда хафа бўлди, ахир, Исмоил ҳам унинг ўғли эди–да.
12
Лекин Худо Иброҳимга деди: — Бола ва чўри хотининг учун ташвиш тортма. Соранинг айтганларини қил. Чунки Мен сенга ваъда қилган наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади.
13
Чўри хотинингнинг боласи сенинг ҳам ўғлинг бўлгани учун, Мен унга ҳам фарзандлар ато этиб, ундан халқлар яратаман.
14
Иброҳим эртасига саҳарда турди. Бир оз егулик ва бир меш сув олиб, Ҳожарнинг елкасига юклади–да, ўғли билан бирга жўнатиб юборди. Ҳожар Бэршэва атрофларида чўлда бемақсад изғиб юрди.
15
Мешдаги сув тамом бўлгач, Ҳожар боласини бир бутанинг тагида қолдирди.
16
Сўнгра: “Боламнинг ўлишини кўрмайин”, деб боласидан бир ўқ отими нарига бориб ўтирди. Ҳожар ўша ерда ўтириб, йиғлаб, фарёд қила бошлади.
17
Худо боланинг йиғисини эшитди. Худонинг фариштаси осмондан Ҳожарни чақириб, унга деди: — Нимага ғам чекяпсан, Ҳожар? Қўрқма, сен болани қолдириб кетган жойдан Худо унинг йиғисини эшитди.
18
Қани, болани тургиз, унинг қўлидан ушла. Мен унинг наслидан буюк халқ яратаман.
19
Худо Ҳожарнинг кўзини очиб юборган эди, у бир қудуқни кўрди. Бориб, мешни сувга тўлдириб келди–да, боласига ичирди.
20
Худо доимо бола билан бирга бўлди. Бола Порон чўлида ўсиб–улғайди. У моҳир камонкаш бўлди.
21
Онаси уни Миср юртидан бир қизга уйлантирди.
22
Бир куни Абумалек лашкарбошиси Пихол билан бирга Иброҳимнинг олдига борди ва унга деди: — Сен ҳар қандай ишни қилганингда ҳам Худо сен билан бирга.
23
Энди Худонинг номини ўртага қўйиб, сени, болаларингни, наслингни алдамайман, деб қасам ич. Мен сенга содиқлигимни кўрсатдим. Шунинг учун ҳозир, сенга ва мен истиқомат қилиб турган шу юртингга содиқ бўламан, деб қасам ич.
24
— Қасам ичаман, — деди Иброҳим.
25
Шунда Иброҳим Абумалекка: “Хизматкорларинг зўрлик билан менинг қудуғимни тортиб олишди”, деб шикоят қилиб қолди.
26
— Бу ҳақда биринчи марта эшитяпман, — деди Абумалек. — Сен менга бу ҳақда айтмаган эдинг. Бу ишни ким қилганини билмайман.
27
Шундай қилиб, Иброҳим Абумалекка мол–қўйлар берди ва иккаласи аҳд қилдилар.
28
Иброҳим еттита урғочи қўзини сурувдан ажратиб олди.
29
Абумалек Иброҳимдан: — Сен еттита урғочи қўзини ажратиб олдинг, бунинг маъноси нима? — деб сўради.
30
Иброҳим шундай жавоб берди: — Мана шу еттита урғочи қўзини сен қўлимдан олишинг керак, токи бу қудуқни ўзим қазиганимни булар исботлайди.
31
Шундай қилиб, икковлари қасамёд қилишди. Шунинг учун бу жой ҳозиргача Бэршэва, деб юритилади.
32
Улар аҳд қилганларидан кейин, Абумалек ўз лашкарбошиси Пихол билан Филистлар ерига қайтиб кетди.
33
Иброҳим Бэршэвада тамариск дарахти ўтқазди ва у ерда абадий Худо — Эгамизга сажда қилди.
34
Иброҳим Филистлар ерида анча вақт туриб қолди.
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50